Sayt test rejimida ishlamoqda

Мурадов Фархат Мухмуджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Имконияти чекланган мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний тарбия машғулотларини тузишда табақалаштирилган ёндашув механизми”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped.1027.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Миржамолов Мехриддин Хайриддинович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратилло Иноятович, биология фанлари доктори, профессор; Бобомуродов Норпулот Ширинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади имконияти чекланган мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний тарбия машғулотларини табақалаштириш орқали жисмоний сифатларини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
имконияти чекланган мактабгача ёшдаги болалар учун жисмоний тарбия машғулотларини тузишда нозологик турлари бўйича (тифло, сурдо, олигофрен) табақалаштирилган ҳаракатли ўйинларни ўзлаштириш учун мос бўлган жисмоний комплексларини коррексия қилишга йўналтирилган (релс, лабиринт каби) машқларни бажартириш ҳисобига майда, йирик ва сенсомоторикани ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
имконияти чекланган мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний ривожланиш ва тайёргарлиги ҳамда нозологиясига тўғри келадиган вариатив машқлар мажмуи, жисмоний тарбия йўриқчиларининг меъёрий ҳужжатлари шакл ва мазмуни оддий, мураккаб спорт элементлари бўйича тактил, визуал, содда-элементар танлаб такомиллаштириш ҳисобига оптималлаштирилган;
имконияти чекланган мактабгача ёшдаги болалар нозологик типлари жисмоний тарбия машғулотларига ҳаракатли ўйинлар мажмуини (заиф кўрувчи, заиф эшитувчи, ақли заиф) табақалаштиришда диққатни жамлашга қаратилган фазо ва маконда мўлжал олиш, сюжетли-драма ўйинларини йўналтириш ҳисобига жисмоний ҳаракат кўникма ва малакаларини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг нозологик типларини жисмоний сифатлари ва асосий ҳаракат турларини ривожлантиришга йўналтирилган ҳаракатли ўйинлар, вариатив машқлар ҳамда зарурий ҳаракат фаолиятини табақалаштириб ўргатиш бўйича комплекс механизмни “Оҳиста қадам” вариатив дастурининг мазмунига сингдириш ҳисобига имконияти чекланган шахсларни ҳаракат фаоллиги кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Имконияти чекланган мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний тарбия машғулотларини тузишда табақалаштирилган ёндашув мавзуси юзасидан ўтказилган тажрибалар асосида:
имконияти чекланган мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний тарбия машғулотларини ташкил этиш учун ҳаракатли ўйинларнинг турлари, таснифи, бажарилиши бўйича уларни мақсадли танлаш ва табақалаштириш бўйича таклифлар “Мактабгача таълимда жисмоний тарбия” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 07 декабрдаги 648-сон буйруғига асосан 648-030 рақамли гувоҳнома). Натижада, 5-7 ёшли болаларда функсионал кўрсаткичлари 10,2% га ривожланган;
жисмоний тарбия машғулотлари жараёнида имконияти чекланган мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний ривожлантириш ва ҳаракатларни бажаришда йирик, майда моторика ва сенсомоторика сезгиларини ривожлантирувчи вариатив машқларни қўллаш бўйича таклифлар Чирчиқ шаҳри 30-сонли Давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти жисмоний тарбия машғулотлари жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 26 сентябрдаги 06-01/06/13/6061-сон маълумотномаси). Натижада, имконияти чекланган мактабгача ёшдаги болаларнинг йирик, майда моторика ва сенсомоторика сезгиларини ривожлантириш 12,6% га ошган;
имконияти чекланган мактабгача ёшдаги болалар нозологиясига қараб мушаклар ишлаш тонусини оширишга қаратилган ҳаракатли ўйинларни табақалаштириш бўйича таклифлар Чирчиқ шаҳри 30-сонли Давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти жисмоний тарбия машғулотлари жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 26 сентябрдаги 06-01/06/13/6061-сон маълумотномаси). Натижада, 5-7 ёшли имконияти чекланган мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаракат кўникма ва малакалари ўртача 16,39%га ошган;
давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти жисмоний тарбиясига оид иш шакллари (тақвимий режа, асосий ҳаракат турларини режалаштириш, спорт мусобақалари режаси, жисмоний соғломлаштирувчи тадбирларни ташкил этиш режаси, йўриқчининг иш режаси) ишлаб чиқилган “Оҳиста қадам” дастурини қўллаш бўйича таклифлар Чирчиқ шаҳрининг 30-сонли, Қибрай туманининг 34-сонли, Мирзо Улуғбек туманининг 390-сонли Давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига тадбиқ қилинган (Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг 2022 йил 31-августидаги Илмий-методик кенгаши йиғилишининг 8-сонли баённомаси). Натижада, ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг ҳаракат фаоллиги 15-18%га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish