Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Муродил Жумабоевичнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Шахслараро муносабатларда манипулятив таъсирдан ҳимояланишнинг ижтимоий-психологик механизмлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/P133.
Илмий раҳбар: Исакова Муъазам Тулкиновна, психология фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Шукуров Рустам Эшонкулович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Этакчи ташкилот: Жиззаҳ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шахсга манипулятив таъсир этишда индивидуал психологик хусусиятлар, унда шахс макевианлилигининг кўриниши ҳамда трансакт ролларнинг уч «мен»ини англаб этиш ва унга қаршилик кўрсата олишга оид таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахснинг ўз-ўзини субектив баҳолашида ижтимоий ҳаётда етакчи мавқега эга бўлиш нияти ва қобилиятини намоён қилиши ҳамда манипулятив таъсирга маълум бир жавоб усули мавжудлигига кўра «манипулятор», «шароитга қараб ўзгарувчи», «таъсирга берилувчи» типологиясининг дифференциацияси туфайли шахслараро муносабатлардаги доминант хулқ бўйича устувор фарқларнинг мавжудлиги асосланган;
психологик устунликка эришишда шахс макиавелианлигининг дифференциал фарқларига кўра шахслараро муносабатларда ўз манфаатларини устун қўйиш ҳисобига эмпатиянинг сусайиши ва ахлоқий меъёрларни англаш билан боғлиқ қарама­қаршиликлар муваффақиятли ҳаракатларни амалга оширишига таъсири туфайли ижтимоий гуруҳларнинг шахс хулқига интеграл таъсири асосланган;
шахслараро муносабатлардаги трансакт ролларнинг касбий фаолиятда намоён бўлишига кўра хулқ­атвор стереотипларида қайсарлик, ижтимоий муҳитга мослашувчанлик, мулоқотдаги доминантлик, ўзгаларни назорат қилишга интилиш, эмоционалликнинг муваффақиятли харакатларни оширишга интегратив таъсири туфайли ИИБ ходимлари «бола», педагог ҳамда талабалар «ота­она» позициясидан фойдаланган ҳолда субектив хулқ модели конструктлаши далилланган;
суҳбатдошга манипулятив таъсир кўрсатишда шахслараро мулоқотда бошқа бировга «восита» ҳамда «қадрият» сифатида муносабда бўлишнинг ўзаро трансактларида дифференциал ифодаланиши туфайли мустақил хулқ­атвор хусусиятларига эга шахслар «доминант»ликка интилишлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахслараро муносабатларда манипулятив таъсирдан ҳимояланишнинг ижтимоий-психологик механизмлари юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
шахснинг ўз-ўзини субектив баҳолашида ижтимоий ҳаётда етакчи мавқега эга бўлиш нияти ва қобилиятини намоён қилиши ҳамда манипулятив таъсирга маълум бир жавоб усули мавжудлигига кўра «манипулятор», «шароитга қараб ўзгарувчи», «таъсирга берилувчи» типологиясининг дифференциацияси туфайли шахслараро муносабатлардаги доминант хулқ бўйича устувор фарқларнинг мавжудлиги асосланган таклифлар Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4 сентябрдаги ПМ-65-сон буйруғига асосан “Мулоқот психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПМ-65-а-сон маълумотномаси). Натижада, шахсни манипулятив таъсирга жавоб реакциясининг индивидуал психологик хусусиятлари аниқлаштирилган;
психологик устунликка эришишда шахс макиавелианлигининг дифференциал фарқларига кўра шахслараро муносабатларда ўз манфаатларини устун қўйиш ҳисобига эмпатиянинг сусайиши ва ахлоқий меъёрларни англаш билан боғлиқ қарама­қаршиликлар муваффақиятли ҳаракатларни амалга оширишига таъсири туфайли ижтимоий гуруҳларнинг шахс хулқига интеграл таъсири асосланган таклифлар Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4 сентябрдаги ПМ-65-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПМ-65-а-сон маълумотномаси). Натижада, психологик устунликка эришишдаги шахс макиавеллигининг (ахлоқий меъёрларга беписанд бўлган манипулятив бошқарув) ўрни эмпирик тадқиқ этилган;
шахслараро муносабатлардаги трансакт ролларнинг касбий фаолиятда намоён бўлишига кўра хулқ­атвор стереотипларида қайсарлик, ижтимоий муҳитга мослашувчанлик, мулоқотдаги доминантлик, ўзгаларни назорат қилишга интилиш, эмоционалликнинг муваффақиятли харакатларни оширишга интегратив таъсири туфайли ИИБ ходимлари «бола», педагог ҳамда талабалар «ота­она» позициясидан фойдаланган ҳолда субектив хулқ модели конструктлаши далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4 сентябрдаги ПМ-65-сон буйруғига асосан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПМ-65-а-сон маълумотномаси). Натижада, шахслараро муносабатларда трансакт роллар (бола, катта, ота-она) орқали манипулятор таъсирини ўрганиш имконияти яратилган;
суҳбатдошга манипулятив таъсир кўрсатишда шахслараро мулоқотда бошқа бировга «восита» ҳамда «қадрият» сифатида муносабда бўлишнинг ўзаро трансактларида дифференциал ифодаланиши туфайли мустақил хулқ­атвор хусусиятларига эга шахслар «доминант»ликка интилишлари исботланган таклифлар Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4 сентябрдаги ПМ-65-сон буйруғига асосан “Мулоқот психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПМ-65-а-сон маълумотномаси). Натижада, шахслараро муносабатларда шахсга таъсир этишнинг манипулятив усуллари ва ундан ҳимояланишга доир таклифлар ишлаб чиқилган

Yangiliklarga obuna bo‘lish