Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Дониёр Комил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш акробатларни бошланғич спорт ихтисослиги босқичида махсус ҳаракат тайёргарлигининг методик хусусиятлари”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped.4626.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фаргʻона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Ханкелдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Умаров Марс Нарзиевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий унивеситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич спорт ихтисослиги босқичида 9-12 ёшли акробатларни махсус ҳаракат тайёргарлигининг методик хусусиятлари орқали самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тор ихтисослашган ёш акробатларнинг ҳаракат техникасини ривожлантириш учун икки блокли машғулот модулини қўллаш ҳисобига жисмоний ривожланишига ва ҳаракат тайёргарлигига қўйиладиган талабларни танланган ампула нуқтаи назаридан спортчиларни жуфт-гуруҳли турларига мақсадли саралаш  тизими такомиллаштирилган;
ёш акробатларни бошланғич спорт ихтисослик босқичида белгиланган статик, динамик, хореографик машқларни бажариш имкониятларини такомиллаштириш учун гуруҳли турларига саралашда балансли, сурʼатли, бирлаштирилган уч босқичли акробатик машқлар мажмуасини ўқув-машғулот жараёнига киритиш ҳисобига спортчиларни техник тайёргарлик даражаси оширилган;
 ҳар хил спорт малакасига эга бўлган ёш акробатларни тўртлик гуруҳида суръатли ва баланс машқларни самарали ўзлаштиришлари учун (3х3) махсус машқларни вариатив машғулотларда қўллаш ҳисобига ёш акробатларни классификатсион ҳаракат амаллари, умумий ва махсус жисмоний тайёргарликнинг фундаментал фаоллик даражасини сақлаб туриш имкониятлари кенгайтирилган;
ёш акробатларни базавий ҳаракат фаоллигини ошириш учун “пастки” гуруҳ вакилларига бир вариантли “юқори” гуруҳ вакилларига икки вариантли машқларни стандартлаштирилган шароитларда баланс-темп техник ҳаракат амаллари даражасини бажаришига қараб такомиллаштириш самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спорт таснифларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган машқлар мажмуи ва унда қўлланилган восита ва усуллар бўйича олинган натижалар асосида:
тор ихтисослашган ёш акробатларнинг ҳаракат техникасини ривожлантириш учун икки блокли машғулот модулини қўллаш ҳисобига жисмоний ривожланишига ва ҳаракат тайёргарлигига қўйиладиган талабларни танланган ампула нуқтаи назаридан спортчиларни жуфт-гуруҳли турларига мақсадли саралаш  тизими “Гимнастикани ўргатиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялат вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғига асосан 438 304 рақамли гувоҳнома). Натижада, акробатик элементлар техникасини бажариш самарадорлиги 13,8% га оширишга эришилган;
ёш акробатларни бошланғич спорт ихтисослик босқичида белгиланган статик, динамик,  хореографик машқларни  бажариш имкониятларини такомиллаштириш учун гуруҳли турларига саралашда балансли, сурʼатли, бирлаштирилган уч босқичли акробатик машқлар мажмуасини Фарғона вилоят гимнастикага ихтосослашган спорт мактаби ўқув-машғулот жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 23-майдаги 04-01/04/20/5036-сон маълумотномаси). Натижада, ёш акробатларни мусобақаларда бажарадиган композитсиялари (хореографик ҳаракатлар) 12,9% га яхшиланган;
ҳар хил спорт малакасига эга бўлган ёш акробатларни тўртлик гуруҳида суръатли ва баланс машқларни самарали ўзлаштиришлари учун (3х3) махсус машқларни вариатив машғулотларда қўллаш, ёш акробатларни классификатсион ҳаракат амаллари, умумий ва махсус жисмоний тайёргарликларини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Гимнастикани ўргатиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялат вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғига асосан 438 304 рақамли гувоҳнома). Натижада, ёш акробатларни фундаментал фаоллик даражасини сақлаб туриш имкониятларини кенгайтириш 13,7% га оширилган;
ёш акробатларни базавий ҳаракат фаоллигини ошириш учун “пастки” гуруҳ вакилларига бир вариантли “юқори” гуруҳ вакилларига икки вариантли машқларни стандартлаштирилган шароитларда баланс-темп техник ҳаракат амаллари даражасини бажаришга қараб такомиллаштириш самарадорлиги Фарғона вилояти Қува тумани Спорт мактаби ҳамда Андижон вилояти гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби ўқув-машғулот жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 23-майдаги 04-01/04/20/5036-сон маълумотномаси). Натижада, ёш акробатларнинг махсус ҳаракат тайёргарлигини 13,5% га ўсишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish