Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоев Сарвар Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тошкент воҳаси шароитида куз савринжони (Colchicum autumnale L.)нинг интродукцияси ва биоэкологияси», 06.03.03 - Доривор ўсимликлар интродукцияси, етиштириш технологияси ва агрофармоэкологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/B898.
Илмий раҳбар: Махкамов Тробжон Хусанбоевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хожиматов Олимжон Каххорович, биология фанлари доктори, профессор; Рузметов Умид Исмаилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги агентлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент воҳаси шароитида Colchicum autumnale L.нинг интродукцияси, биоэкологияси, кўпайтириш ва етиштириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент воҳаси шароитида куз савринжони гуллаш биологияси ўрганилиб, унга кўра туганак пиёзларининг диаметри 35 мм дан катта бўлган тупларнинг гуллаши, гулларнинг сони ўртача 3,8-14,1 тани ташкил этиши, ғунчалаш даври 3-6 кун, гуллаш 21-25 кун, ёппасига гуллаш 3-7 кун давом этиши аниқланган;
морфогенез қонуниятлари асосида Colchicum autumnale нинг ривожланиши 36-46 мм ли туганак пиёзларда биологик маҳсулдорлиги юқори бўлиши исботланган;
Colchicum autumnale нинг мавсумий ривожланиш мароми кузатилиб, умумий ривожланиш даври давомийлиги 285-293 кунни ташкил этиши аниқланган;
Colchicum autumnale ни интродукцион баҳоси юқори бўлиб (80 балл), кўпайтириш ва плантацияларини ташкил этиш учун истиқболли эканлиги аниқланган;
Colchicum autunnale вегетатив органларининг анатомик тузилиши ва диагностик белгилари, яъни илдиз тузилишида 4-5 қаторли пўст 4 та протоксилема ва 1 та метаксилемадан иборатлиги, баргида 2-3 қаторли паренхима ва палисада ҳужайралари ва оғизчаларнинг ўзига хос ҳажмга эга эканлиги аниқланган;
Colchicum autumnale хомашёсини фитокимёвий таҳлил килиниб, барги ва туганак пиёзидан ажратиб олинган алкалоидлар йиғиндиси миқдори мос равишда 0,4 ва 0,14% эканлиги, яъни ер устки қисмида алкалоид миқдори ер остки қисмига нисбатан юқори эканлиги исботланган;
C. аutumnale ни кўпайтириш учун 3,6-4,6 см диаметрли туганак пиёзларни 12 см чуқурликда экиш энг самарали бўлиб, хосилдорлик 1,9 баробар ортиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент воҳаси шароитида Colchicum autumnale ни интродукция қилиш ва биоэкологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
куз савринжонини туганак пиёзларидан кўпайтириш технологияси Ботаника институти ҳузуридаги Ф.Н.Русанов номидаги Ботаника боғи ҳудудида 0,02 га майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 3 апрелдаги 4/1255-671-сон маълумотномаси). Натижада, ўсимликни етиштиришдан келадиган даромад 1,8 баробарга ошган, доривор ўсимликлар коллекцияси фонди яна бир доривор ва манзарали ўсимлик тури билан бойитиш имконини берган;
Colchicum autumnale ни туганак пиёзларидан кўпайтириш ишланмаси Паркент тумани “Сўқоқ гилоси” фермер хўжалиги ҳудудида 0,10 га майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 26 апрелдаги 05/05/2509-сон маълумотномаси). Натижада, туганак пиёз хомашёсидан 79% даромад олишга эришилган, куз савринжонини етиштиришдан келадиган даромадини 2,0 баробарга ошириш имконини берган;
Colchicum autumnale ни кўпайтириш усуллари Тошкент давлат аграр университети ахборот–маслахат маркази (Extension center) ҳудудида 0,10 га майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 26 апрелдаги 05/05/2509-сон маълумотномаси). Натижада, куз савринжонини етиштиришдан келадиган даромадни 1,8 баробарга ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish