Кучкоров Темурбек Атахоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли маълумотлар шароитида атроф-муҳит экологик мониторингининг ахборот-аналитик тизимини ишлаб чиқиш», 05.01.04–Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/T192.
Илмий раҳбар: Усманов Ришат Ниязбекович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедиева Дилноз Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Абдугаппор, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экологик вазият муаммоли ҳудудлар мониторингини амалга ошириш ва атроф-муҳит вазиятларини комплекс тадқиқ қилишга асосланган компьютерлаштирилган ахборот-аналитик тизим ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экологик вазият муаммоли ҳудудларнинг сув, тупроқ ресурслари ва об-ҳаво шароитларига боғлиқ мониторингини амалга оширишнинг ахборот-аналитик тизим архитектураси ишлаб чиқилган;
турли маълумотлар шароитида экологик вазият муаммоли ҳудудлар учун маълумотларни тўплаш ва сақлаш функционал жараёнларининг ахборот моделлари ҳамда маълумотлар ва билимлар базаларининг реляцион модели ишлаб чиқилган;
объектлар параметрларини бевосита ўлчаш жараёнини ташкил қилишнинг аппарат таъминоти ҳамда ҳудуд параметрлари бўйича тўпланган маълумотларга ишлов беришни параллеллаштиришнинг модел ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
экологик вазият муаммоли ҳудудлар сув, ҳаво ва тупроқ шароитларини баҳолашнинг маълумотлар етишмаслиги ва ноаниқлиги ҳолатида вазиятга боғлиқ маслаҳат берувчи тизим математик модели ва дастурий таъминоти ишлаб чиқилган;
ҳудуд геоахборот моделининг мавзули қатламлари орасидаги ўзаро боғлиқликни баҳолаш алгоритмлари ҳамда маълумотларни геоахборот тизимига интеграция қилиш модуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Экологик вазият муаммоли ҳудудларни вазиятли таҳлил усули асосида комплекс таҳлил қилиш ахборот-аналитик тизими архитектураси, моделлари, алгоритмлари ва мониторингини амалга ошириш имконини берувчи дастурий мажмуа асосида:
атроф-муҳит параметрлари ва гидрогеологик объектлар маълумотларини симсиз сенсорлар тармоғидан олиш орқали ҳудуд параметрларини узлуксиз тарзда ўлчаб бориш ва ушбу маълумотлар асосида маълумотлар базасини шакллантириш дастурий модули Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимига кирувчи «Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти» давлат корхонасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 26 апрелдаги 33-8/2993-сон маълумотномаси). Натижада ҳудуд параметрлари ва кўрсаткичларини узлуксиз ўлчаш ва мониторинг олиб бориш, ҳудуд маълумотларини сақлаш ҳамда маълумотлар базасида йиғилган маълумотларни интеграция қилиш орқали ҳудуд геомаълумотлар базасини шакллантириш имконини берган;
ер ости сувларининг давлат мониторингини олиб бориш, сув сифати ва уларнинг ўзгариб боришини доимий мониторинг қилиш, маълумотларни геоахборот технологиялари асосида қайта ишлаш ва баҳолашни амалга ошириш алгоритм ва дастурлари «Орол бўйи гидрогеология экспедицияси» давлат корхонасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 26 апрелдаги 33-8/2993-сон маълумотномаси). Натижада ер ости сувларининг ҳолати ва сифати маълумотларини тўплаш, қайта ишлаш ва мавзули қатламлар корреляцион майдонларини баҳолашда маълумотларга ишлов бериш жараёни самарадорлиги ошириш имконини берган;
аҳоли саломатлиги мониторингини ташкил қилишда аҳамиятли бўлган сув сифати, об-ҳаво ва тупроқ шароитлари каби атроф-муҳит параметрлари ўзгариб боришини доимий ҳисобга олиб борувчи тизим маълумотлар ва билимлар базалари Хоразм вилояти Хазорасп тумани давлат санитария ва эпидемиология назорати марказида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 26 апрелдаги 33-8/2993-сон маълумотномаси). Натижада турли хилдаги кўп учрайдиган эпидемик касалликларни рўй бериш жараёнларини ўрганиш ва башорат қилиш имконини берган.