Sayt test rejimida ishlamoqda

Асқарова Ойдинхон Каримхон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Перовскиа ангустифолиа, Перовскиа боцчантзевии ва Лопҳантҳус счцчуроwскианус ўсимликларининг фенол бирикмалари ва терпеноидлари», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/К464.
Илмий раҳбар: Ботиров Эркин Хожиакбарович, кимё фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган муҳандислик-технология институти, Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Абдурашид Мусахонович, кимё фанлари доктори, доцент; Нишонов Миркозимжон, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Перовскиа ангустифолиа, Перовскиа боцчантзевии ва Лопҳантҳус счцчуроwскианус ўсимликларининг фенол бирикмалари ва терпеноидларини ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилиши ва биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба Ўзбекистон флорасидаги Перовскиа боцчантзевии ва Лопҳантҳус счцчуроwскианус ўсимликлари ер устки қисмларидан биологик фаол терпеноидлар ва фенол бирикмаларни ажратиб олиш усуллари ишлаб чиқилган;
П. ангустифолиа ва П. боцчантзевии ўсимликларининг ер устки қисмлари эфир мойларининг сифат ва миқдорий таркиби ГХ-МС усулида таҳлил қилинганда 1,8-синеолнинг бой манбаалари сифатида хизмат қилиши мумкинлиги исботланган;
Л. счцчуроwскианус ўсимлигининг ер устки қисми эфир мойининг сифат ва миқдорий таркибини ГХ-МС усулида таҳлил қилинганда кўп миқдорда оксидланган монотерпенлар ва оксидланган сесквитерпенлар сақлаши исботланган;
илк маротаба Л. счцчуроwскианус ўсимлиги ер устки қисмидан қаҳрабо, кофе ва розмарин кислоталари, лютеолин, синарозид, диосмин, лютеолин-7-О-рутинозид флавоноидлари ва кофе кислотасининг мураккаб эфири – непетоидин Б бирикмалари соф ҳолда ажратиб олинган ҳамда тузилиши замонавий спектрал усулларда исботланган;
Перовскиа ангустифолиа ўсимлиги ер устки қисмидан 2 та фенолкарбон кислотаси ва 8 та флавоноид соф ҳолда ажратиб олинган ва (С)-ГЭСперетиннинг абсолют конфигурацияси илк марта РТТ усули ёрдамида исботланган;
П. ангустифолиа ўсимлиги илдизидан криптотаншинон, кофе ва розмарин кислоталари соф ҳолда ажратиб олинган ҳамда тузилиши замонавий спектрал усулларда исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Перовскиа ангустифолиа, Перовскиа боцчантзевии ва Лопҳантҳус счцчуроwскианус ўсимликларининг фитокимёвий тадқиқотлари давомида олинган илмий натижалари асосида:
Перовскиа ангустифолиа ўсимлигидан ажратиб олинган (С)-ГЭСперетиннинг рентген тузилиши маʼлумотлари Кембридж халқаро тузилиш маʼлумотлар базасида (Тҳе Cамбридге Струcтурал Датабасе, ҳттпс://www.ccдc.cам. аc.ук/струcтурес/) рўйхатга олинган (CCДC КОCГИW/2243496). Натижада, бирикманинг тузилиши, табиати, рентген тузилиши таҳлили ёрдамида олинган молекулалараро ўзаро таъсир ва таҳлил маълумотларидан соҳа олимларининг фойдаланишига имкон яратилган;
Перовскиа ангустифолиа, Перовскиа боцчантзевии ва Лопҳантҳус счцчуроwскианус ўсимликларининг қуритилган ер устки қисмидан ажратиб олинган эфир мойи ва экстрактларининг танланган бактерия ва замбуруғларга қарши таъсири натижаларидан “Табиий ва синтетик бирикмаларнинг биологик фаоллигини ин витро ўрганиш. Оқсил инженерлиги. Рекомбинант оқсилларни тайёрлаш. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ва бошқа турдаги касалликлар диагностикаси учун аниқ молекуляр-генетик маркёрларни ишлаб чиқиш” мавзусидаги базавий фундаментал (2021-2024 йй) тадқиқотларида айрим касалликлар диагностикаси учун молекуляр-генетик маркёрларни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2023 йил 15 сентябрдаги  4/1255-1954-сонли маълумотномаси). Натижада, эфир мойи ва экстрактлар грам-мусбат ва грам-манфий бактерияларга (Б. субтилис ва С. ауреус) нисбатан сезиларли фаолликни намоён этиши аниқланган ва келажакда тиббиётда зарур бўлган дори воситаларини яратиш имконини берган;
Перовскиа ангустифолиа, Перовскиа боцчантзевии ва Лопҳантҳус счцчуроwскианус ўсимликларининг қуритилган ер устки қисми кимёвий таркиби ҳамда биологик фаолликларидан, Россия Федерациясининг Сургут давлат университетида «Технологии выращивания и извлечения биологически активных соединений северных ягодных культур и лекарственных трав (ЮграБиоФарм)» амалий лойиҳасида шимолий минтақа доривор ўсимликлари таркибидаги биологик фаол бирикмаларни сифат ва миқдорий жиҳатдан таҳлил қилишда фойдаланилган (Сургут давлат университетининг 2023 йил 21 сентябрдаги 03-01/194-сон маълумотномаси). Натижада, доривор ўсимликларни кимёвий таркиби ва биологик фаоллик бўйича солиштириш ва лойиҳа учун зарур натижаларни таҳлил қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish