Sayt test rejimida ishlamoqda

Авазова Тахмина Ахтамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

    

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қон цитокин профил кўрсаткичлари асосида метаболик синдром фармакотерапиясини оптималлаштириш» 14.00.05 - ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2667.
Илмий раҳбар: Зиядуллаев Шухрат Худойбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиет университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, PhD 04/30.09.2020.Tib.123.01.
Расмий оппонентлар: Жаббаров Озимбай Отаханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камалов Зайниддин Сайфиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиет институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: организм иммун тизими ва метаболик ўзгаришлар кластерининг шаклланиши хусусиятлари ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш ва метаболик синдром билан оғриган беморларда урсодезоксихол кислотасининг самарадорлигини баҳолаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарканд вилояти ҳудудида яшовчи метаболик синдром билан оғриган беморлар тана вазни индексининг ошиши яллиғланишга хос цитокинлар ИЛ-6, ИЛ-17 ва лептин кўрсаткичларининг миқдорлари кескин ортишига олиб келиши аниқланган;
метаболик синдром билан оғриган беморларда оч қоринга гликемия ва глюкоза юкламасидан кейин 2 соат ўтгач гликемия даражаси, яллиғланишга хос цитокинлар ИЛ-6, ИЛ-17 ишлаб чиқарилишининг кўпайиши ўртасида тўғри пропорционал ижобий корреляцион боғлиқлик аниқланган;
илк бор адипоцитокин – лептин даражасининг метаболик синдром билан оғриган беморлар жинси, ёши, касаллигининг давомийлиги ва тана вазни ўртасидаги боғлиқликлар аникланган;
илк бор урсодезоксихол кислотасининг метаболик синдром билан оғриган беморлар липид алмашинувининг барча кўрсаткичлари ва яллиғланишга хос цитокинлар даражасига ижобий таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд шаҳар  4-сон оилавий поликлинисида 2023 йил 4 декабрдаги 564-7-107-DOP/2023-сонли буйруқ, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар 6-сон оилавий поликлиникасида 2023 йил 30 ноябрдаги 954-12-178-ТВ/2023-сонли  буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган.
биринчи илмий янгилик: Илк бор Самарканд вилояти ҳудудида яшовчи метаболик синдром билан оғриган беморлар тана вазни индексининг ошиши яллиғланишга хос цитокинлар ИЛ-6, ИЛ-17 ва лептин кўрсаткичларининг миқдорлари кескин ортишига олиб келиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар 4-сон оилавий поликлинисида 2023 йил 4 декабрдаги 564-7-107-DOP/2023-сонли буйруқ, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар 6-сон оилавий поликлиникасига 2023 йил 30 ноябрдаги 954-12-178-ТВ/2023-сонли  буйруқ билан клиник амалиётига жорий қилинган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тана вазни индексининг ошиши ва цитокинларнинг миқдорлари кескин ортиши ўртасидаги ўрнатилган муносабатлар диабет, юрак-қон томир касалликларини олдини олиш ва даволаш бўйича стратегияларни ишлаб чиқишга имкон беради. Шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва семиришга қарши курашиш бўйича жамият ва ҳукумат дастурларини рағбатлантириши мумкин, бу эса соғлиқни сақлаш тизимидаги юкни камайтириши ва ҳаёт сифатини яхшилаши мумкин. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: бу боғлиқликни англаш семириш ва унинг юрак-қон томир касалликлари, диабет ва унинг асоратларини даволаш харажатларини камайтириш бўйича дастур ва стратегияларни ишлаб чиқиш имконини беради. Aҳолининг соғлом бўлиши шифокорларга мурожаат қилиш, касалхонага ётқизиш ва дори-дармонларга бўлган эҳтиёжни камайтириши мумкин, пировардида соғлиқни сақлаш тизимида маблағлар тежалади. Шунингдек, соғломлар орасида меҳнат унумдорлигини ошириш, касаллик кунларини қисқартириш ва иш қобилиятини ошириш орқали иқтисодий самарадорликга эришилади. Хулоса: Метаболик синдромни комплекс даволанишида 1 кунлик дорилари учун сарфланган сўммадан уртача  15 000 сўм тежалса, 1 ойда ўртача 450 000 сўм харажатлар тежалишига эришилган.
иккинчи илмий янгилик: Оч қоринга гликемия ва глюкоза юкламасидан кейин 2 соат ўтгач гликемия даражаси, яллиғланишга хос цитокинлар ИЛ-6, ИЛ-17 ишлаб чиқарилишининг кўпайиши ўртасида тўғри пропорционал ижобий корреляцион боғлиқлик аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар 4- сон оилавий поликлинисида 2023 йил 4 декабрдаги 564-7-107-DOP/2023-сонли буйруқ, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар 6-сон оилавий поликлиникасида 2023 йил 30 ноябрдаги 954-12-178-ТВ/2023-сонли  буйруқ билан клиник амалиётига жорий қилинган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги:  Корреляцион боғлиқликлигини тушуниш диабет ва метаболик синдром механизмларини яхшироқ англашга ёрдам беради. Тадкикотларда олинган ушбу маълумотлар метаболик синдромнинг олдини олиш ва бошқаришга қаратилган таълим дастурлари ва кўрсатмаларини ишлаб чиқишда фойдаланилади, бу эса касалликни камайтириш ва аҳоли саломатлигини яхшилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Оч қоринга гликемия ва глюкоза юкламасидан кейин гликемия даражаси билан цитокинлар даражаси ўртасидаги ўрнатилган ижобий корреляциянинг иқтисодий самарадорлиги тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш ва метаболик синдромни даволаш харажатларини камайтиришда намоён бўлади. Ушбу корреляцияни тушуниш хавф гуруҳларини аниқлашга ва мақсадли профилактика чораларини амалга оширишга ёрдам беради, натижада диабет ва унинг асоратларни даволаш харажатларини камайтиради. Бундан ташқари, меҳнат унумдорлигини оширишга ва ногиронлик харажатларини камайтиришга олиб келиши мумкин, бу эса жамиятнинг иқтисодий ривожланишига имкон беради. Хулоса: Метаболик синдром бўлган беморларда диагностика ва даволаш буйича таклиф этилган электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурдан фойдаланиш ўртача ҳисобда бюджет маблағларини 160 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: Илк бор адипоцитокин – лептин даражасининг метаболик синдром билан оғриган беморлар жинси, ёши, касаллигининг давомийлиги ва тана вазни ўртасидаги боғлиқликлар аникланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар 4- сон оилавий поликлинисида 2023 йил 4 декабрдаги 546-7-107-DOP/2023 буйруқ, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар 6-сон оилавий поликлиникасида 2023 йил 30 ноябрдаги 954-12-178-ТВ/2023-сонли  буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Aдипоцитокин-лептин ва метаболик синдром билан оғриган беморлар жинси, ёши, касалликнинг давомийлиги ва тана массаси индекси каби параметрлар ўртасидаги ўрнатилган боғлиқлик соғлиқни сақлаш ва илмий тадқиқотлар контекстида муҳим ижтимоий таъсир кўрсатади. Ушбу муносабатларни тушуниш турли метаболик ва семириш билан боғлиқ касалликлар учун хавф гуруҳларини аниқлашга ёрдам беради, шунингдек, энг самарали даволаш ва олдини олиш стратегияларини аниқлашга ёрдам беради. Бу, шунингдек, соғлиқни сақлашни бошқариш бўйича индивидуал ёндашувларни ишлаб чиқишга ёрдам бериши мумкин, натижада аҳоли саломатлигини яхшилаш ва жамиятдаги касалликлар юкини камайтиришга олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Aдипоцитокин-лептин ва жинс, ёш, касалликнинг давомийлиги ва тана массаси индекси каби параметрлар ўртасидаги ўрнатилган муносабатларнинг иқтисодий самарадорлиги соғлиқни сақлаш харажатларини оптималлаштириш ва даволаш натижаларини яхшилашда намоён бўлади. Ушбу муносабатларни тушуниш метаболик ва семириш билан боғлиқ касалликларни аниқ ташхислаш, даволаш ва кузатиш имконини беради, бу эса қиммат тиббий муолажалар нархини камайтириши ва асоратларни камайтириши мумкин. Бундан ташқари, ушбу муносабатларни тушуниш асосида соғлиқни сақлашни самарали бошқариш даволаниш муддатини қисқартириш ва меҳнат унумдорлигини оширишга олиб келади, пировардида соғлиқни сақлаш тизимига иқтисодий юкни камайтириш ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Бу ўз навбатида беморларни амбулатор мурожаатлари сонини камайтиришига, оилавий поликлиникага 1 кунлик қатнов учун 40 000 сўмдан 60 000 сўмгача сарфланса, 10 нафар беморларга ўртача 400 000 сўмдан 600 000 сўмгача бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Метаболик синдром бўлган беморларда таҳлилларни ўтказалиши ва ўрнатилган муносабатларни аниқлаш касалликни эрта ташхислаш ва асоратларини олдини олиш натижасида 1 нафар беморнинг 1 куни ҳисобига бюджет маблағларини 40 000 сўмдан 60 000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: Илк бор урсодезоксихол кислотасининг метаболик синдром билан оғриган беморлар липид алмашинувининг барча кўрсаткичлари ва яллиғланишга хос цитокинлар даражасига ижобий таъсири исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар 4- сон оилавий поликлинисида 2023 йил 4 декабрдаг 546-7-107-DOP/2023-сонли буйруқ, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар 6-сон оилавий поликлиникасида 2023 йил 30 ноябрдаги 954-12-178-ТВ/2023-сонли  буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Урсодезоксихол кислотасининг липидлар алмашинуви ва яллиғланишга хос цитокинларга таъсирининг ижтимоий самарадорлиги метаболик синдром билан оғриганларнинг саломатлиги ва ҳаёт сифатини яхшилашда намоён бўлади. Яллиғланишга хос цитокинлар даражасини пасайтириш ва урсодезоксихол кислотаси таъсирида липид метаболизмини нормаллаштириш касаллик асоратларининг ривожланиш хавфини камайтириши мумкин. Бу, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими муассасаларига камроқ ташриф буюриш, стационарга ётқизиш ва узоқ муддатли даволаниш олдини олиш, натижада соғлиқни сақлаш тизимидаги юкни камайтиради ва аҳоли соғлигини сифатли муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Урсодезоксихол кислотасининг липидлар алмашинуви ва яллиғланишга хос цитокинларга таъсирининг иқтисодий самарадорлиги соғлиқни сақлаш харажатларини камайтириш ва ушбу тизимга иқтисодий юкни камайтиришда намоён бўлади. Липид метаболизмини яхшилаш ва яллиғланишга хос цитокинлар даражасини пасайтириш орқали урсодезоксихол кислотаси метаболик синдромнинг асоратлари ва улар билан боғлиқ қиммат тиббий муолажа ва технологиялар кулланилишининг олдини олади. Шунингдек, у касалхонага ётқизиш сонини камайтириши, узоқ муддатли даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтириши мумкин, бу ўз навбатида бутун жамият учун иқтисодий фойда келтиради. Хулоса: Метаболик синдромни комплекс даволашда урсодезоксихол кислотасини қўллаш беморларнининг даволанишида 1 кунлик дорилари учун сарфланган сўммадан уртача  15 000 сўм тежалса, 1 ойда ўртача 450 000 сўм харажатлар тежалишига эришилган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Авазова Тахмина Ахтамовнанинг «Қон цитокин профил кўрсаткичлари асосида метаболик синдром фармакотерапиясини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 28 ноябрдаги 13246-сонли хати юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish