Sayt test rejimida ishlamoqda

Одилова Наира Гулямовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий ўзаро таъсир ўсмирларнинг ахлоқий ўзини ўзи англашини ривожлантириш омили сифатида” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/P510.
Илмий раҳбар: Сафаев Нуритдин Салихович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Жаббаров Азим Мейликулович, психология фанлари доктори, профессор; Бафаев Мухиддин Мухаммадович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори  (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий ўзаро таъсир натижасида ижтимоий-психологик тренинг шароитида ўсмирлар ахлоқий ўзини ўзи англаши ривожланишини аниқлаш ва шу муносабат юзасидан таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий ўсмирларда хулқ-атвор меъёрларига риоя қилиши ва ҳаётий вазиятларда  фаол иштирок этишлари асосида ахлоқий меъёрларга муносабат, ахлоқий ўзини ўзи баҳолаш, иродавий ўзини ўзи бошқариш, эмпатия қобилияти ва рефлексивликни ривожлантирилиши натижасида Мен-ахлоқий шахс ички ахлоқий тайёргарлик даражасининг кучайтирилиши асосланган;
ўзини ўзи кузатиш ва таҳлил қилиш қобилиятларини шахснинг ўзини “ижтимоий қабул қилиши” муҳимлигига кўра ривожлантириш  ўсмирларнинг ижтимоий муносабатларда  ўзини ўзи тушуниш ва ҳис этиш (когнитив), кучли ва кучсиз томонларидаги кечинмаларини баҳолаш (шахс) кўникмаларини шакллантиришларида ахлоқий ўзини ўзи англашнинг латент ресурслари эканлиги исботланган;
ижтимоий ўзаро таъсир ижтимоий муносабатларни амалга ошириш жараёни сифатида ўзига хос каузалликка эгалигига кўра ўсмир хулқ-атворини бошқаришдаги қийинчиликларни енгиш учун ирода ва бошқарув жараёнларининг ресурсларини киритишда эмпатик қобилиятлар синергетик жиҳатдан ахлоқий қадриятлар учун асос бўлиши далилланган;
ахлоқий хатти-ҳаракатларни амалга оширишга қодирликни таъминлашда муваффақиятга интилиш (мотивацион), ноқулай вазиятларда психик барқарорликка  эришиш (эмоционал), вазиятларни  оптимал ва самарали таҳлил этиш (когнитив) хусусиятларини ривожлантириш ўсмирларда маънавий-ахлоқий масъулиятни шакллантириш моделининг  муҳим таркибий компонентлари сифатида хизмат қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўсмирларнинг ахлоқий ўзини ўзи англашини ривожлантириш жараёнини такомиллаштириш бўйича диссертация тадқиқотлари натижалари қуйидаги шаклларда амалга оширилди:
замонавий ўсмирларда хулқ-атвор меъёрларига риоя қилиши ва ҳаётий вазиятларда  фаол иштирок этишлари асосида ахлоқий меъёрларга муносабат, ахлоқий ўзини ўзи баҳолаш, иродавий ўзини ўзи бошқариш, эмпатия қобилияти ва рефлексивликни ривожлантирилиши натижасида Мен-ахлоқий шахс ички ахлоқий тайёргарлик даражасининг кучайтирилиши  асосланганлигига оид илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 19 майдаги 8-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 19 майдаги ПМ-8-сонли маълумотномаси). Натижада, танланган психодиагностик воситалар ҳамда тайёрланган эксперт сўровномаси ўрганилаётган ҳодисанинг ҳозирги ривожланиш ҳолатини ўрганиш имконини берган;
ўзини ўзи кузатиш ва таҳлил қилиш қобилиятларини шахснинг ўзини “ижтимоий қабул қилиши” муҳимлигига кўра ривожлантириш  ўсмирларнинг ижтимоий муносабатларда  ўзини ўзи тушуниш ва ҳис этиш (когнитив), кучли ва кучсиз томонларидаги кечинмаларини баҳолаш (шахс) кўникмаларини шакллантиришларида ахлоқий ўзини ўзи англашнинг латент ресурслари эканлиги исботланганлиги ҳақидаги илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 19 майдаги 8-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Ижтимоий психологик тренинг» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 19 майдаги ПМ-8-сонли маълумотномаси). Натижада, ўсмир ахлоқий ўзини ўзи англаши ривожланишининг психологик мазмун-мохиятини очиб беришга хизмат қилган;
ижтимоий ўзаро таъсир ижтимоий муносабатларни амалга ошириш жараёни сифатида ўзига хос каузалликка эгалигига кўра ўсмир хулқ-атворини бошқаришдаги қийинчиликларни енгиш учун ирода ва бошқарув жараёнларининг ресурсларини киритишда эмпатик қобилиятлар синергетик жиҳатдан ахлоқий қадриятлар учун асос бўлиши далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 19 майдаги 8-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Ижтимоий психологик тренинг» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил  19 майдаги ПМ-8-сонли маълумотномаси). Натижада, ўсмир ахлоқий ўзини ўзи англаши ривожланишининг жараёнини такомиллаштириш учун хизмат қилган;
ахлоқий хатти-ҳаракатларни амалга оширишга қодирликни таъминлашда муваффақиятга интилиш (мотивацион), ноқулай вазиятларда психик барқарорликка эришиш (эмоционал), вазиятларни  оптимал ва самарали таҳлил этиш (когнитив) хусусиятларини ривожлантириш ўсмирларда маънавий-ахлоқий масъулиятни шакллантириш моделининг  муҳим таркибий компонентлари сифатида хизмат қилиши исботланганлигига оид хулосалар  Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 19 майдаги 8-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 19 майдаги ПМ-8-сонли маълумотномаси). Натижада, ўсмир ахлоқий ўзини ўзи англаши ривожланишининг жараёнини такомиллаштириш зарурати юзага келди, бу эса тайёрланган ижтимоий-психологик тренингни жорий этиш ва ўрганилаётган ҳодисани рўёбга чиқаришга ёрдам берадиган зарур шарт-шароитларни яратиш орқали ўсмир ахлоқий ўзини ўзи англашини мақсадли ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish