Усмонова Саидахон Гуламовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Орто-, пара-пропаргилоксибензалдегидлар асосида 1,2,3-триазол ҳосилалари синтези ва уларнинг кимёвий хоссаларини ўрганиш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.PhD/К375.
Илмий раҳбар: Абдугафуров Ибрагимджан Азизович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.К.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мирхамитова Дилором Худайбердиевна, кимё кимё фанлари доктори, профессор; Қодиров Ҳасан Иргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: орто-, пара-пропаргилоксибензалдегидлар асосида 1,2,3-триазол ҳосилалари синтези ва уларнинг кимёвий хоссаларини ўрганиш, ҳамда технологик схемасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор орто,-пара-пропргилоксибензалдегидлар асосида 1H-1,2,3-триазол ҳосилалари синтези 1,3-диполяр циклобирикиш механизми асосида амалга оширилган;
орто-пропаргилоксибензалдегидларнинг арилазидлар билан реакцияси натижасида ароматик ҳалқада элекртоноаксептор гуруҳларининг H˂ Бр˂ –CООH˂ ¬НО2 қаторида фаоллиги ортиши билан триазол ҳалқаси барқарорлиги ошиши аниқланган.
2-((1-алмашинган фенил-1H-1,2,3-триазол-4-ил)метокси)бензалдегид реакция-ларининг боришига эртувчиларнинг таъсири ўрганилганда: маҳсулотларнинг юқори унумларда ҳосил бўлишида мақбул эритувчи толуол эканлиги аниқланган;
2-((1-алмашинган фенил-1Н-1,2,3-триазол-4-ил)метокси)бензалдегидлар синтези-ни амалга оширишда қўлланилган катализаторларнинг қуйидаги Cu2Cl2 ˂ Cu2Br2 ˂ Cu2J2 қатор бўйича фаолликларининг ортиши аниқланган;
фенилгидразин молекуласидаги ароматик ҳалқага электроноаксептор - нитро гуруҳининг киритилиши амино гуруҳнинг нуклеофиллигини камайтиради. Шунинг учун фенилгидразин алдегидлар билан пара-нитрофенилгидразинга нисбатан осонроқ реакцияга киришиши аниқланди;
оксибензалдегидларнинг пропаргил эфирлари ва 4-((1-фенил (4-алмашинган фенил)-1H-1,2,3-триазол-4-ил)метоксибензалдегидларни олиниш технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Янги синтез қилинган 1,2,3-триазол ҳосилалари ва уларнинг кимёвий хоссаларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган бирикмалардан 2 ((1-фенил-1Н-1,2,3-триазол-4-ил)метокси) бензалдегид, 2((1-(4-бромфенил-1Н-1,2,3-триазол-4-ил)метокси) бензалдегид, 2((1-(4-нитрофенил-1Н-1,2,3-триазол-4-ил)метокси)бензалдегид,2-(4-(2-формилфеноксиме-тил)-1Н-1,2,3-триазол-1-ил)бензой кислота, 4-((1-фенил-1Н-1,2,3-триазол-4-ил) метокси) бензалдегид, 4-((1-бромфенил-1Н-1,2,3-триазол-4-ил) метокси)бензалдегид, 4-((1-нитрофенил-1Н-1,2,3-триазол-4-ил)метокси)бензалдегид, 2-(4-(2-формилфенокси-метил)-1Н-1,2,3-триазол-1-ил)бензой кислота, 4-(4-(4-формилфеноксиметил)-1Н-1,2,3-триазол-1-ил) бензой кислота “Муборак газни қайта ишлаш” заводи МЧЖ да металл конструкциялар ва қурилмалардаги биокоррозия келтириб чиқарувчи бактерияларга қарши ингибитор сифатида амалиётга жорий этилган (Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2023-йил 12-апрелдаги №ВП5/УТ-2018-сонли маълумотномаси). Натижада олинган бирикмалар металл конструкциялари ва қурилмаларининг эксплуатацион муддатини узайтириш имконини берган;
орто-, пара-пропаргилоксибензалдегидлар асосида ситез қилинган 1,2,3-триазол ва унинг ҳосилалари, уларнинг кимёвий хоссаларини ўрганиш технологияси асосида гетероциклик бирикмаларнинг янги бирикмаларини синтез қилиш Тожикистон Миллий академиясининг В.И.Никитин номидаги кимё институти “Органик синтез” лабораториясида амалиётда қўлланилган (В.И. Никитин номли кимё институтининг 2023 йил 24 апрел № 4/10 сонли маълумотномаси).