Sayt test rejimida ishlamoqda

Шадиев Феруз Джахоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача ёшдаги болалар нутқий ривожланишида таъсир ижтимоий-психологик омилларнинг таъсири”, 19.00.05 - Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/P446.
Илмий раҳбар: Бафаев Мухиддин Мухамматович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Пси.72.06.
Расмий оппонентлар: Жабборов Ҳазрат Ҳусенович, психология фанлари доктори (DSc), доцент;  Халилова Наргиза Икромалиевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
    Етакчи  ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болалар нутқий ривожланишида ижтимоий-психологик омилларнинг таъсирини очиб бериш асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болалар нутқини даражавий ривожланишида сўзни тушуниш, товуш талаффузи, фонемик тасаввурлар, сўз заҳираси ва тилнинг грамматик қурилиши билан боғлиқ жиҳатларни лексик комбинациялашнинг шахслараро муносабатларда фаоллашуви туфайли ҳудудий тафовутларнинг мавжудлиги далилланган;
мактабгча тарбия ёшидаги болалар нутқини ривожланишида оилалардаги ҳокимият иерархияси, эр-хотин орасидаги рол ва мажбуриятларнинг тақсимланиши, «ота-она-бола» орасидаги ижтимоий мулоқот нутқни грмматик, лексик ва синтактик жиҳатдан фаоллашатирганлиги сабабли «ота-онанинг маълумотлилик даражаси» муҳим ижтимоий омил эканлиги далилланган;
кам сонли ва кўп болали оилаларда бола нутқини шакллантиришда эр-хотин орасидаги ўзаро ишонч, оиланинг умумий белгилар тизимидаги урф-одатларга боғлиқ ўзига хос «мулоқот тили» лексик комбинациялар ва фонемик тасаввурлар, сўз заҳирасини ортишига бевосита таъсир этишига асосланиб, оила конфигурацияси таркибий қисмлари муҳим ижтимоий детерминант эканлиги далилланган;
болада нутқий кўникмаларни шакллантириш учун нутқни тушуниш ва унинг изчиллиги, товушлар талаффузи агрессия, хавотирланиш ҳисси билан тескари, оптимизм билан эса тўғри пропорсионал ривожланиш хусусиятига эга эканлиги туфайли ҳиссий-эмоционал соҳага коррексион-адаптив таъсир этиш муҳимлиги исботлаган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болалар нутқий ривожланишида ижтимоий-психологик омилларнинг таъсирини ўрганиш юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача ёшдаги болалар нутқини даражавий ривожланишида сўзни тушуниш, товуш талаффузи, фонемик тасаввурлар, сўз заҳираси ва тилнинг грамматик қурилиши билан боғлиқ жиҳатларни лексик комбинациялашнинг шахслараро муносабатларда фаоллашуви туфайли ҳудудий тафовутларнинг мавжудлиги далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 26 октябрдаги ПМ-80-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 1 ноябр ПМ-80-а-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологлар учун боланинг нутқий ривожланишига ижтимоий-психологик таъсирининг аҳамияти ва уни оила контекстида кўриб чиқилиши орқали уларнинг касбий тайёргарлик даражасини ошириш, бу борадаги зарур билимларни кучайтиришга эришилган;
мактабгча тарбия ёшидаги болалар нутқини ривожланишида оилалардаги ҳокимият иерархияси, эр-хотин орасидаги рол ва мажбуриятларнинг тақсимланиши, «ота-она-бола» орасидаги ижтимоий мулоқот нутқни грмматик, лексик ва синтактик жиҳатдан фаоллашатирганлиги сабабли «ота-онанинг маълумотлилик даражаси» муҳим ижтимоий омил эканлиги далилланганлигига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 26 октябрдаги  ПМ-80-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 1 ноябрдаги ПМ-80-а-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологларнинг нутқий нуқсонлари мавжуд мактабгача ёшдаги болалар билан ишлашда касбий тайёргарлик даражасини ошириш, бу борадаги зарур билимларни кучайтиришга эришилган;
кам сонли ва кўп болали оилаларда бола нутқини шакллантиришда эр-хотин орасидаги ўзаро ишонч, оиланинг умумий белгилар тизимидаги урф-одатларга боғлиқ ўзига хос «мулоқот тили» лексик комбинациялар ва фонемик тасаввурлар, сўз заҳирасини ортишига бевосита таъсир этишига асосланиб, оила конфигурацияси таркибий қисмлари муҳим ижтимоий детерминант эканлиги далилланганлигига оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 26 октабдаги ПМ-80-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 1 ноябрдаги  ПМ-80-а-сон маълумотномаси). Натижада психологларнинг оилавий маслаҳатни ташкил этишга оид билимларини ривожлантиришга эришилган;
болада нутқий кўникмаларни шакллантириш учун нутқни тушуниш ва унинг изчиллиги, товушлар талаффузи агрессия, хавотирланиш ҳисси билан тескари, оптимизм билан эса тўғри пропорсионал ривожланиш хусусиятига эга эканлиги туфайли ҳиссий-эмоционал соҳага коррексион-адаптив таъсир этиш муҳимлиги исботлаганлигига од илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 26 октябрдаги ПМ-80-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 1 ноябрдаги ПМ-80-а-сон маълумотномаси). Натижада марказлар мутахассислари, амалиётчи психологларнинг муаммоли оилаларга психопрофилактик, психологик маслаҳат турлари услубий ва мазмунан такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish