Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидова Ҳабиба Мурат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасидаги хом ашёлар асосида юқори эксплуатацион хусусиятга эга бўлган қурилиш ғиштини ишлаб чиқариш», 02.00.15- Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.3.PhD/Т1285.
Илмий раҳбар: Арипова Мастура Хикматовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Искендеров Ахмед Максетбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Шерматов Жавохир Зафарович, техника фанлари фалсафа доктори (ПҳД), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё асосида юқори эксплуатацион хусусиятга эга қурилиш ғиштларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жарданак кони устки қатламининг кимёвий таркиби: 44,9-SiO2; 28,36-Al2O3; 5,94-Fe2O3; 1,58-CaO; 0,39-MgO;  0,65-Na2O;  5,45-K2O; 12,7-к.й. аниқланиб, устки қатлам алумосиликат жинсдан иборатлиги исботланган;
алюминий оксиди миқдори бо'йича хом ашё ярим кислотали жинслар, темир оксиди миқдори бо'йича юқори миқдордаги ранг берувчи компонентлар мансублиги асосланган;
Жарданак кони устки қатламининг минералогик таркибида мусковит, каолинит, кварц, дала шпати каби минераллар мавжудлиги исботланган;
соз тупроқ жинслари юқори миқдордаги карбонатлар ва эрувчан тузлар мавжудлиги аниқланиб, ғиштларнинг эксплуатация даврида пайдо бўладиган шўралаш жараёнининг сабаби эканлиги исбаотланган;
Жарданак кони устки қатламининг керамик масса таркибига киритилиши карбонатли бирикмаларнинг таъсирини нейтраллаши аниқланиб, устки қатлам кристалл ҳосил бўлиш жараёнида қурилиш ғиштининг мустаҳкамлигини таъминловчи муллит ва кварц минералларининг миқдорини ошириши исботланган;
«устки қатлам-соз тупроқ» композицияси 80-90 % устки қатлам ва 10-20 % соз тупроқдан иборат, минимал қисқариш, юқори мустаҳкамлик ва совуққа бардошли, шўрламайдиган қурилиш ғиштлари ишлаб чиқариш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашё асосида юқори эксплуатацион хусусиятга эга қурилиш ғиштлар ишлаб чиқиш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
стандарт талабларга мос шўрламайдиган қурилиш ғиштлари ишлаб чиқариш технологияси «Асиа cерамиcа инвест» МЧЖнинг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 21 августдаги 05/15-1664-сонли маълумотномаси). Натижада, 250×120×65 мм ўлчамлардаги, таннархи 25 - 27 % гача арзонлаштирилган қурилиш ғишт ишлаб чиқариш имконини берган;
саноат чиқиндилари ва соз тупроқ асосида оптимал таркибли қурилиш ғиштлари ишлаб чиқариш технологияси «Асиа cерамиcа инвест» МЧЖнинг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 21 августдаги 05/15-1664-сонли маълумотномаси). Натижада, 11,4 - 12,4 % сув ютувчан, 100Ф совуқ бардош, 200М сиқилишга мустаҳкам  қурилиш ғиштлари ишлаб чиқариш имконини берган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish