Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабахонов Жаъфар Мухиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Солиқларнинг корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятига таъсирини баҳолаш тартибини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2755.
Илмий раҳбар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01..
Расмий оппонентлар: Бурхонов Актам Усмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ашурова Насиба Ботировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Солиқларнинг корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятига таъсирини баҳолаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ тўловшиларнинг солиқ даврида товарларни реализация қилишдан олинган даромад миқдори юз миллион сўмдан ошганда солиқнинг ошиб кетган суммасидан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиши, реализация қилишдан олинган даромад миқдори бир миллиард сўмдан ошганда қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтиши тартибини белгилаш орқали солиқларнинг рағбатлантирувши таъсирини таъминлаш асосланган;
солиққа тортиш мақсадида тадбиркорлик субъектларини таъсисчилари (иштирокшилари)нинг тавсифи ҳамда йиллик даромад миқдорига асосланган мезонлар бўйича кичик, ўрта ва йирик тадбиркорлик субъектлари тоифаларга ажратиш таклифи ишлаб чиқилган;
юридик шахсларнинг ўз мулкий эгалигидаги кўчмас мулк обектлари ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарасиз фойдаланаётганлиги бўйича хулоса киритилган ҳолатда уларнинг қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтиши тартибини белгилаш орқали солиқларнинг самарали фаолиятга ундовчи таъсирини ошириш асосланган;
юридик шахслар томонидан корхонадаги ишловчилар умумий ўртача йиллик сонининг 3 фоизидан кўпроқ қисмини ногиронлиги бўлган шахслар таркибидан ёлланган ҳолатда фойда солиғи ставкаси белгиланган нормадан ортиқча ишга жойлаштирилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳар бир фоизига солиқ ставкасининг бир фоизи ҳисобидан камайтириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Солиқларнинг корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятига таъсирини баҳолаш тартибини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
солиқ тўловчиларнинг солиқ даврида товарларни реализация қилишдан олинган даромад миқдори юз миллион сўмдан ошганда солиқнинг ошиб кетган суммасидан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиши, реализация қилишдан олинган даромад миқдори бир миллиард сўмдан ошганда қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтиши тартибини белгилаш орқали солиқларнинг рағбатлантирувчи таъсирини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 29-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимшалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-741-сон Қонунида акс этган ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 66-боб 462-моддасида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 17-августдаги № 15-84597-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ тўловчиларнинг товарларни реализация қилишдан олинган даромад миқдоридан келиб чиққан ҳолда солиқларнинг рағбатлантирувчи таъсирини кучайтириш имкони яратилган;
солиққа тортиш мақсадида тадбиркорлик субектларини таъсисчилари (иштирокшилари)нинг тавсифи ҳамда йиллик даромад миқдорига асосланган мезонлар бўйича кичик, ўрта ва йирик тадбиркорлик субектлари тоифаларга ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-февралдаги “Тадбиркорлик субектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-21-сон Фармонида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 17-августдаги № 15-84597-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ўтган бир йилда кичик тадбиркорлар сони 40 мингтага кўпайиб, 490 минг бирликни, ўрта тадбиркорлар сони 2 мингтага ошиб, 10 минг бирликни, йирик корхоналар сони эса бир йилда 400 тага кўпайиб, 1,5 минг бирликни ташкил этган;
юридик шахсларнинг ўз мулкий эгалигидаги кўчмас мулк обектлари ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарасиз фойдаланаётганлиги бўйича хулоса киритилган ҳолатда уларнинг қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтиши тартибини белгилаш орқали солиқларнинг самарали фаолиятга ундовчи таъсирини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 29-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-7412-сон Қонунида акс этган ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 66-боб 462–моддасида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 17-августдаги № 15-84597-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида юридик шахсларнинг қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтиши тартибини киритиш орқали ўз мулкий эгалигидаги кўчмас мулк обектлари ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишга ундаш имкони яратилган;
юридик шахслар томонидан корхонадаги ишловчилар умумий ўртача йиллик сонининг 3 фоизидан кўпроқ қисмини ногиронлиги бўлган шахслар таркибидан ёлланган ҳолатда фойда солиғи ставкаси белгиланган нормадан ортиқча ишга жойлаштирилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳар бир фоизига солиқ ставкасининг бир фоизи ҳисобидан камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 30-декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-812-сон Қонунида акс этган ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-боб 337-моддасида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023-йил 17-августдаги № 15-84597-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2023-йилнинг январ-ноябр ойларида 318 та корхоналарнинг 6367,7 млн.сўм қўшимча маблағлари ўз ихтиёрида қолишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish