Sayt test rejimida ishlamoqda

Яриев Шерзод Шукуржановичнинг
бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молиявий назорат ва аудитни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Iqt1246.
Илмий раҳбар: Курбанов Зият Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмаджонов Каримжон Бокиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматкулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Молиявий назорат ва аудитни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳар бир назорат тадбирини ташкилий, асосий ва якуний босқичларни ўз ичига олувчи уч босқичли тизим асосида аудит тадбирининг турларини аниқ белгилаган ҳолда амалга ошириш ва «Давлат аудити» дастурида рўйхатга олиш таклиф этилган;
аудиторлик ташкилотлари турдош хизматлари таркибига аудиторлик ташкилотининг штатида солиқ маслаҳатчиси мавжуд бўлганда ёхуд шартнома шартлари асосида уни жалб этган ҳолда, солиққа оид қонунчиликни қўллаш, солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоблар, декларациялар тузиш юзасидан маслаҳатлар беришни киритиш асосланган;
бюджет маблағларидан фойдаланишда, давлат харидларини амалга оширишда, шунингдек, даромадларнинг тўлиқлигини таъминлаш ва бизнес жараёнларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинганлигини ва уларнинг давлат дастурларига мувофиқлигини текшириш ва баҳолашни назарда тутувчи мувофиқлик аудитини жорий қилиш тавсия этилган;
ички аудит режалари, аввалги ўтказилган баҳолаш натижаларига кўра ички аудит хизмати фаолиятини ривожлантириш бўйича берилган таклиф ва тавсияларни бажарилиши, ўтказилган профилактика тадбирлари ва олди олинган қонун бузилишлар, аниқланган молиявий хато ва камчиликлар омилларига бутун сонлардаги 1-3 балл бериш орқали ички аудит хизматларининг хавф даражасини баҳолаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Молиявий назорат ва аудитни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳар бир назорат тадбирини ташкилий, асосий ва якуний босқичларни ўз ичига олувчи уч босқичли тизим асосида аудит тадбирининг турларини аниқ белгилаган ҳолда амалга ошириш ва «Давлат аудити» дастурида рўйхатга олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6300-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 14 ноябрдаги 05/14-05-238–сонли далолатномаси). Натижада, ўтказилган ички аудит натижалари “Давлат аудити” дастурий комплексида акс эттирилиб борилади ва аудитнинг натижавийлиги назорат қилинади. 2022 йилда давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари томонидан ўтказиладиган назорат тадбирлари сонининг 5583 тага қисқаришига эришилди, жумладан, 251 та такрорий текширишларнинг олди олинган;
аудиторлик ташкилотлари турдош хизматлари таркибига аудиторлик ташкилотининг штатида солиқ маслаҳатчиси мавжуд бўлганда ёхуд шартнома шартлари асосида уни жалб этган ҳолда, солиққа оид қонунчиликни қўллаш, солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоблар, декларациялар тузиш юзасидан маслаҳатлар беришни киритиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги “Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги” ЎРҚ-677-сон қонуннинг 33-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 14 ноябрдаги 05/14-05-238–сонли далолатномаси). Натижада, аудиторлик ташкилотларининг турдош хизматлар таркиби аудитнинг халқаро стандартлари, шу жумладан 4400 – “Молиявий стандартга нисбатан келишилган тартиб – таомилларни бажариш бўйича келишувлар” ва 4410 – “Молиявий ҳисоботлар компилятсияси бўйича келишувлар” каби Турдош хизматларнинг халқаро стандартлари талабларига мослаштирилган;
бюджет маблағларидан фойдаланишда, давлат харидларини амалга оширишда, шунингдек, даромадларнинг тўлиқлигини таъминлаш ва бизнес жараёнларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинганлигини ва уларнинг давлат дастурларига мувофиқлигини текшириш ва баҳолашни назарда тутувчи мувофиқлик аудитини жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги “Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги” ЎРҚ-677-сон қонуннинг 9-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 14 ноябрдаги 05/14-05-238–сонли далолатномаси). Натижада, мамлакатимизда қабул қилинган “Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги” қонун аудитнинг халқаро стандартларига уйғунлаштирилган;
ички аудит режалари, аввалги ўтказилган баҳолаш натижаларига кўра ички аудит хизмати фаолиятини ривожлантириш бўйича берилган таклиф ва тавсияларни бажарилиши, ўтказилган профилактика тадбирлари ва олди олинган қонун бузилишлар, аниқланган молиявий хато ва камчиликлар омилларига бутун сонлардаги 1-3 балл бериш орқали ички аудит хизматларининг хавф даражасини баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги “Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 377-сон қарори билан тасдиқланган “Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисида НИЗОМ” да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 14 ноябрдаги 05/14-05-238–сонли далолатномаси). Натижада, ўтказилган ички аудит натижалари “Давлат аудити” дастурий комплексида акс эттирилиб борилади ва аудитнинг натижавийлиги баҳоланиб борилади ҳамда назорат қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish