Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилова Ҳилола Нематовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида олий таълим хизматларини такомиллаштириш», 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2535.
Илмий раҳбар: Пардаев Мамаюнус Қаршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Муҳаммедов Мурод Муҳаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қаҳҳоров Отабек Сиддиқович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида олий таълим хизматларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ва назария билан амалиётнинг уйғунлигини таъминлашни такомиллаштириш учун дуал таълимни жорий қилиш мақсадида олий таълим муассасалари (ОТМ) таркибида нодавлат нотижорат ташкилотлари, корхона ва муассасаларни ташкил қилиш механизми такомиллаштирилган;
кучларни бирлаштириш, тизимли таъсир ва келажакнинг бугунга таъсирини жамлаган синергетика имкониятларидан фойдаланиб олий таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини оширишда таълим муассасалари, ота-оналар ва иш берувчиларнинг самарали ҳамкорлигини таъминлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
иқтисодий таҳлилнинг занжирли алмаштириш ва индекс усулларидан фойдаланиб, олий таълим хизматлари сифатини баҳолаш ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни аниқлашнинг эконометрик мултипликатив модели ( ) такомиллаштирилган;
олий таълим хизматларининг 2010-2022 йиллардаги динамикаси қиёсий таҳлили асосида унинг 2023-2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақобатбардош кадрларни тайёрлашда назария билан амалиётнинг уйғунлигини таъмин-лаш мақсадида дуал таълимни жорий қилиш учун олий таълим муассасалари қошида мутахас-сисликларига мос корхона, ташкилот ва муассасаларни ташкил қилиш ҳамда ўқув жараёнида фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти томонидан олий таълим сифатини такомиллаштиришда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг  2023-йил 14-июлдаги 4/17-4/4-4139-сон маълумотномаси, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши назария ва амалиёт интеграсиясига мувофиқ фан-таълим-ишлаб чиқаришнинг самарали ҳамкорлигини таъминлаш асосида юқори малакали рақобатбардош олий маълумотли мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилган;
олий таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини ошириш механизми унга синергетиканинг таъсир воситаларини қўллаган ҳолда “таълим муассасалари – ота-оналар – иш берувчилар” ҳамкорлигининг самарали амал қилиш тартиби ҳар бирининг масъулиятини ошириш эвазига  такомиллаштириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти томонидан олий таълим сифатини такомиллаштиришда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг  2023-йил 14-июлдаги 4/17-4/4-4139-сон маълумотномаси, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши талабанинг масъулиятини ошириш, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга ички омиллар билан бирга ташқи омиллар таъсирини ҳам ҳисобга олиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
иқтисодий таҳлилнинг занжирли алмаштириш ва индекс усулларидан фойдаланиб, олий таълим хизматлари сифатини баҳолаш ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи талабаларнинг билим даражаси (аъло, яхши, ўрта баҳолар) билан боғлиқ омилларни аниқлашнинг эконометрик мултипликатив модели ( ) асосида такомиллаштириш  бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти томонидан олий таълим сифатини такомиллаштиришда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг  2023-йил 1- июлдаги 4/17-4/4-4139-сон маълумотномаси, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши олий таълим хизматлари сифатини оширишга таъсир қилувчи омилларни аниқлаш ва юқори малакали рақобатбардош олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш имкониятини яратган;
олий таълим хизматлари ҳажми ва самарадорлигининг динамикасини қиёсий таҳлил қилиш асосида 2026-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти томонидан олий таълим сифатини такомиллаштиришда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг  2023-йил 14-июлдаги 4/17-4/4-4139-сон маълумотномаси, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти маълумотномаси). Мазкур таклифлардан фойдаланиш натижасида 2026-йилга келиб вилоятда таълим хизматлари ҳажмини 32 %га оширилиши, маблағларнинг 40462,0 млрд. сўмга кўпайиши имкониятлари мавжудлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish