Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумаев Соҳиб Хайитмуротовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий бюджетлар молиявий барқарорлигини баҳолаш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt1222.
Илмий раҳбар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахматуллаев Ботиржон Абдулхамидович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий бюджетлар молиявий барқарорлигини баҳолаш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб  чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий бюджетларнинг тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар шаклидаги даромадлари миқдорини туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетлари даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар доимий белгилаш таклифи асосланган;
жисмоний шахсларнинг мол-мулки бўйича ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш ваколатини ҳудудлар кесимидаги ижтимоий-иқтисодий салоҳиятга асосланган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бериш таклифи асосланган;
давлат молиявий назоратини ташкил қилиш ва тартибга солишнинг ягона андозаларига мувофиқ молиявий ва самарадорлик аудити элементлари асосида маҳаллий бюджет даромад ва харажатлари ижроси самарадорлигини назорат тизимини такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
маҳаллий бюджетлар бириктирилган даромад базасини мустаҳкамлашга йўналтирилган ўрта муддатли ссенарий вариантлар асосида Қашқадарё вилоятида маҳаллий бюджет даромадлари ҳажмининг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий бюджетлар молиявий барқарорлигини баҳолаш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб  чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
маҳаллий бюджетларнинг тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар шаклидаги даромадлари миқдорини туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетлари даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар доимий белгилаш таклифи Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг 2022-йил 30-декабрдаги “Қашқадарё вилоятининг 2023-йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги ви-56-217-4-0-к/22-сон Қарори асосида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 29-ноябрдаги 15-118749-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида шаҳар ва туман бюджетларининг даромад базасини мустаҳкамлаш орқали улар молиявий барқарорлигини мўтадил даражаси таъминлаш имкони яратилган;
жисмоний шахсларнинг мол-мулки бўйича ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш ваколатини ҳудудлар кесимидаги ижтимоий-иқтисодий салоҳиятга асосланган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бериш таклифи Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг 2022-йил 30-декабрдаги “Қашқадарё вилоятининг 2023-йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги ви-56-217-4-0-к/22-сон Қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 29-ноябрдаги 15-118749-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида маҳаллий бюджетларни даромадлар манбаларини янада кенгайтириш, хуфиёна иқтисодиёт улушини қисқартириш мақсадида, иқтисодий фаол, саноатлашган, туристик ва йирик савдо нуқталари мавжуд ҳамда хизматлар кўрсатиш ҳажми юқори ёки аксинча паст бўлган туман(шаҳар)ларни салоҳиятидан келиб чиқиб, табақалаштирилган меʼёрларни янада манзилли белгилаш имкони яратилган;
давлат молиявий назоратини ташкил қилиш ва тартибга солишнинг ягона андозаларига мувофиқ молиявий ва самарадорлик аудити элементлари асосида маҳаллий бюджет даромад ва харажатлари ижроси самарадорлигини назорат тизимини такомиллаштириш таклифи Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг 2022-йил 30-декабрдаги “Қашқадарё вилоятининг 2023-йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги ви-56-217-4-0-к/22-сон Қарорининг 21, 22 ва 24- бандларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 29-ноябрдаги 15-118749-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида маҳаллий бюджетлар даромад базасини мустаҳкамлаш, харажатларнинг манзилли сарфланиши таъминлаш, бюджет ташкилотлари дебиторлик ва кредиторлик қарзларини минималлаштириш орқали бюджет интизомига қатъий риоя этилиши устидан самарадорлик аудитининг элементи сифатида доимий мониторинг тизимини ташкил қилиш имкони яратилган;
маҳаллий бюджетлар бириктирилган даромад базасини мустаҳкамлашга йўналтирилган ўрта муддатли ссенарий вариантлар асосида Қашқадарё вилоятида маҳаллий бюджет даромадлари ҳажмининг 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг 2022-йил 30-декабрдаги “Қашқадарё вилоятининг 2023-йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги ви-56-217-4-0-к/22-сон Қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 29-ноябрдаги 15-118749-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида прогноз кўрсаткичлари вилоятни ижтимоий иқтисодий ривожланиш дастурлари учун муҳим услубий манба бўлиб хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish