Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Мирғофур Ғайратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пауерлифтер паралимпиячиларни тайёргарлик самарадорлигини тиклантирувчи тадбирлар асосида ошириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped2728.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Маткаримов Рашид Машариповиш, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимир Шавкатович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Арзиқулов Муқум Ўролович, педагогика фанлари бўйича фалсафа докдори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади махсус машқлар ва техник воситалардан фойдаланган ҳолда тиклантириш тадбирлари асосида пауерлифтер-паралимпиячиларнинг машғулот самарадорлигини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паралимпиячилар ўриндиқда “штангани кўкракдан сиқиб кўтариш” машқини бажаришда ҳаракат амплитудасининг якуний босқичида индивидуал антропометрик маълумотларини ҳисобга олган ҳолда, параллел ўрнатилган беқарор нейлон арқонга тананинг пастки қисми билан таяниб, осилиган ҳолда тескари тортинишдан фойдаланиш туфайли пара-пауерлифтерчилар танасининг постурал мушакларини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
таянч-ҳаракат тизими шикастланган паралимпия спортчиларининг (елка камарининг ассиметрияси, тос суягининг эгилиши, эгилиш жойининг ўзгариши яни суяк ассиметрияси, умуртқа поғонаси, тананинг умумий оғирлик марказининг силжиши) “Смит машинаси” тренажорида бажарилган ва эгриликни камайтиришга қаратилган ихтисослаштирилган ва ривожлантирувчи машқлар мажмуаси ёрдамида, бел мушакларини кучайтириш туфайли тананинг юқори қисми мушакларини қайта тиклаш ва умуртқа поғонасининг физиологик эгрилигини тўғирлаш имкониятлари кенгайтирилган;
“Пуш Банд” мосламаси ёрдамида ҳаракат тезлиги ва юрак-қон томир тизимининг юкламага бўлган  таъсири Полар ҳ10 воситасида “штангани кўкракдан сиқиб кўтариш” машқини бажаришдаги ёндашувлар сони ҳамда штанга оғирлигини ўқув-машғулот жараёнида қисқа вақт ичида аниқлаш ҳисобига оптимал ҳисоблаш имконияти кенгайтирилган;
пауерлифтер-паралимпиячи спортчиларининг шиддатли машғулот юкламаларини (мажмуасини) бажарганидан сўнг “Спине Релахер” тренажорида қисқа вақт ичида дам олиш ва мушакларни бўшаштиришга қаратилган умиртқа поғонасини силкитиб чўзиш (пастга тортиш) ҳисобига тикланиш услубияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. махсус машқлар ва техник воситалардан фойдаланган ҳолда тиклантириш тадбирлари асосида пауерлифтер-паралимпиячиларнинг машғулот самарадорлигини яхшилашга доир тадқиқот натижалари асосида:
паралимпиячилар ўриндиқда “штангани кўкракдан сиқиб кўтариш” машқини бажаришда ҳаракат амплитудасининг якуний босқичида индивидуал антропометрик маълумотларини ҳисобга олган ҳолда параллел ўрнатилган беқарор нейлон арқонга тананинг пастки қисми билан таяниб, осилган ҳолда тескари тортинишдан фойдаланиш бўйича таклифлар ҳамда тавсиялар Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабида парапауерлифтинг билан шуғулланувчи спортчиларни тайёрлаш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 04-01/04/20/4279-сон маълумотномаси). Натижада, паурлифтер-паралимпиячинг оёқлари чўзилган ҳолатда (тўғри) ушлаб туриш вақти 19,5% га ошган;
таянч-ҳаракат тизими шикастланган паралимпия спортчилари (елка камарининг ассиметрияси, тос суягининг эгилиши, эгилиш жойининг ўзгариши яни суяк ассиметрияси, умуртқа поғонаси, тананинг умумий оғирлик марказининг силжиши) такомиллаштирилган “Смит машинаси” тренажорида бажарилган ва эгриликни камайтиришга қаратилган ихтисослаштирилган ва ривожлантирувчи машқлар мажмуасини қўллаш бўйича таклифлар Республика миллий паралимпия қўмитасида шуғулланувчи терма жамоа аъзолари машғулотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 04-01/04/20/4279-сон маълумотномаси). Натижада, пауерлифтер-паралимпиячиларнинг тос суякларининг эгрилиги 3,19±0,55 см дан 0,70±0,19 см гача камайган;
“штангани кўкракдан сиқиб кўтариш” машқини бажаришда ёндашувлар сони ва штанга оғирлигини ўқув-машғулот жараёнида аниқлаш турли оғирликлар билан ҳаракатларни тезкорлик қобилиятини ривожлантириш усулини жорий этиш орқали, қисқа вақт ичида инновасион ускуналар “Пуш Банд” ва юрак-қон томир тизимининг юкламага бўлган таъсирини кузатиш учун Полар ҳ10 ёрдамида штангани кўкракдан сиқиб кўтаришда куч ва қувватини аниқлаш орқали янги оптимал ҳисоблаш қаратилган таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳридаги “УНДЕГРАУНД” спорт кулибидаги терма жамоа вакиллари машғулотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 04-01/04/20/4279-сон маълумотномаси). Натижада паралимпиячиларнинг кўкрак дан штангани сиқиб кўтариш машқидаги кўрсаткичлари енгил вазн тоифасида 27,4%, ўрта вазн тоифасида 21,2 %, оғир вазн тоифасида 23,8 % ошган;
пауерлифтер-паралимпиячи спортчиларининг шиддатли машғулот юкламаларини (мажмуасини) бажарганидан сўнг ишлаб чиқилган “Спине Релахер” тренажорида қисқа вақт ичида дам олиш ва тикланиш (пастга тортиш) усулини қўллаш бўйича таклифлар Тошкент шаҳридаги “Турон Дейв” спорт кулибидаги терма жамоа аъзолари машғулотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 5 майдаги 04-01/04/20/4279-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган методика машғулот дастурини самарали режалаштириш ва машғулот юкламаларининг ҳажми ҳамда шиддатини оқилона тақсимлашга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish