Sayt test rejimida ishlamoqda

Массавиров Шерали Шерикваевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда микозлар диагностикаси, даволаш ва профилактикасига ёндашишни такомиллаштириш», 14.00.26 – Фтизиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib291.
Илмий раҳбар: Парпиева Наргиза Нусратовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/01.04.2023.Tib.160.01  
Расмий оппонентлар: Бобоходжаев Октам Икрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Файзуллаева Дилфуза Бахадировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда нафас аъзолари тизими микозларини клиник кечиши ва диагностик хусусиятларини ўрганиш ҳамда эрта ташҳислаш, даволаш ва профилактикаси ёндашувларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда нафас аъзолари тизими микозларининг клиник кечишида анемия, гипопртеинемия, лейкоцитлар, ЭЧТ, СРО, ИФ миқдорининг давомий ошиши, лифоцитлар (СД4 ҳужайралар) миқдорини кескин камайиши исботланган;
ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда нафас аъзолари тизими микозлари ривожланишининг хавф омиллари аниқланган;
ОИВ/ТБ ко-инфекцияли нафас аъзолари тизимида микотик инфекция ривожланган беморларда ўпка ТБнинг клиник кечиши табиати, шунингдек, ҳаёт сифатини яхшилаш ва шу асосда янги даволаш тактикаси ишлаб чиқилган;
замонавий шароитда ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда нафас аъзолари тизими микозларини эрта ташхислаш, комплекс даволаш профилактикаси схемалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2024 йил 16 февралдаги з2/2-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 12 августдаги 01-03/52а-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: ОИВ/ТБ ко-инфекция сабабли ривожланган нафас аъзолари тизими микоз беморларнинг клиник-функционал хусусиятларини баҳолаш ва ташхислаш усулини Андижон вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази директорининг 2022 йил 1 ноябрдаги 69-сонли ҳамда Тошкент вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази директорининг 2022 йил 10 ноябрдаги 72а-сонли буйруқларига асосан амалиётга жорий этилган жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда нафас аъзолари тизимида микотик инфекция ривожланиш хавфини камайтиради; ОИВ/ТБ ко-инфекцияли микоз билан оғриган беморларнинг касалхонага ётишлар сонини минималлаштиради; беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган усул ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда микозларни даволашда бир нафар бемор учун ўртача 2 660 000 сўм сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда микозларни даволашда бир нафар беморга фойдаланиш амалиётининг жорий қилиниши учун бюджет маблағларини 2 660 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда микозлар ривожланишининг хавф омиллари эрта аниқлаш ва касалликнинг кечишини назорат қилиш усули Андижон вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази директорининг 2022 йил 1 ноябрдаги 69-сонли ҳамда Тошкент вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази директорининг 2022 йил 10 ноябрдаги 72а-сонли буйруқларига асосан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда микозлар ривожланишининг хавф омиллари эрта аниқлаш беморларда касалликнинг оғир клиник шакллари учраш частотасини камайтиради; эрта ташҳислаш самарадорлиги ошиши ҳисобига бемордаги асоратларнинг частотасини камайиши орқали беморлар касалхонага тушиш сони камайди,  фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтиш вақтини қисқартириш имконини яратган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда нафас аъзолари микозларни хавф омилларини эрта аниқлаш бир нафар бемор учун ўртача 2 660 000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: янги таклиф қилинган ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда нафас аъзолари тизимида микозлар ривожланишини хавф омилларини эрта аниқлаш усули бюджет ҳисобидан маблағларнинг 2 660 000 сўмга иқтисод қилиш имконини иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: ОИВ билан касалланган микозли беморларда ўпка ТБнинг клиник кечиши табиати, шунингдек, ҳаёт сифатини яхшилаш ва шу асосда янги даволаш тактикаси қўллаш усулини Андижон вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази директорининг 2022 йил 1 ноябрдаги 69-сонли ҳамда Тошкент вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази директорининг 2022 йил 10 ноябрдаги 72а-сонли буйруқларига асосан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда микозлар ривожланиш хавфи сонини камайтириш ҳисобига ҳаёт давомийлигини оширади; ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди, бу асоратлар ривожланиш хавфини камайтириш ва даволаш самарадорлигини оширган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда микотик инфекцияни эрта муддатларда даволаш ва профилактика чораларини режалаштириш имконини берди. Ушбу беморларнинг фармакотерапиясини назорат қилиш касалликнинг оғирлашишини олдини олиш, касалхонада ётоқ кунлари сонини камайтириш орқали  2 660 000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда микозларни даволашда бир нафар беморга фойдаланиш амалиётининг жорий қилиниши учун бюджет маблағларини ўртача 2 660 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда нафас аъзолари тизими микозларини эрта ташхислаш ва комплекс даволаш алгоритмини ишлаб чиқилиши Андижон вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази директорининг 2022 йил 1 ноябрдаги 69-сонли ҳамда Тошкент вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази директорининг 2022 йил 10 ноябрдаги 72а-сонли буйруқларига асосан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда нафас аъзолари тизими микозларини эрта ташхислаш ва комплекс даволаш асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди; ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморлар ҳаёт давомийлигини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда нафас аъзолари тизими микози ривожланишининг  хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда амалиётда қўллаш профилактика чораларининг самарадорлигини оширган, касалликнинг асоратларини ривожланишини олдини олиш имконини берган. ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда микозларни даволашда бир нафар бемор учун ўртача 2 660 000 сўм сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ОИВ/ТБ ко-инфекцияли беморларда нафас аъзолари тизими микозларини эрта ташхисот ва даволаш амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2 660 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish