Sayt test rejimida ishlamoqda

Исламов Эркин Гайратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ташқи иқтисодий фаолиятни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш йўналишлари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt2002
Илмий раҳбар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илҳом Музрабшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бозоров Акмал Аманович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ташқи иқтисодий фаолиятни солиққа тортиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадлари рўйхатига қарзни талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечишдан олинган даромад, ахборот жойлаштириш ва унга техник хизмат кўрсатиш учун олинган даромад, техник хизматлардан олинган даромадларни киритиш асосида давлат бюджетига қўшимча маблағлар тушишини таъминлаш таклифи асосланган;
солиқ тўловчилар томонидан товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинадиган даромадлар жами даромаднинг камида 15 фоизини ташкил этган ҳолатда нол даражали фоиз миқдоридаги фойда солиғи ставкасини қўллаш тартибини бекор қилиш орқали қўшимча маблағларнинг тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида қолишига эришиш асосланган;
бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмаслиги ҳамда тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўлламаслик орқали тадбиркорларнинг экспорт фаолиятини рағбатлантириш таклифи асосланган;
 назорат қилинадиган чет эл компанияларининг фойдасига солиқ солиш тартибини ишлаб чиқиш асосида Ўзбекистон Республикаси резидентларининг чет элдаги компанияларини тақсимланмаган фойдасига солиқлар тўғри ҳисобланганлигини назорат қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш ва бюджет даромадларини ошириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадлари рўйхатига қарзни талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечишдан олинган даромад, ахборот жойлаштириш ва унга техник хизмат кўрсатиш учун олинган даромад, техник хизматлардан олинган даромадларни киритиш асосида давлат бюджетига қўшимча маблағлар тушишини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 30-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-599-сон Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 20-апрелдаги 18/1-64670-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амлиётга жорий этилиши натижасида бюджетга 6,6 млрд.сўмлик қўшимча маблағ тушишига эришилган;
солиқ тўловчилар томонидан товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинадиган даромадлар жами даромаднинг камида 15 фоизини ташкил этган ҳолатда нол даражали фоиз миқдоридаги фойда солиғи ставкасини қўллаш тартибини бекор қилиш орқали қўшимча маблағларнинг тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида қолишига эришиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-228-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 20-апрелдаги 18/1-64670-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амлиётга жорий этилиши натижасида 2022-йилнинг ноябр-декабр ойларида 249 та тадбиркорлик субъектларининг 94 млрд.сўм қўшимча маблағлари ўз ихтиёрида қолишига эришилган;
бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмаслиги ҳамда тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўлламаслик орқали тадбиркорларнинг экспорт фаолиятини рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-228-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 20-апрелдаги 18/1-64670-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амлиётга жорий этилиши натижасида 2023-йилнинг 9 ойи давомида тадбиркорлик субъектларининг 7,8 млрд.сўмлик қўшимча маблағлари ўз ихтиёрида қолишига эришилган;
назорат қилинадиган чет эл компанияларининг фойдасига солиқ солиш тартибини ишлаб чиқиш асосида Ўзбекистон Республикаси резидентларининг чет элдаги компанияларини тақсимланмаган фойдасига солиқлар тўғри ҳисобланганлигини назорат қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш ва бюджет даромадларини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 30-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-599-сон Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 20-апрелдаги 18/1-64670-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амлиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси резидентларининг чет элдаги компанияларини тақсимланмаган фойдасига солиқлар тўғри ҳисобланганлигини назорат қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилиши таъминланиб, бюджет даромадларини ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish