Sayt test rejimida ishlamoqda

Улуғова Шаҳлола Муслиддиновнанинг
 фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тадбиркор шахсида бозор муносабатларига мослашувининг ижтимоий-психологик механизмлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/P104.
Илмий раҳбар: Хусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, ПҳД.03/30.12.2021.П.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Мингбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Халимова Машрабой Вахидовна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Фарфиева Комола Атхамджановна, психология фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тадбиркор шахсида бозор муносабатларига мослашувнинг ижтимоий-психологик механизмларини очиб бериш ҳамда уни такомиллаштириш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркор шахсининг бозор муносабатларига мослашишида касбий мотивлардан “яхши жамоада ёки обрўли ташкилотда ишлаш”ни фаоллашувидаги муносабатларда “ўрнига ўзини қўйиб кўра билиш” далилларни “ақлий таҳлил қилиш” хусусиятини дифференциал намоён бўлиши туфайли “идентификация”, “рационализациялаш”, “сублимация” психологик ҳимоя механизмлари устувор характерга эга эканлиги далилланган;
тадбиркорларнинг иккиламчи касбий фаолиятга муваффақиятли мослашувида моддий эҳтиёжларнинг ташаббускорлик, эришилган натижаларни баҳолаш даражасига, хавфсизлик эҳтиёжининг мағлубиятдан қочиш, ирода кучига, ижтимоий эҳтиёжларнинг ташаббускорлик, тан олиниш эҳтиёжининг ўзини ҳурмат қилиш, ютуқларни қадрлаш, ўзини такомиллаштириш кутилаётган натижа даражасига интегратив намоён бўлиши туфайли ижтимоий омиллар билан устувор эҳтиёжлар орасида ўзаро боғлиқликнинг психологик жиҳатлари асосланган;
раҳбар тадбиркорларнинг касбий фаолиятга мослашишини таъминловчи психологик сифатлар киришимлилик, етакчиликка интилиш, ижтимоий етуклик ва дадиллик, мустақиллик каби хусусиятларнинг бозор муносабатларида устувор намоён бўлиши туфайли “руҳий-асаб барқарорлиги”, “коммуникатив”, “ахлоқий мейёрий”, “мослашувчанлик қобилияти” мезонларига мувофиқ дифференциацияланиши асосланган;
тадбиркорларнинг касбий фаолиятга ижтимоий-психологик мослашувчанлик хусусиятларини ривожланишида  руҳий-асаб барқарорлиги, коммуникатив хусусиятларнинг фаолият билан уйғунлашуви профессионал соҳада шахснинг ўзига ижобий эмоционал муносабатни шаклланишига олиб келганлиги туфайли “муваффақиятга интилиш мотиви”нинг когнитив аспекти устувор эканлиги далилланган;
шахснинг тадбиркорлик фаолиятига психологик мослашувида софт-компетенсияларнинг ижтимоий-иқтисодий тасаввурларга боғлиқ равишда ривожланиши ностандарт тафаккур, конструктив қарорлар қабул қила олиш хусусиятларининг гендер социализация негизида ифодаланишини кучайтирганлиги туфайли “субект-бозор муносабатлари”нинг “муваффақиятли тадбиркор” образига интегратив таъсири устувор характерга эга эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркор шахсида бозор муносабатларига мослашувининг ижтимоий-психологик механизмлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
тадбиркор шахсининг бозор муносабатларига мослашишида касбий мотивлардан “яхши жамоада ёки обрўли ташкилотда ишлаш”ни фаоллашувидаги муносабатларда “ўрнига ўзини қўйиб кўра билиш” далилларни “ақлий таҳлил қилиш” хусусиятини дифференциал намоён бўлиши туфайли “идентификация”, “рационализациялаш”, “сублимация” психологик ҳимоя механизмлари устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланганлигига оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПМ-90-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПМ-90 а-сон маълумотномаси). Натижада тадбиркор шахсида иккиламчи касбий фаолиятни танлаш мотивлари ва бозор муносабатларига ижтимоий-психологик мослашувига таъсир этувчи омиллар эмперик жиҳатдан тадқиқ этилган;
тадбиркорларнинг иккиламчи касбий фаолиятга муваффақиятли мослашувида моддий эҳтиёжларнинг ташаббускорлик, эришилган натижаларни баҳолаш даражасига, хавфсизлик эҳтиёжининг мағлубиятдан қочиш, ирода кучига, ижтимоий эҳтиёжларнинг ташаббускорлик, тан олиниш эҳтиёжининг ўзини ҳурмат қилиш, ютуқларни қадрлаш, ўзини такомиллаштириш кутилаётган натижа даражасига интегратив намоён бўлиши туфайли ижтимоий омиллар билан устувор эҳтиёжлар орасида ўзаро боғлиқликнинг психологик жиҳатлари асосланганлигига оид илмий тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПМ-90-сон буйруғига асосан “Этнопсихология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПМ-90 а-сон маълумотномаси). Натижада тадбиркорлар психикасидаги етакчи омиллар билан устувор эҳтиёжлар орасидаги корреляцион боғлиқликнинг психологик жиҳатларини асослаш имконияти яратилган;
раҳбар тадбиркорларнинг касбий фаолиятга мослашишини таъминловчи психологик сифатлар киришимлилик, етакчиликка интилиш, ижтимоий етуклик ва дадиллик, мустақиллик каби хусусиятларнинг бозор муносабатларида устувор намоён бўлиши туфайли “руҳий-асаб барқарорлиги”, “коммуникатив”, “ахлоқий мейёрий”, “мослашувчанлик қобилияти” мезонларига мувофиқ дифференциацияланиши  асосланганлигига оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПМ-90-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПМ-90 а-сон маълумотномаси). Натижада раҳбар тадбиркорларнинг касбий фаолиятга мослашишини таъминловчи психологик сифатлари ва ижтимоий йўналганлигининг психологик хусусиятларини аниқлаш ва мослашувчанлик мезонларига мувофиқ дифференцисиялаштириш имконияти яратилган.
тадбиркорларнинг касбий фаолиятга ижтимоий-психологик мослашувчанлик хусусиятларини ривожланишида  руҳий-асаб барқарорлиги, коммуникатив хусусиятларнинг фаолият билан уйғунлашуви профессионал соҳада шахснинг ўзига ижобий эмоционал муносабатни шаклланишига олиб келганлиги туфайли “муваффақиятга интилиш мотиви”нинг когнитив аспекти устувор эканлиги далилланганлигига оид илмий таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПМ-90-сон буйруғига асосан “Этнопсихология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПМ-90 а-сон маълумотномаси). Натижада тадбиркорларнинг касбий фаолиятга ижтимоий-психологик мослашувчанлик хусусиятларини ривожланишига таъсир кўрсатувчи мотивларнинг устувор  жиҳатларини эмперик асослаш имконияти яратилган.
шахснинг тадбиркорлик фаолиятига психологик мослашувида софт-компетенсияларнинг ижтимоий-иқтисодий тасаввурларга боғлиқ равишда ривожланиши ностандарт тафаккур, конструктив қарорлар қабул қила олиш хусусиятларининг гендер социализация негизида ифодаланишини кучайтирганлиги туфайли “субект-бозор муносабатлари”нинг “муваффақиятли тадбиркор” образига интегратив таъсири устувор характерга эга эканлиги асосланган илмий таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПМ-90-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психология модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПМ-90 а-сон маълумотномаси). Натижада шахснинг тадбиркорлик фаолиятига психологик мослашувчанлик хусусиятларининг гендер социализация негизида ифодаланиши ва ижтимоий-психологик мослашувчанлик хусусиятлари ҳамда психологик сифатлари орасидаги ўзаро боғлиқликни исботлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish