Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмуродов Абдулхамид Эркиновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғовак-эластик муҳитда бир ўлчовли ночизиқли тўғри, тескари динамик масалаларни  моделлаштириш ва тадқиқ қилиш», 05.01.07–Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/FM117.

Илмий маслаҳатчи: Имомназаров Холматжон Худойназарович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM.01.02.

Расмий оппонентлар: Урев Михаил Вадимович, физика-математика фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Хўжаёров Бахтиёр Хўжаёрович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Хужаев Исматулла Кушаевич,техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги  Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ғовак муҳитда энергия диссипациясини ҳисобга олган ҳолда ночизиқли тўлқин жараёнларининг математик моделларини такомиллаштириш ҳамда бир ўлчовли ночизиқли тўғри ва тескари динамик маcалаларнинг корректлигини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ночизиқли кўндаланг тўлқинларнинг тарқалишини тавсифловчи термодинамик мутаносиб математик модел энергия диссипациясини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;

математик моделлар учун тўғри ва тескари динамик масалаларнинг классик ечимининг локал мавжудлиги ҳақидаги теоремалар исботланган;

бир ўлчамли тескари динамик (шу жумладан ночизиқли) масалаларнинг шартли турғунлиги баҳоси олинган;

тўғри динамик масала операторининг Фреше маъносида дифференциалланувчи эканлиги исботланган;

кўндаланг тўлқин тенгламаларининг сингуляр ечимлари қурилган;

кўндаланг тўлқин тенгламалари учун тескари динамик масалаларни иккинчи тур ночизиқли Вольтерра интеграл тенгламалар системасига келтирилган;

тескари динамик масалалар ечимининг ягоналиги ва «кичик соҳада» мавжудлиги ҳақидаги теоремалар ҳамда тескари динамик масалалар ечимларининг бошланғич маълумотларга узлуксиз боғлиқлиги исботланган;

кўндаланг тўлқинлар тарқалиши тенгламалари учун тўғри ва тескари масалаларни сонли ҳисоблаш схемалари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ғовак-эластик муҳит ҳаракатининг энергия диссипацияси ҳисобга олинган модели ҳамда бир ўлчовли ночизиқли тўғри ва тескари динамик масалаларга оид олинган илмий натижалар асосида:

суюқлик билан тўлдирилган ғовак-эластик муҳит ҳаракатининг ночизиқли математик модели 1.3.1.3 рақамли «Методы создания, исследования и идентификации математических моделей о Земли» грант лойиҳасида тўғри ва тескари масалаларни ечишда фойдаланилган (Россия Фанлар академиясининг Сибир бўлими Ҳисоблаш математикаси ва математик геофизика институтининг 2018 йил 14 февралдаги 15301/12-01-31-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши эластик каркас силжиш модулини, суюқлик ва каркас  зичликларини, ишқаланиш коэффициентининг чуқурлик бўйича ўзгариш  қонунларини аниқлаш имконини берган;

ғовак-эластик муҳит ҳаракатининг термодинамик мутаносиб ночизиқли  математик модели 0115РК00542 рақамли «Математическое моделирование волновой динамики многофазных сред с учетом диссипации энергии (прямые и обратные задачи)» грант лойиҳасида бир ўлчовли ночизиқли тўғри ва тескари масалаларни ечишда фойдаланилган (Абай номидаги Қозоғистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Математика, физика ва информатика ИТИнинг 2018 йил 24 майдаги 01-01-56-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши суюқлик билан тўлдирилган ғовак муҳитларда ночизиқли тўлқин тарқалишининг муҳим хусусиятларини тадқиқ этиш имконини берган;

ғовак-эластик муҳит ҳаракатининг ночизиқли  математик модели дала ва сеймоқидирув маълумотларини қайта ишлаш жараёнини такомиллаштиришда фойдаланилган («O‘ZBURG‘UNEFTGAZ» акционерлик жамиятининг 2018 йил 23 февралдаги  04/БО-188-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши нефть ва газ соҳасида сейсмоқидирув маълумотларини қайта ишлаш жараёybнинг самарадорлигини ва сифатини ошириш имконини берган;

ғовак-эластик муҳит ҳаракатининг ночизиқли математик модели мураккаб геологик шароитларда чуқур жойлашган литолог-стратиграфик комплекслар ва ноанъанавий «қопқонлар»нинг вақт бўйича кесимларини яхшилашда фойдаланилган («O‘ZBEKGEOFIZIKA» акционерлик жамиятининг  2018 йил 7 майдаги 16-925-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши сейсмоқидирув маълумотларини қайта ишлаш дастурларини  такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish