Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухсимова Дилафруз Хикматуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда қайта ишлаш саноатини ривожлантириш орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш”, 08.00.02 – “Макроиқтисодиёт” ва 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2517.
Илмий раҳбар: Зокиров Сайидфозил Сайидакбарович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc. 03/30.01.2021.I.16.03
Расмий оппонентлар: Хошимова Наима Абитовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Якубова Элнорахон Талабхоновна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Тадқиқотнинг мақсади қайта ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш учун захираларни аниқлаш ва улардан фойдаланиш орқали иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ривожланаётган мамлакатларда қайта ишлаш саноатининг иқтисодий ўсишга ижобий таъсир этишини таъминловчи инсон капитали индекси (0,631 гача бўлиши) ва давлат башқаруви самарадорлиги индексининг (2,84 гача бўлиши) чегара даражалари аниқланган;
Жаҳон банки методологияси бўйича ўрта даромадли мамлакатлар кесимида қайта ишлаш саноати кўрсаткичининг ўсишига инвестисиялар, илмий-тадқиқот ишлари ва коррупсия даражасининг таъсир этиш модели ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда қайта ишлаш саноатини ривожлантиришда илмий-тадқиқот ишларининг ЯИМдаги улуши, қонун устуворлиги, савдо очиқлиги индексларининг 54 та танлаб олинган мамлакатлар даражасига этказиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
инсон капитали, қайта ишлаш саноати ва бошқа бир қатор омиллар та'сирини ҳисобга олган ҳолда эконометрик модел асосида 2030 йилгача бўлган иқтисодий ўсишнинг стсенарий прогнозлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижасида қуйидаги илмий натижалар амалиётга жорий этилди:
ривожланаётган мамлакатларда қайта ишлаш саноатининг иқтисодий ўсишга ижобий таъсир этишини таъминловчи инсон капитали индекси (0,631 гача бўлиши) ва давлат башқаруви самарадорлиги индексининг (2,84 гача бўлиши) чегара даражаларини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги “иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5975-сонли Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш Вазирлигининг 2022 йил 7 февралдаги 04-15-01-10/10-5620-сонли маълумотномаси);
Жаҳон банки методологияси бўйича ишлаб чиқилган ўрта даромадли мамлакатлар кесимида қайта ишлаш саноати кўрсаткичининг ўсишига инвестисиялар, илмий-тадқиқот ишлари ва коррупсия даражасининг та'сир этиш модели Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 1-майдаги “саноат кооперасиясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4302-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш Вазирлигининг 2022 йил 7 февралдаги 04-15-01-10/10-5620-сонли маълумотномаси);
Ўзбекистонда қайта ишлаш саноатини ривожлантиришда илмий-тадқиқот ишларининг ЯИМдаги улуши, қонун устуворлиги, савдо очиқлиги индексларининг 54 та танлаб олинган мамлакатлар даражасига этказиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 16-сентябрдаги “енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4453-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш Вазирлигининг 2022 йил 7 февралдаги 04-15-01-10/10-5620-сонли маълумотномаси);
инсон капитали, қайта ишлаш саноати ва бошқа бир қатор омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда эконометрик модел асосида ишлаб чиқилган 2030 йилгача болган иқтисодий ўсишнинг стсенарий прогнозлари “Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш контсепсияси”ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш Вазирлигининг 2022 йил 7 февралдаги 04-15-01-10/10-5620-сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish