Sayt test rejimida ishlamoqda

Бугунги кунда давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари кафолатига устувор аҳамият қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 16 июндаги фармонига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги, ахборот олиш эркинлиги ҳамда жамоатчилик назорати таъминланмоқда.
2024 йил 27 март куни Олий аттестация комиссиясида “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси бўйича амалга оширилаётган вазифалар ҳамда истиқбол режалар” мавзусида Матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда мамлакатимиз илм-фани тараққиёти, унинг истиқболига ўз дахлдорлигини ҳис қилган республикамизнинг нуфузли марказий оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар, докторат ва мустақил илмий тадқиқотчилар, кенг илмий жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Янги Ўзбекистонда илм-фанни ривожлантириш, узлуксиз таълим тизимида ёш авлодни баркамол вояга етказиш, иқтидорларини намоён этишда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳамда илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси, соҳада шаффофлик ва холисликни таъминлаш, аттестация жараёнларини рақамлаштириш, коррупциявий ҳолатларга сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган долзарб вазифалар хусусида кенг маълумот бериб ўтилди.
ОАК маъсул мутахассислари томонидан “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси натижалари”, “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси жараёнини рақамлаштириш” мавзуларидага амалий фаолиятга тааллуқли ахборотлар ҳам иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Маълумки, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси устувор йўналишлари доирасида ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш, барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Албатта, мазкур вазифалар ижросида илм-фан, таълим-тарбия соҳаларидаги янгиланишлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
   

Шу боис очиқ мулоқот шаклида ўтказилган матбуот анжуманида журналист ва блогерлар ҳамда илмий жамоатчилик томонидан олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси жараёни, унинг илғор халқаро тажрибалар асосида такомиллашуви, соҳани рақамлаштиришнинг аҳамияти ва илмий-техник янгиликларнинг амалий фаолиятга татбиқ этилишига доир долзарб қўшимча саволлар ҳам ОАК масъуллари томонидан атрофлича жавоб берилди.

ОАК Ахборот хизмати

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish