Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўринбоев Элдорбек Абдурасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таянч-ҳаракат аппарати шикастланган талабаларнинг ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш услубияти”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped.3254.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Миржамолов Мехриддин Хайриддинович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулло Иноятович, биология фанлари доктори, профессор; Палибаева Зулфия Халмахановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа докдори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таянч-ҳаракат аппарати шикастланган талабаларга самарали таъсир этувчи машқларни танлаб йўналтириш ҳисобига ҳаракат фаоллигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таянч-ҳаракат аппарати шикастланган талабаларнинг ўсиш ва ривожланиш имкониятларини тана тузилишининг мустаҳкамлик кўрсаткичларини кучли, ўртача, кучсиз ҳаракатланишда организм қисмларидаги мутоносиблигини турли мураккабликдаги ҳаракатлар асосида аниқлаш ҳисобига мақсадли машгʻулотларни танлаш самарадорлиги кенгайтирилган;
таянч-ҳаракат аппарати шикастланган талабаларнинг юриш фазаларини тортувчи, базавий мезоцикллар асосида ҳаракат фаолиятини фазовий-вақт кўрсаткичлари орқали машгʻулот юкламаларини анатомик белгиларига қараб машқнинг шиддати давомийлиги ва дам олиш интервалларини меъёрлаштириш ҳисобига организм тана қисмларига танлаб ривожлантириш имконияти оширилган;
таянч-ҳаракат аппарати шикастланган талабаларнинг ҳаракатланиш диапазонидаги фазаларини фаол ва пассив эгилувчанлигини, мускул кучини ривожлантириш билан бир вақтда машгʻулотларга киритиш ҳисобига ҳаракат фаолияти такомиллаштирилган;
таянч-ҳаракат аппарати шикастланган талабалар машғулотларида махсус машқлар мажмуасига ногиронлик аравачасида ўтириб кафт, билак, елка, гавда мушакларини эгиш, буриш ва чўзиш статодинамик стречинг, ёга машқларни киритиш ҳисобига қомат бузилишини олдини олиш имконияти оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таянч-ҳаракати аппарати шикастланган талабаларнинг ҳаракат фаолиятини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
таянч-ҳаракат аппарати шикастланган талабаларнинг ўсиш ва ривожланиш имкониятларини тана тузилишининг мустаҳкамлиги кўрсаткичларини кучли, ўртача, кучсиз ҳаракатланишдаги организм қисмларидаги мутоносиблигини таҳлил қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Адаптив жисмоний тарбия ва спорт” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 август 418-сонли буйруғига асосан 418-084 рақамли гувоҳномаси). Натижада, таянч-ҳаракат аппарати шикастланган талабаларнинг ҳаракат фаоллиги ўртача 10% га ошишига эришилган;
таянч-ҳаракат аппарати шикастланган талабаларнинг юриш фазаларини мувофиқликда тортувчи, базавий мезоцикллар асосида ҳаракат фаолиятини фазовий-вақт кўрсаткичлари орқали машгʻулот юкламаларини режалаштириш бўйича тайёрланган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетини Адаптив жисмоний тарбия ва спорт ихтисослиги спорт педагогик маҳоратини ошириш ўқув-машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 25 октябрдаги 06-01/06/13/7092-сон маълумотномаси). Натижада, таянч-ҳаракат аппарати шикастланган талабаларнинг юриш фазасини мувофиқлиги 9-12% га яхшиланган;
таянч-ҳаракат аппарати шикастланган талабаларнинг ҳаракатланиш диапазонидаги фазаларини фаол ва пассив мускул кучини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетини Адаптив жисмоний тарбия ва спорт ихтисослиги спорт педагогик маҳоратини ошириш ўқув-машғулотлари жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 25 октябрдаги 06-01/06/13/7092-сон маълумотномаси). Натижада, таянч-ҳаракат аппарати шикастланган талабаларнинг жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 10-12% ошириш имконини берган;
таянч-ҳаракати аппарати шикастланган талабалар машғулотларида махсус машқлар мажмуасига статодинамик машқларни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Адаптив жисмоний тарбия ва спорт” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 август 418-сон буйруғига асосан 418-084 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, таянч-ҳаракат аппарати шикастланган талабаларнинг қомат бузилишини олдини олиш имконияти 11,3% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish