Sayt test rejimida ishlamoqda

Закирова Феруза Гулямовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички ишлар вазирлиги ходимлари ва курсантларининг тиббий-ижтимоий компетентлигини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3PhD /Ped4743.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти.
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илҳомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, илмий кенгаш рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Махмудова Муяссар Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ички ишлар органлари ходимлари ва курсантларининг тиббий-ижтимоий компетентлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички ишлар органлари ходимларининг тиббий-ижтимоий компетентлигини шакллантирувчи узлуксиз тузилмаси дидактик ва методик тамойилларга кўра махсус компетенцияларга профессионал йўналтирилган билим ва кўникмаларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ички ишлар органлари ходимларининг билим, кўникма ва малакаларини оширишда ҳамда руҳий сифатларини шакллантиришга қаратилган тиббий-ижтимоий компетентлик механизми ижтимоий билимлар мазмуни даражаси, ижтимоий нормалар, ижтимоий назорат ва санкция унсурларини тиббий компетенция унсурларига ўқув-услубий блоклар интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
ички ишлар органлари ходимларининг тиббий-ижтимоий компетенцияси шаклланишида ижтимоий адаптация жараёнининг илк босқичида юзага келувчи руҳий, физиологик ва ижтимоий-психологик тўсқинларни бартараф этишга қаратилган праксиологик модел назарий, эмпирик ва прагматик тамойиллар ташкилий-мазмунли, методологик ва диагностик блокларга ажратиш асосида такомиллаштирилган;
ички ишлар органлари ходимларининг тиббий-ижтимоий компетентлигини оширишга қаратилган дидактик таъминот «Инсон қадри учун» тамойили талабларига мос равишда шахснинг ақлий ва жисмоний камолотини изчил таъминлаш талабларига таълим механизмларини лойиҳалаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички ишлар органлари ходимлари ва курсантларининг тиббий-ижтимоий компетентлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ички ишлар органлари ходимларининг тиббий-ижтимоий компетентлигини шакллантирувчи узлуксиз тузилмаси дидактик ва методик тамойилларга кўра махсус компетенцияларга профессионал йўналтирилган билим ва кўникмаларга устуворлик бериш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармасининг 2023 йил 12 июндаги 23/881-сон кўрсатмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 10 декабрдаги 2/3485-сон маълумотномаси). Натижада ички ишлар органлари ходимлари ва курсантлари тиббий-ижтимоий компетентлигини такомиллаштириш мезонларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ички ишлар органлари ходимларининг билим, кўникма ва малакаларини оширишда ҳамда руҳий сифатларини шакллантиришга қаратилган тиббий-ижтимоий компетентлик механизмни ижтимоий билимлар мазмуни даражаси, ижтимоий нормалар, ижтимоий назорат ва санкция унсурларини тиббий компетенция унсурларига ўқув-услубий блоклар интеграцияси асосида такомиллаштириш бўйича хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 15 мартдаги 136-сон “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан бириктирилган таркиб орасида тиббий маданиятни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 10 декабрдаги 2/3485-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган таклифлар ички ишлар органлари ходимлари ва курсантларининг тиббий-ижтимоий компетентлигини ижтимоий нормалар асосида такомиллашувига хизмат қилган;
ички ишлар органлари ходимларининг тиббий-ижтимоий компетенциясини шакллантиришда ижтимоий адаптация жараёнининг илк босқичида юзага келувчи руҳий, физиологик ва ижтимоий-психологик тўсқинларни бартараф этишга қаратилган праксиологик модел назарий, эмпирик ва прагматик тамойилларни ташкилий-мазмунли, методологик ва диагностик блокларга ажратиш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигиининг 2022 йил 12 сентябрдаги 365-сон “Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ходимлар саломатлигини асраш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги буйруғи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигиининг 2023-йил 10 декабрдаги 2/3485-сон маълумотномаси). Натижада ички ишлар органлари ходимлари ва курсантлари тиббий-ижтимоий компетентлигини ривожлантириш технологиялари аниқлаштирилган;
ички ишлар органлари ходимларининг тиббий-ижтимоий компетентлигини оширишга қаратилган дидактик таъминот «Инсон қадри учун» тамойили талабларига мос равишда шахснинг ақлий ва жисмоний камолотини изчил таъминлаш талабларига таълим механизмларни лойиҳалаштириш асосида такомиллаштириш бўйича хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 15 августдаги 100-сон баёни 4.1. “шифокорбай ишлаш тизими” бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 10 декабрдаги 2/3485-сон маълумотномаси). Натижада ички ишлар органлари ходимларининг тиббий-ижтимоий компетентлигини оширишга қаратилган дидактик таъминотни мультимедиавий ресурслар асосида шакллантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish