Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойбердиев Жалолдин Хасановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қорақалпоқ желвакли фосфоритлари асосида донадорланган оддий суперфосфат олиш технологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3240.
Илмий раҳбар: Реймов Ахмед Мамбеткаримович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.T.20.03.
Расмий оппонентлар: Алимов Умарбек Кадырбергенович, техника фанлари доктори; Алланиязов Даврон Оразымбетович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ҳодим.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоқ желвакли фосфоритларини соддалаштирилган тизимда сулфат кислотали фаоллаштириш асосида донадорланган оддий суперфосфат олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон желвакли фосфоритларида фосфор тутган асосий минераллар курскит ва франколит бўлиши ҳамда уларнинг таркиб ва хоссалари батафсил аниқланган;
сулфат кислотанинг стехиометриядан 70-75% миқдорлари мақбул меъёрлар эканлиги ва ушбу меъёрларда сувда эрувчан фосфорнинг нисбий шакли 50% дан юқори бўлган фаоллашган оддий суперфосфат ҳосил бўлиши исботланган;
оддий суперфосфат доналарини олишда аммонийли, ишқорли эритмалар ва сувнинг мақбул миқдорлари ҳамда концентрациялари аниқланган ва бунда доналарнинг мустаҳкамлиги 2 МПа дан юқори қийматларга эга бўлиши аниқланган;
концентрланган Н3РО4, ангидрит (CaSO4) ва Ca(H2PO4)2 ҳосил қилиш механизмларини таъминловчи икки босқичли оддий суперфосфат олиш механизми асосланган;
структура ҳосил қилувчи ва кимёвий мелиорант хоссаларига эга бўлган сувда эрувчан оддий суперфосфат олишнинг ресурстежамкор технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қорақалпоқ желвакли фосфоритларидан фаоллаштирилган оддий суперфосфат олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоқ фосфоритларини сулфат кислотали фаоллаштириш йўли билан оддий суперфосфат олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг “2022-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖда 2022 йил 7 июндаги 217-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида фосфордан ташқари калций ва олтингугурт тутган фаоллашган бирламчи фосфорли ўғит олиш имконини берган;
суперфосфат кукунларига аммонийли ва ишқорли тузларнинг боғловчи эритмалари билан ишлов бериш орқали яхшиланган хоссадаги бирламчи фосфорли ўғит олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг “2022-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖда 2022 йил 7 июндаги 217-сон маълумотномаси). Натижада, товар фракциялари 92-98% ва доналар мустаҳкамлиги 2-4 МПа бўлган маҳсулот олиш имкони яратилган;
Қорақалпоқ фосфоритига ангидритли схемада икки босқичли ишлов бериш орқали оддий суперфосфат олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг “2022-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати” га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖда 2022 йил 7 июндаги 217-сон маълумотномаси). Натижада, структура ҳосил қилувчи ва кимёвий мелиорант хоссаларига эга PСaS-тутган ўғитлар ассортиментини кенгайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish