Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Шоирахон Хасанбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шимолий Фарғона нўхат агроценози фитофаг ҳашаротлари», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/B744.
Илмий раҳбар: Зокиров исломжон Илҳомжонович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.06.2021.B.05.06.
Расмий оппонентлар: Холматов Бахтиёр Рустамович, биология фанлари доктори, профессор; Мадумаров Мақсаджон Жуманович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шимолий Фарғона нўхат агроценозларида учровчи ҳашаротлар тур таркибини аниқлаш ва уларнинг экологияси, муҳим доминант турлар биологияси ва морфо-экологик хусусиятларини очиб бериш ҳамда уларга қарши курашга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Шимолий Фарғонанинг нўхат агроценозларида ҳашаротлар тур таркиби аниқланиб, 6 туркум 21 оиланинг 36 авлодига мансуб 44 турдан иборат фитофаглар аниқланган;
13 турга мансуб фитофаг ҳашаротлар Шимолий Фарғона ҳудуди фаунасида илк бор маълум қилинган;
ҳашаротлар ўсимликлар билан биоценотик алоқаларига кўра, кенг полифаг (7 тур), полифаг (30 тур), кенг олигофаг (1 тур), олигофаг (5 тур) ҳамда монофаг (1 тур) типларга бўлинган, шунингдек фитофаглар факултатив хортобионт (17 тур), хортобионт (9 тур), тамнобионт (1 тур), ихтисослашган фитофил (10 тур), фиссуробионт (2 тур) ва геобионт
(5 тур) гуруҳларга классификация қилинган ҳамда озиқланиш хусусияти ва тарқалишига кўра ихтисослашган, мавсумий озиқланишида нўхат ўсимлиги бўлган ҳамда тасодифий учровчи турлар экологик гуруҳлари ишлаб чиқилган;
нўхат агроценози ҳашаротларининг учраш даражаси баландлик минтақаларига кўра чўл (44 тур), адир (43 тур), тоғ (17 тур) минтақасига тақсимланган;
фаунада доминант бўлган 9 турга мансуб фитофагларнинг биологияси ва ҳаётий цикллари очиб берилган;
нўхатнинг асосий зараркунанда турлари – Аcйртҳосипҳон писум, Бручус писорум ва Сподоптера эхигуа намуналарининг морфометрик белгилари асосида ҳудудлардаги индивидлар варибеллиги аниқланган;
Cаллособручус маcулатус (Фабриcиус, 1775) тури митохондриал ДНК (мтДНК) нинг ситохром оксидаза И (CОИ) гени нуклеотидлар кетма-кетлиги асосида молекуляр идентификация қилинган;
географик-экотопик ўзгарувчанлигига кўра Аcйртҳосипҳон писум шираси 9 та морфометрик белги бўйича, Бручус писорум қўнғизи 3 та ва Сподоптера эхигуа тунлами эса 4 та белги бўйича чўл ва адир минтақаларида ишончли (цт=2,9; тф>цт ёки Р>0,01) даражада фарқланиши исботланган;
фитофагларнинг нўхат агроценозида оммавий кўпайишининг мавсумий ўзгаришлари асосида зараркунанда ҳашаротлар популяциясини бошқариш ва уларга қарши кураш чораларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шимолий Фарғона нўхат агроценози фитофаг ҳашаротлари мавзуси бўйича натижалари асосида:
Шимолий Фарғона ҳудуди нўхат агроценозида 6 туркум 18 оила 36 авлод 38 турга мансуб 80 нусха ҳашарот намуналари Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институтининг “Зоология коллекцияси” ноёб обектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 3 августдаги 4/1255-1629-сон маʼлумотномаси). Натижада, мавжуд ҳашаротлар коллекцияси фондини янги намуналар билан бойитган ва улар популяциялари тарқалишининг замонавий ҳолатини баҳолаш, турли ҳудудларда тарқалиши ва экологиясини ўрганишда ҳамда интерфаол атласлар тайёрлаш имконини берган;
“Нўхат экинининг асосий зараркунандалари ва уларга қарши кураш” номли ишлаб чиқилган тавсиянома Наманган вилояти Чуст тумани “Тўхтабой Ахмедов”, Уйчи тумани “Хожиобод соф тола”, Чортоқ тумани “Сахий Боязит” фермер хўжаликларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 31 августдаги 04/21-21-08/396-сон маʼлумотномаси). Натижада, нўхат экинининг зараркунанда ҳашаротлар билан зарарланишини Уйчи туманида 75-78%, Чуст ва Чортоқ туманларида 65-70% камайиши ва ҳосилдорлик 16-21% га ортиш имконини берган;
Cаллособручус маcулатус турининг CОИ нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маʼлумотлари Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанки базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий марказининг 2023-йил 2-сентябрдаги маʼлумотномаси, бласт.нcби.ҳлм.ҳиҳ.гов). Натижада, Cаллособручус маcулатус – ОР490527 инвентар рақами олинган ва у халқаро миқёсда донхўр қўнғизлар филогениясини молекуляр-генетик идентификациялаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish