Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Гулнора Омониллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эшитишда нуқсони бўлган талабаларнинг олий таълим муассасалари шароитига ижтимоий адаптациясининг психологик хусусиятлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/P499.
Илмий раҳбар: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Баротов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор; Жалилова Сабохат Халиловна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эшитишда нуқсони бўлган талабаларнинг олий таълим муассасалари шароитига ижтимоий адаптациясининг психологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эшитишда нуқсони бўлган талабаларнинг ижтимоий адаптациясига ирода, қобилият ва мотивларни пропорсионал таъсир этиш натижасида, шахсий-эмоционал етуклик, хулқ-атвор регуляцияси, коммуникатив толерантлик, лабиллик каби психологик хусусиятларни намоён бўлиши туфайли, “адаптация салоҳияти” ва “ижтимоий лояллик” сифатларини шаклланиши аниқланган;
эшитишда нуқсони бўлган талабаларнинг шахсий етуклик даражаси қониқарсизлиги, улардаги интерперсонал муносабатларда эмоционал барерларни енгиш қобилияти шаклланмаслик натижасида, ижтимоий адаптация даражасининг дисфунксияси ва мослашув индикаторлар маркерида психофунксионал детерминантларни негатив ривожланганлиги исботланган;
эшитишда нуқсони бўлган талабалардаги социал адаптация динамикасини прогрессивлигига кўра, адаптацион реализация, социал, эмоционал, коммуникатив, психофизиологик толерантлик, персонал етуклик каби хусусиятларни ривожланиши натижасида талаба ўз хулқ атворини бошқариши билан боғлиқлиги социо-эмоционал барерларни енгиб ўтиш қобилияти шаклланиши асосланган;
эшитишда нуқсони бўлган талалабарда “аутентик”, “рефлексивлик”, “экстравертлик”, “амбитентлик” каби хусусиятларни намоён бўлишига кўра, шахслараро муносабатларда очиқлик, қабул қилиш билан боғлиқ психопрототипларни интеграллашган орқали, уларда ўз тажрибасига ишониш, тажриба динамикасини ривожланиши далилланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эшитишда нуқсони бўлган талабаларнинг олий таълим муассасалари шароитига ижтимоий адаптациясининг психологик хусусиятларини ўрганиш натижаларидан фойдаланилди:
эшитишда нуқсони бўлган талабаларнинг ижтимоий адаптациясига ирода, қобилият ва мотивларни пропорсионал таъсир этиш натижасида, шахсий-эмоционал етуклик, хулқ-атвор регуляцияси, коммуникатив толерантлик, лабиллик каби психологик хусусиятларни намоён бўлиши туфайли, “адаптация салоҳияти” ва “ижтимоий лояллик” сифатларини шаклланиши аниқланганлигига оид илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил  26 декабрдаги сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 26 декабрдаги 17-сон маълумотномаси). Натижада, танланган психодиагностик воситалар ҳамда тайёрланган эксперт сўровномаси ўрганилаётган ҳодисанинг ҳозирги ривожланиш ҳолатини ўрганиш имконини берган;
эшитишда нуқсони бўлган талабаларнинг шахсий етуклик даражаси қониқарсизлиги, улардаги интерперсонал муносабатларда эмоционал барерларни енгиш қобилияти шаклланмаслик натижасида, ижтимоий адаптация даражасининг дисфунксияси ва мослашув индикаторлар маркерида психофунксионал детерминантларни негатив ривожланганлиги исботланганлигига оид илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил  26 декабрдаги сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Махсус психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 26 декабрдаги 17-сон маълумотномаси). Натижада, танланган психодиагностик воситалар ҳамда тайёрланган эксперт сўровномаси ўрганилаётган ҳодисанинг ҳозирги ривожланиш ҳолатини ўрганиш имконини берган;
эшитишда нуқсони бўлган талабалардаги социал адаптация динамикасини прогрессивлигига кўра, адаптацион реализация, социал, эмоционал, коммуникатив, психофизиологик толерантлик, персонал етуклик каби хусусиятларни ривожланиши натижасида талаба ўз хулқ атворини бошқариши билан боғлиқлиги социо-эмоционал баръерларни енгиб ўтиш қобилияти шаклланиши асосланганлигига оид илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 26 декабрдаги сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Махсус психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 26 декабрдаги  17-сонли маълумотномаси). Натижада, танланган психодиагностик воситалар ҳамда тайёрланган эксперт сўровномаси ўрганилаётган ҳодисанинг ҳозирги ривожланиш ҳолатини ўрганиш имконини берган;
эшитишда нуқсони бўлган талалабарда “аутентик”, “рефлексивлик”, “экстравертлик”, “амбитентлик” каби хусусиятларни намоён бўлишига кўра, шахслараро муносабатларда очиқлик, қабул қилиш билан боғлиқ психопрототипларни интеграллашган орқали, уларда ўз тажрибасига ишониш, тажриба динамикасини ривожланиши далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил  26 декабрдаги сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Махсус психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил  26 декабрдаги 17-сонли маълумотномаси) Натижада, танланган психодиагностик воситалар ҳамда тайёрланган эксперт сўровномаси ўрганилаётган ҳодисанинг ҳозирги ривожланиш ҳолатини ўрганиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish