Sayt test rejimida ishlamoqda

Исматов Суннатулло Шамсуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хом ўсимлик мойларини ҳамроҳ моддалардан комплекс тозалаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Т617.
Илмий маслаҳатчи: Мажидов Қахрамон Халимович техника фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc03/28.02.2022.Т101.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Азим Нормўминович, техника фанлари доктори, профессор; Тиллаева  Гулнора Уринбаевна, техника фанлари доктори, профессор; Йўлчиев Аслбек, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимлик моддалари кимёси иниститути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: босқичма-босқич ишлов бериш ҳамда турли кучланишдаги электромагнит майдонда фаоллаштирилган ишқорий эритмаларни таъсир қилиш усулларини қўллаш орқали хом ўсимлик мойларини йўлдош моддалардан комплекс тозалаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий пахта, кунгабоқар ва соя навларидан олинган хом ўсимлик мойлари таркибидаги йўлдош моддалар, эркин ёғ кислоталари, фосфолипидлар, госсипол ва унинг ҳосилалари миқдори аниқланган;
илк маротаба форпресс ва экстраксион пахта мойларини босқичма-босқич ишқорий нейтраллаш, янги турдаги реагентлар ёрдамида кунгабоқар мойларини гидратлаш, турли кучланишга эга электромагнит майдон ёрдамида рафинацияланган мойларни оқартириш ва дезодорация қилишнинг янги технологик усуллари яратилган;
рафинацияланган озиқ-овқат ёғларнинг сифати ва озиқ-овқат хавфсизлигини оширишнинг оптимал технологик параметрлари ва режимлари ишлаб чиқилган;
пахта, кунгабоқар ва соянинг турли навларини қайта ишлаш натижасида олинган хом ўсимлик мойларини комплекс тозалаш бўйича мавжуд назарий ғоялар кенгайтириши асосланган;
рафинацияланган пахта, кунгабоқар ва соя мойларини оқартириш технологиясида янги турдаги адсорбентлар ва модификацияланган гилларни  қўллаш орқали ўсимлик мойларини комплекс тозалашнинг янги илмий ва тажриба йўналишлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хом ўсимлик мойларини йўлдош моддалардан комплекс тозалаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хом ашё асосидаги ўсимлик мойларини электромагнит майдондан фойдаланган ҳолда фаоллаштирилган сув таъсирида комплекс тозалаш технологияси “Косон-ёғ” АЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 12 сентябрдаги КС/3-429-сонли маълумотномаси). Натижада, хом ўсимлик мойларининг кимёвий таркибини я[шилашга ҳамда йўлдош ва ҳид берувчи моддаларнинг миқдорини камайтириш имконини берган;
электромагнит майдон таъсирида ишқор эритмасидан фойдаланган ҳолда ўсимлик мойларини босқичма-босқич рафинациялаш, гидратлаш, оқартириш ва ишқорий рафинациялаш технологияси “Сурхонозиқовқацаноати”да амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 12 сентябрдаги КС/3-429-сонли маълумотномаси). Натижада, тозаланган мойларнинг сифати ва хавфсизлини ошириш учун рафинацияланган мойларни гидратлаш, ишқорий нейтраллаш, оқартириш ва дезодорациялаш жараёнларининг технологиясини ва режимларини оптималлаштириш имконияти эаратилган;
хом ўсимлик мойларини электромагнит майдондан фойдаланган ҳолда дезодорациялаш технологияси “Когон-ёғ-экстакция” АЖда амалиётда тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси «Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси» нинг 2023 йил 12 сентябрдаги № КС/3-429 – сонли маълумотномаси). Натижада, ўсимлик мойларини ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга ҳамда хом ашё ва тайёр маҳсулотлар сарфини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish