Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошназарова Узукой Азизберди қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасалари талабаларида мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/P246.
Илмий раҳбар: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Жабборов Азим Мейликулович, психология фанлари доктори, профессор; Мусинова Рухшона Юнусовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Шарқшунослик давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда мулоқот маданияти ривожланиш даражаси, мулоқот маданиятининг талабалар ўзлаштириш даражасига таъсир этувчи ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар маълумот алмашиш жараёнида мулоқотнинг вербал ва новербал воситалари орасидаги семантик алоқаларни, ўзаро мослашувчанликни англаш натижасида мулоқот вазиятларини тил ва нутқ жараёнларига мос ўрната олиш каби шахс хусусиятларини ривожлантириши далилланган;
талабалар мулоқот маданиятида маънавий-ахлоқий етуклик, ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини танқид қилиш каби эмоционал жиҳатлари новербал хулқ-атворни тушуниш ва экстремал вазиятларда ўзини тута билиш каби ижтимоий-психологик кўникмаларни босқичма-босқич ривожлантириб бориш кераклиги аниқланган;
олий таълим муассасаси талабалари оммавий маълумотларни саралаш жараёнидаги ахборотларни идрок этишда мустаҳкам ахлоқий-руҳий муҳитни қарор топтириш, эмоционал интеллект, коммуникатив толерантлик, ҳамда психологик жамоавий жипсликни шакллантириш маънавий-эстетик масъулият таъсирида рефлексив мулоқот ривожланиши аниқланган;
олий таълим бошқа таълим турларидан фарқ қилганлиги боис, психологик чидамли замонавий мутахассис кадрлар захирасини яратишда шахслараро муносабатлар шаклланганлиги, маънавий-ахлоқий етуклик, ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини танқид қилиш, инновацион тафаккурни ривожлантириш, коммуникатив саводхонликни юксалтириш каби психологик хусусиятлар етакчи эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларининг мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари бўйича олинган тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
талабалар маълумот алмашиш жараёнида мулоқотнинг вербал ва новербал воситалари орасидаги семантик алоқаларни англаш орқали мулоқот вазиятларини тил ва нутқ жараёнларига мос ўрната олиш каби шахс хусусиятларини ривожлантиришга оид илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 12-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 12-декабр П-М-22м сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси амалиётчи психологларнинг касбий тайёргарлик даражаси сифат жиҳатдан такомиллаштирилган ва ўқув жараёнлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
талабалар мулоқот маданиятида маънавий-ахлоқий етуклик, ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини танқид қилиш каби эмоционал жиҳатлари новербал хулқ-атворни тушуниш ва экстремал вазиятларда ўзини тута билиш каби ижтимоий-психологик кўникмаларни босқичма-босқич ривожлантириб бориш кераклиги аниқланганлигига оид натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 12-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Ижтимоий-психологик тренинг» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 12-декабр П-М-22м сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси амалиётчи психологлар фаолиятини такомиллаштиришга, мулоқот маданиятини психологик мазмун моҳиятини очиб беришга хизмат қилган;
олий таълим муассасаси талабалари оммавий маълумотларни саралаш жараёнидаги ахборотларни идрок этишда мустаҳкам ахлоқий-руҳий муҳитни қарор топтириш, эмоционал интеллект, коммуникатив толерантлик, ҳамда психологик жамоавий жипсликни шакллантириш маънавий-эстетик масъулият таъсирида рефлексив мулоқот ривожланишини аниқланганлигига оид натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 12-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Ижтимоий-психологик тренинг» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 12-декабр П-М-22м сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари талабалари илмий-амалий таъминотини ҳамда шахс етуклигидаги ўрни ва ахамияти ёритилган.
олий таълим бошқа таълим турларидан фарқ қилганлиги боис, психологик чидамли замонавий мутахассис кадрлар захирасини яратишда шахслараро муносабатлар шаклланганлиги, маънавий-ахлоқий етуклик, ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини танқид қилиш, инновацион тафаккурни ривожлантириш, коммуникатив саводхонликни юксалтириш каби психологик хусусиятлар етакчи эканлиги далилланганлигига оид натижалари Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 12-сон буйруғига асосан, бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Ижтимоий психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 12-декабр П-М-22м маълумотномаси). Натижада бўлажак мутахассисларда мулоқот маданиятини ривожлантирувчи самарали ижтимоий-психологик хусусиятларнинг назарияси ҳамда амалиёти узвийлигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish