Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўрабоева Гулхайё Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артритда буйрак фибрози маркёрларининг динамикаси» 14.00.05 – Ички касалликлар  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2670.
Илмий раҳбар: Агзамова Гулнара Суннатовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019. Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Собиров Мақсуд Отабоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ревматоид артрит билан оғриган беморларда буйрак дисфункциясини баҳолаш, буйрак фибрози клиник ҳамда биокимёвий маркёрларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматоид артрит билан оғриган беморларда буйраклар дисфункцияси ривожланишини эрта аниқлаш ва прогнозлашда цистатин-C ва трансформацияловчи ўсиш омили-β1 кўрсаткичларининг аҳамияти асосланган;
буйрак дисфункцияси мавжуд ревматоид артритнинг клиник кечиши, патологик белгилари, объектив ва субъектив омиллари аниқланиб, касаллик даврийлиги жинсга, ёш даврларига ва организмдаги бошқа ёндош касалликларга боғлиқлиги асосланган;
ревматоид артрит билан оғриган беморларда касаллик фаоллик даражасини белгиловчи кўрсаткичлар билан циклик цитруллинланган пептидга қарши антитаначалар ва ревматоид омил билан буйрак зарарланиши даражалари орасидаги боғлиқлиқ аниқланган;
буйраклар функционал ҳолатини кўрсатувчи цистатин-C, ҳамда  тубулоинтерстициал фиброз жараёнини белгиловчи трансформацияловчи ўсиш омили-β1 миқдорининг ортиши билан коптокчалар фильтрацияси тезлигининг камайиши ўртасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 15 февралдаги 02/074-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: ревматоид артрит билан оғриган беморларда буйраклар дисфункцияси ривожланишини эрта аниқлаш ва прогнозлашда цистатин-C ва трансформацияловчи ўсиш омили-β1 кўрсаткичларининг аҳамияти асосланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ревматоид артритда буйрак зарарланиши  бўйича олинган илмий натижалар Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази кардиоревматология бўлими бўйича 27.06.2023 йилдаги 23-сонли буйруқ ҳамда Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси кардиоревматология бўлими бўйича 29.08.2023 йилдаги 3888-11-169-ТБ/2023-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ревматоид артритли беморларда буйракнинг функционал ҳолатини баҳолаш орқали беморларда сурункали буйрак касаллигини аниқлаш ва даво муолажалаларини эрта фурсатларда амалга ошириш туфайли касаллик фаоллиги  камайиши натижасида меҳнатга лаёқатсизлик муддатини 30.4 % га камайтиради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари асосида олинган маълумотлар ревматоид артритли беморларда сурункали буйрак касаллигини эрта босқичларда аниқлаш ва касалликни авж олиб боришини ва асоратларини олдини олган ҳолда битта бемор учун стационар шароитда даволаниши бир кунлик харажати: 284500 ни ташкил этса, бир курс даволаниш учун 1622500 ни иқтисод қилиш имконини берган.
Хулоса: Ревматоид артритли беморларда сурункали буйрак касаллигини эрта ташхислаш, касаллик ривожланиши ва асоратларини олдини олиш орқали бир нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 1622500 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши «Ревматоид артритда буйрак фибрози маркёрларининг динамикаси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2024 йил 29 январдаги 09-12896-сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: буйрак дисфункцияси мавжуд ревматоид артритнинг клиник кечиши, патологик белгилари, объектив ва субъектив омиллари аниқланиб, касаллик даврийлиги жинсга, ёш даврларига ва организмдаги бошқа ёндош касалликларга боғлиқлиги асосланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ревматоид артритда буйрак зарарланиши  бўйича олинган илмий натижалар Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази кардиоревматология бўлими бўйича 27.06.2023 йилдаги 23-сонли буйруқ ҳамда Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси кардиоревматология бўлими бўйича 29.08.2023 йилдаги 3888-11-169-ТБ/2023-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: буйрак дисфункцияси мавжуд ревматоид артритнинг кечиши касалликнинг даврийлигига, жинсга, ёш даврларига боғлиқлигини аниқлаш орқали ревматоид артритли беморларда даволаниш самарадорлиги ортишига, ногиронликни ҳамда асоратларни олдини олишга олиб келган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари асосида беморларда сурункали буйрак касаллигини эрта босқичларида аниқлаш ва даволашда ишлатиладиган дори воситалари учун буджет маблағларидан бир кунлик ўртача 123000 сўм, бир курс даволаниш учун эса 615000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
Хулоса: Ревматоид артритли беморларда сурункали буйрак касаллигини эрта ташхислаш, касаллик ривожланиши ва асоратларини олдини олиш орқали бир нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 1622500 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши «Ревматоид артритда буйрак фибрози маркёрларининг динамикаси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2024 йил  29 январдаги 09-12896-сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: ревматоид артрит билан оғриган  беморларда касаллик фаоллик даражасини белгиловчи кўрсаткичлар билан циклик цитруллинланган пептидга қарши антитаначалар ва ревматоид омил билан буйрак зарарланиши даражалари орасидаги боғлиқлиқ аниқланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ревматоид артритда буйрак зарарланиши  бўйича олинган илмий натижалар Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази кардиоревматология бўлими бўйича 27.06.2023 йилдаги 23-сонли буйруқ ҳамда Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси кардиоревматология бўлими бўйича 29.08.2023 йилдаги 3888-11-169-ТБ/2023-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ревматоид артритли беморларда буйракнинг функционал ҳолатини баҳолаш орқали беморларда сурункали буйрак касаллигини аниқлаш ва даво муолажалаларини эрта фурсатларда амалга ошириш туфайли касаллик фаоллиги  камайиши натижасида беморларда ногиронлик олди олинади ва ҳаёт сифати яхшиланади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ревматоид артритли беморларда буйракнинг функционал ҳолатини баҳолаш орқали беморларда сурункали буйрак касаллигини аниқлаш ва даво муолажалаларини эрта фурсатларда амалга ошириш туфайли касаллик фаоллиги  камайиши натижасида ҳар бир беморга тиббий хизматга кетадиган сарф-харажат миқдорини 225500 сўмга камайтириш имконини беради.
Хулоса: Ревматоид артритли беморларда сурункали буйрак касаллигини эрта ташхислаш, касаллик ривожланиши ва асоратларини олдини олиш орқали бир нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 1622500 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши «Ревматоид артритда буйрак фибрози маркёрларининг динамикаси»мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2024 йил 29 январдаги 09-12896-сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: буйраклар функционал ҳолатини кўрсатувчи цистатин-C, ҳамда  тубулоинтерстициал фиброз жараёнини белгиловчи трансформацияловчи ўсиш омили-β1 миқдорининг ортиши билан коптокчалар фильтрацияси тезлигининг камайиши ўртасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ревматоид артритда буйрак зарарланиши  бўйича олинган илмий натижалар Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази кардиоревматология бўлими бўйича 27.06.2023 йилдаги 23-сонли буйруқ ҳамда Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси кардиоревматология бўлими бўйича 29.08.2023 йилдаги 3888-11-169-ТБ/2023-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ревматоид артрит билан оғриган беморларда буйраклар дисфункцияси ривожланиш хавфини баҳолаш учун эрта прогностик мезонлар ишлаб чиқилган;
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари асосида олинган маълумотлар ревматоид артритли беморларда сурункали буйрак касаллигини эрта босқичларда аниқлаш ва касалликни авж олиб боришини ва асоратларини олдини олган ҳолда битта бемор учун стационар шароитда даволаниши бир кунлик харажати: 284500 ни ташкил этса, бир курс даволаниш учун 1622500 ни иқтисод қилиш имконини берган.
Хулоса: Ревматоид артритли беморларда сурункали буйрак касаллигини эрта ташхислаш, касалликни ривожланишини ва асоратларини олдини олиш орқали бир нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 1622500 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши «Ревматоид артритда буйрак фибрози маркёрларининг динамикаси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2024 йил 29- январдаги 09-12896-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish