Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Лазизжон Окилджоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чуқур карерлар бортларининг турғунлигини таъминлаш учун тоғ жинслари массиви ҳолатини бошқариш усулини ишлаб чиқиш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш), 04.00.17 ‒ Кончиликда физик жараёнлар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4150.
Илмий раҳбарлар: Заиров Шерзод Шарипович, техника фанлари доктори, профессор; Насиров Уткир Фатидинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСИС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.Т.98.01.
Расмий оппонентлар: Винников Владимир Александрович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Очилов Шуҳратулла Атоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: карер бортлари ва поғоналарининг турғунлигини ошириш учун портлатиш параметрлари ва тоғ жинси массиви ҳолатини бошқариш бўйича технологик ечимларни ишлаб чиқиш ва илмий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
деформацион жараёнларнинг энг хавфли юзага келиш зоналарини аниқлаш имконини берувчи карерлар чуқурлашишида тоғ жинслари физик-механик хусусиятларининг ўзгариши аниқланган;
ҳар қандай интервалнинг исталган нуқтасида тебраниш тезлигини, тоғ жинсининг хусусиятларини ҳисобга олувчи ҳамда портлатишнинг турли усуллари ва шароитлари учун сўниш даражасини кўрсатувчи коеффициентлар қийматларини аниқлаш имконини берувчи портловчи моддалар зарядлари майдони бўйича тарқоқлашган портлашнинг сейсмик таъсири моделлаштирилган;
портлатиладиган блок атрофида берилган интервал билан тебранишлар тезлигига тенг бўлган изочизиқларни, шунингдек, портлатиладиган блок фронти ва қаноти бўйлаб тебранишлар тезликларининг профилини тузиш имконини берувчи портлашнинг сейсмик таъсирининг математик модели ишлаб чиқилган;
портлатиш ишлари олиб бориладиган ҳудуд яқинида жойлашган муҳим муҳандислик иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш ва сақлаш, массивнинг бузилиши ва ёриқ ҳосил бўлишини камайтириш, шунингдек, тўкилма ва ўпирилишни камайтириш мақсадида ялпи портлатишда скважиналар қаторини йўналтириш схемалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
БПИ ни олиб бориш технологиясини ҳисобга олган ҳолда тоғ жинслари массиви ҳолатини бошқариш ва карер бортларининг турғунлигини таъминлаш усулларини илмий жиҳатдан асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
карернинг контуролди ҳудудида портлатиш ишларини олиб боришнинг сейсмик жиҳатдан хавфсиз усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг Қалмоқир карерида жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2023 йил 29 декабрдаги 12-23/01-2147-сон маълумотномаси). Натижада, карер бортига ва тоғ жинсларини юмшатиш самарасини камайтирмасдан муҳандислик иншоотларига сейсмик жиҳатдан рухсат этилган босимни таъминлаш, ўртача бўлак ўлчамини 15-20% га қисқартириш ҳолда кон массасининг майдаланиш сифатини ошириш, экскаваторларнинг иш унумдорлигини 10-15% га ва юк кўтариш қуввати юқори бўлган транспорт воситаларининг иш унумдорлигини 10-12% га ошириш имконини берган; 
карернинг чегаравий контурида поғоналарни қиялаштириш усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг Қалмоқир карерида жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2023 йил 29 декабрдаги 12-23/01-2147-сон маълумотномаси). Натижада, поғона юзаси бўйича қолдиқ деформациялар ҳудудининг кенглигини 1,5-2,0 бараварга қисқартириш, поғонани юқори сифатда қиялаштириш ва кон ишларини олиб бориш хавфсизлигини, контурорти массивининг тўлиқ сақланишини таъминлаш ва лойиҳа билан солиштирганда очиш ишлари ҳажми ~ 4 млн. м3 га қисқартириш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish