Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўйдинов Хуршидбек Абдуллаевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Оилавий корхоналарнинг бошқарув самарадорлигини ошириш (Андижон вилояти мисолида)”,
08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2648
Илмий раҳбар: Муфтайдинов Қиёмиддин Ҳамдамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жўрахонов Музаффар Эскандерович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик – технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оилавий корхоналарнинг бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 “оилавий корхона” ва “оилавий корхоналар бошқарув тизими” тушунчаларининг моҳияти (таърифи) оилавий самарали ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг мақсад ва вазифаларига монанд равишда бошқарувда оилавий (оилабай) - ҳудудий (маҳаллабай) имкониятларнинг синергетик самарадорлигини оширишга кўра такомиллаштирилган;
оилавий корхоналарнинг ташкилий-тузилмавий, харажат ва персонал бошқаруви самарадорлигини баҳолашга ёндашув “самарасиз бошқарув”, “ўртача бошқарув” ва “барқарор бошқарув” чегаравий даражада баҳолашга кўра такомиллаштирилган ҳолда мос равишда 20%-54%, 55%-79,9% ва 80%-100%  чегаралари асосланган;
оилавий корхоналар самарадорлигини комплекс баҳолаш ёндашуви маркетинг-инновацион фаолиятда устувор даражада сифат мезони асосида маҳсулотлар бозори бошқаруви самарадорлини ошириш, мақсадли параметрларга кўра маҳсулотлар ассортимент таркибини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқаришни кенгайтиришга кўра такомиллаштирилган;
Андижон вилоятида оилавий корхоналарни маҳсулот сотишдан тушуми, маҳсулот таннархи, экспорт ҳажми каби омиллар ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 2026-йилга қадар прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“оилавий корхона” ва “оилавий корхоналар бошқарув тизими” тушунчаларининг моҳияти (таърифи) оилавий самарали ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг мақсад ва вазифаларига монанд равишда бошқарувда оилавий (оилабай) - ҳудудий (маҳаллабай) имкониятларнинг синергетик самарадорлигини оширишга кўра такомиллаштириш таклифи Савдо саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 9-августдаги 504-сон “Ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш орқали камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатасининг 2023-йил
8-майдаги 11/03-30-5321-сон маълумотнома-си). Мазкур таклифнинг жорий этилиши оилавий корхоналарда ишчи кучидан самарали фойдаланиш, оилавий корхоналар қобилиятини ривожлантириш, ишлаб чиқариш жараёнини замонавий талабларга мослаштириш ҳамда оилавий корхона тизими талабалари томонидан ушбу соҳа бўйича билим ва кўникмаларни янада кенгайтириш имкони яратишга муайян даражада хизмат қилган;
оилавий корхоналарнинг ташкилий-тузилмавий, харажат ва персонал бошқаруви самарадорлигини баҳолашга ёндашув “самарасиз бошқарув”, “ўртача бошқарув” ва “барқарор бошқарув” чегаравий даражада баҳолашга кўра такомиллаштириш таклифи Савдо саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-январдаги
ПҚ-39-сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 8-майдаги 11/03-30-5321-сон маълумотнома-си). Таклифнинг жорий қилиниши оилавий корхоналар бошқарув самарадорлигини баҳолашнинг аниқлик даражасини оширишга кўра синергетик самарадорликни оширишга муайян даражада хизмат қилган;
оилавий корхоналар самарадорлигини комплекс баҳолаш ёндашуви маркетинг-инновацион фаолиятда устувор даражада сифат мезони асосида маҳсулотлар бозори бошқаруви самарадорлини ошириш, мақсадли параметрларга кўра маҳсулотлар ассортимент таркибини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқаришни кенгайтиришга кўра такомиллаштириш таклифи Савдо саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 9-августдаги 504-сон “Ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш орқали камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатасининг 2023-йил 8-майдаги 11/03-30-5321-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш “оғир” маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, оилавий тадбиркорликни янада кенгайтириш, самарадорликни комплекс баҳолаш аниқлилигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
Андижон вилоятида оилавий корхоналарни маҳсулот сотишдан тушуми, маҳсулот таннархи, экспорт ҳажми каби омиллар ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 2026-йилга қадар прогноз ссенарийлари Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси томонидан “Андижон вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 8-майдаги 11/03-30-5321-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижада 2026-йилга бориб вилоятда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмини 1,6 марта ошириш орқали оилавий корхона субектларининг экспорт ҳажмини қарийб 3,0 мартага ошириш имкониятига муайян даражада хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish