Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимжонова Ҳамидахон Хакимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог ходимларининг касбий компетентлилигини андрагогик ёндашув асосида ривожлантириш (Малака ошириш тизими мисолида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped1593.
Илмий раҳбар: Ашурова Санобар Юлдашевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуназарова Наргиза Фатхуллаевна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади профессионал таълим тизими раҳбар ва педагогларининг касбий компетентлилигини андрагогик ёндашув асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малака ошириш жарайонида раҳбар ва педагогларнинг касбий компетентлилигини ривожлантиришга таъсир қилувчи ўз-ўзини ривожлантириш учун мотивацияси, ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш, ўқув жараёнига ихтиёрий жалб қилиш, таълим жараёнини объектив баҳолаш ва тузатиш имконини берувчи танқидий фикрлаш, таълим таркиби, жараёни, таълим натижалари ҳақида фикр юритиш қобилияти, таълим берувчининг андрагогик компетенсияси, ўқитишнинг андрагогик моделини амалга оширишнинг субъектив омиллар тизими ишлаб чиқилган;
профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог ходимларининг касбий компетентлилигини ривожлантириш траекторияси босқичлари эркинлик, тажрибага таяниш, эҳтиёжга асосланиш, тенглик позицияси, ҳамкорликни йўлга қойиш ёндашувларини қўллаш асосида ривожлантирилган;
ташкилий - педагогик шароитларни аниқлаш орқали раҳбар ва педагог ходимларнинг касбий компетентлилигини ривожлантириш методикаси андрагогик йондашувга кўра ишлаб чиқилиб, “Таълим натижаларига моължалланган оъқув жарайонини ташкил этиш”, “Андрагогика, катта ёшдагилар таълимининг ўзига хос хусусиятлари”, “Ўқув-меъйёрий ҳужжатлар билан ишлаш”, “Стажировка”, “Профессионал таълим муассасаларида катта ёшдагилар таълимини ташкил этиш” ўқув модуллари мазмунига сингдирилган;
профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог ходимларининг андрагогик йондашув асосида касбий компетентлилигини ривожланганлик даражаси (оптимал, потенсиал, минимал) ва баҳолаш мезонлари (аксиологик, когнитив, оператив, аналитик-рефлексив, интеграл, индивидуал-ижодий) мотивацион-мақсадни белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог ходимларининг касбий компетентлилигини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик амалий таклифлар асосида:
профессионал таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимларида ўз-ўзини ривожлантириш мотивацияси, ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш, ўқув жараёнига ихтиёрий жалб қилиш, таълим жараёнини объектив баҳолаш ва тузатиш имконини берувчи танқидий фикрлаш, таълим таркиби, жараёни, таълим натижалари ҳақида фикр юритиш қобилияти ҳамда таълим берувчининг андрагогик компетенсиясини ривожлантиришга оид таклифлар “Катталар таълими глобал дастури Cурриcулум глобАЛЕ” қўлланмаси мазмунига киритилган (Оъзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2023 йил 2 августдаги 4/17-4/4-2896-сон маълумотномаси). Натижада таълим муассасаларининг ўқув-меъёрий ҳужжатлари андрагогик ёндашув асосида ишлаб чиқилишига эришилган;
профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог ходимларининг касбий компетентлилигини ривожлантириш траекторияси босқичлари, эркинлик, тажрибага таяниш, эҳтиёжга асосланиш, тенглик позицияси, ҳамкорликни йўлга қойиш ёндашувларини қўллашга оид таклифлар “Оъзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълими тизимидаги ходимлар малакасини ошириш тизимини ривожлантириш” номли илмий-амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Оъзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2023 йил 2 августдаги 4/17-4/4-2896-сон маълумотномаси). Натижада профессионал таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимларининг касбий компетентлилиги ошишига хизмат қилган;
андрагогик ёндашув асосида ташкилий - педагогик шарт-шароитларни аниқлаш орқали раҳбар ва педагог ходимларнинг касбий компетентлилигини ривожлантириш методикаси “Таълим натижаларига мўлжалланган ўқув жараёнини ташкил этиш”, “Касбий компетентлик” модуллари бўйича электрон дидактик таъминот ҳамда “Андрагог хазинаси” методик ишланмалар мазмунига сингдирилган (Оъзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2023 йил 2 августдаги 4/17-4/4-2896-сон маълумотномаси). Натижада профессионал таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимларининг ўз устида мустақил ишлаши орқали касбий компетентлилигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish