Sayt test rejimida ishlamoqda

Шагилова Гулхатиша Коптлеуовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикасида электрон ҳукуматни шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари ва ривожланиш истиқболлари”, 12.00.02 – “Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Yu853.
Илмий раҳбар: Кутибаева Елизавета Дуйсенбаевна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети PhD.03/30.12.2019.Yu.20.02.
Расмий оппонентлар: Рўзметов Хайрулло Ибадуллаевич юридик фанлар доктори, профессор; Кабулов Хожабай Алдашович юридик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасида электрон ҳукуматни шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари ва ривожланиш истиқболларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон ҳукумат тизимини жорий этиш давлат бошқарувининг самарадорлиги кўтарилишига, аҳолининг ишончи ва розилиги даражасини оширишига, коррупсия хавфини камайтирилишига, шаффофлик ва давлат хизматлари кўрсатилишини мониторинг қилиш имкониятлари кенгайтирилишига хизмат қилиши асослантирилган;
қонунийлик, жавобгарлик ва самарадорлик принципларини ҳуқуқий тартибга солиниши фуқароларнинг эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган ва жамиятнинг барқарор ривожланишини та'минлайдиган ишончли, шаффоф ва тежамкор электрон ҳукумат тизимини яратишга хизмат қилиши асослантирилган;
электрон ҳукумат инфратузилмасига мобил тизимлар ва идоралараро интеграция платформаларини назарда тутиш унинг самарадорлигини ошириш ва фуқароларга хизмат кўрсатишни яхшилаш учун стратегик муҳим қадамлиги, бу эса мамлакатнинг рақамли иқтисодиётини янада ривожлантиришга ёрдам бериши асосланган;
ҳуқуқий хатарларни таҳлил қилишга ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга қодир бўлган малакали кадрларни тайёрлаш зарурлиги, улар ўз навбатида  давлат бошқарувининг шаффофлиги ва очиқлигини оширишга, шунингдек аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилашга, ахборот жамиятини ривожлантиришга, фуқароларнинг ҳаёт сифатини оширишга ва ҳуқуқий давлатни мустаҳкамлашга ёрдам бериши асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларига кўра қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди ва жорий қилинган:
давлат ҳокимияти ижро этувчи органлари томонидан хизматлар, ахборот тақдим этиш, шунингдек, демократик тартиб-қоидаларни таъминлаш мақсадида Интернет ва бошқа рақамли технологиялардан фойдаланиш орқали давлат аппарати очиқлигини ошириш зарурлиги тўғрисидаги таклиф Қорақалпоғистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонунини қабул қилишда қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСининг Маҳаллий ҳокимиятнинг вакилликли ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш масалалари қўмитасининг 2022-йил 15-ноябрдаги 19-684/1-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланишига хизмат қилган;
давлат хизматлари марказининг давлат хизматларини кўрсатишга ваколатли орган сифатидаги ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш зарурлиги тўғрисидаги таклиф  «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига ўзгартиришлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2023-йил 11-майдаги 04/10-10-34-сон далолатномаси). Ушбу таклиф давлат хизматлари марказининг давлат хизматларини корсатадиган ваколатли орган сифатида ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаган;
электрон ҳукуматнинг қонунийлик, жавобгарлик, самарадорлик каби тамойилларини ҳуқуқий мустаҳкамлаш зарурлиги тўғрисидаги таклифдан «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ўзгартишлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2023-йил 11-майдаги 04/10-10-34-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг ҳуқуқий мустаҳкамланиши ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат хизматларини кўрсатиш фаолияти самарадорлигини оширишга, уларнинг давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга, мансабдор шахсларнинг ўз ваколатларини амалга ошириш учун жавобгарлигини оширишга хизмат қилган;
электрон ҳукумат инфратузилмасига мобил тизимларни, шунингдек электрон ҳукуматни электрон ҳукумат инфратузилмасининг таркибий қисми сифатида идоралараро интеграция платформаларини киритиш зарурлиги тўғрисидаги таклиф «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига ўзгартиришлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2023-йил 11-майдаги 04/10-10-34-сон далолатномаси). Ушбу таклиф давлат органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар билан давлат хизматларини кўрсатишда ўзаро муносабатларнинг электрон шаклларининг ҳуқуқий аҳамияти ва ишончлилигини таъминлайдиган ягона технологик инфратузилмани шакллантиришга хизмат қилган;
электрон ҳукуматни ривожлантириш ва ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини ўргатиш зарурлиги бакалавр ва магистрлар ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари ва электрон ҳукумат соҳасида назарий-ҳуқуқий билимлари шаклланишига хизмат қилиши тўғрисидаги таклифдан «Давлат хизматларини кўрсатишда Қорақалпоғистон Республикаси давлат органларининг идоралараро электрон ҳамкорлиги» ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғи). Ўқув қўлланмадан фойдаланиш 60420100 - «Ҳуқуқшунослик» йўналиши талабалари ва 5А240101 - «Давлат ҳуқуқи ва бошқаруви (фаолият турлари бўйича)» йўналиши магистрантларининг Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасида электрон ҳукуматни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича назарий ва ҳуқуқий билимларини чуқурлаштириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish