Sayt test rejimida ishlamoqda

Исанов Холмурод Рузиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Форс-мажор – фуқаролик-ҳуқуқий категория сифатида: назария ва амалиёт”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Yu152.
Илмий маслаҳатчи: Оқюлов Омонбой, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби, PhD/37/27.02.2020.Yu.107.01рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Гулямов Саид Саидаҳрорович, юридик фанлар доктори, профессор; Аминжанова Матлуба Ахмедовна, юридик фанлар доктори, профессор; Шодмонов Фурқат Мамаюсупович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Диссертациянинг мақсади форс-мажор ҳолатининг мазмун-моҳияти ва уни тартибга солишнинг фуқаролик-ҳуқуқий механизмларини ривожлантиришга оид устувор  йўналишлар бўйича фуқаролик-ҳуқуқий илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
форс-мажор ҳолатига нисбатан турлича ёндашув ва талқин этишларни бартараф этиш мақсадида, унинг фавқулоддалик, муқаррарлик, тарафлар назоратидан ташқари тўсиқ ва нисбийлик белгилари мазмун-моҳиятини белгилаб берувчи Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик, Меҳнат, Солиқ ва Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, унинг қабул қилиниши зарурати асослантирилган;
фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда адолат ва инсофни қонунларда мужассамлаштириш ҳақида сивилистика доктринаси тамойилларини ҳисобга олиш, форс-мажор ҳолатининг ҳуқуқий ва ноҳуқуқий назарияси асослари, норматив негизи мавжудлиги инвестицион муҳит жозибадорлигини ошириши ва хорижий резидентлар ишончини мустаҳкамлаши асослантирилган;
форс-мажор ҳолати мавжудлигини баҳолашнинг адолатли мезонларини белгилаш мақсадида юзага келган форс-мажор ҳолатининг фавқулоддалик, муқаррарлик, тарафлар назоратидан ташқари тўсиқ ва нисбийлик каби белгилари, унинг адолатли мезонлари сифатида татбиқ этилиши лозимлиги асослантирилган;
судларда мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликни белгилаш билан боғлиқ ишларни кўришда форс-мажор ҳолатига оид қонун ҳужжатларининг тўғри ва бир хилда қўллаишини таъминлаш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан форс-мажор ҳолатига оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, унинг қабул қилиниши зарурати асослантирилган;
республика ҳудудида форс-мажор ҳолатларини юзага келтириши мумкин бўлган ҳар қандай табиий офатлар ва техноген хавфли вазиятларни прогноз қилиш натижасида олинган маʼлумотларни бир жойга тўплаш, сақлаш ва уларни тезкор равишда етказиб бериш бўйича махсус хизмат – Ягона давлат рақамли ахборотлар Маркази (ЯДРАМ) фаолиятини ташкил этиш, ушбу “ЯДРАМ” мустақил марказий ижроия органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси органлари тизимида фаолият кўрсатиши ва тўпланган маʼлумотларни рақамли ахборот-коммуникация тизимлари орқали барча халқ хўжалиги соҳалари, шу жумладан ҳар бир фуқаро ва тадбиркорлик субектларига тезкор равишда манзилли етказиб беришни таʼминлаш, шунингдек Ягона давлат рақамли ахборотлар Маркази (ЯДРАМ) фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳамда методик база яратиш зарурати асослантирилган.
    IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Форс-мажор – фуқаролик ҳуқуқий категория сифатида: назария ва амалиёт бўйича олинган хулоса, таклиф ва тавсиялар  асосида:
форс-мажор ҳолатига нисбатан турлича ёндашув ва талқин этишларни бартараф этиш мақсадида, унинг фавқулоддалик, муқаррарлик, тарафлар назоратидан ташқари тўсиқ ва нисбийлик белгилари мазмун-моҳиятини белгилаб берувчи Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик, Меҳнат, Солиқ ва Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилиниши юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил  28- октябрдаги 625-сон қарори билан тасдиқланган “Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг  2023-йил 5-декабрдаги 12-15-124-сон далолатномаси). Мазкур таклиф форс-мажор ҳолатлари билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга хизмат қилган;
фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда адолат ва инсофни қонунларда мужассамлаштириш ҳақида сивилистика доктринаси тамойилларини ҳисобга олиш, форс-мажор ҳолатининг ҳуқуқий ва ноҳуқуқий назарияси асослари, норматив негизи мавжудлиги инвестицион муҳит жозибадорлигини ошириши ва хорижий резидентлар ишончини мустаҳкамлаши юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги конституциявий қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида” 2022-йил 2-мартдаги ЎРҚ-756-сон Қонуни 3-моддасида ўз аксини топган ва Ўзбекистон Республикасининг ”Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни 42-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2023-йил 19-декабрдаги 04/1-13-34-сон далолатномаси). Мазкур таклиф форс-мажор ҳолатлари билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
форс-мажор ҳолати мавжудлигини баҳолашнинг адолатли мезонларини белгилаш мақсадида, юзага келган форс-мажор ҳолатининг фавқулоддалик, муқаррарлик, тарафлар назоратидан ташқари тўсиқ ва нисбийлик каби белгилари, унинг адолатли мезонлари сифатида татбиқ этилиши юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 7-июндаги 231-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 5-декабрдаги 12-15-124-сон далолатномаси). Мазкур таклиф форс-мажор ҳолатлари билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга хизмат қилган;
судларда мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликни белгилаш билан боғлиқ ишларни кўришда форс-мажор ҳолатига оид қонун ҳужжатларининг тўғри ва бир хилда қўллаишини таъминлаш мақсадида,  ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан форс-мажор ҳолатига оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ва унинг қабул қилиниши юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилиши маълум қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2023-йил 6-октябрдаги 9069-сон далолатномаси). Мазкур таклиф форс-мажор ҳолатига оид ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилган;
республика ҳудудида форс-мажор ҳолатларини юзага келтириши мумкин бўлган ҳар қандай табиий офатлар ва техноген хавфли вазиятларни прогноз қилиш натижасида олинган маʼлумотларни бир жойга тўплаш, сақлаш ва уларни тезкор равишда етказиб бериш бўйича махсус хизмат – Ягона давлат рақамли ахборотлар Маркази (ЯДРАМ) фаолияти ташкил этилиши, ушбу “ЯДРАМ” мустақил марказий ижроия органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси органлари тизимида фаолият кўрсатиши ва тўпланган маʼлумотларни рақамли ахборот-коммуникация тизимлари орқали барча халқ хўжалиги соҳалари, шу жумладан ҳар бир фуқаро ва тадбиркорлик субектларига тезкор равишда манзилли етказиб берилишини таʼминлаш, шунингдек Ягона давлат рақамли ахборотлар Маркази (ЯДРАМ) фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳамда методик база яратилиши юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29-апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисида”ги низомни ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 19-декабрдаги 12-15-128-сон далолатномаси). Мазкур таклиф форс-мажор ҳолатлари билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish