Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодиева Нилуфар Бахтиёровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пирацетам ва циннаризин асосида ноотроп дори препаратларини такомиллаштириш ва ишлаб чиқишнинг фармакотехнологик хусусиятлари», 15.00.01–Дори технологияси (фармацевтика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Far13.

Илмий раҳбар: Юнусова Холида Маннановна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.27.06.2017.Far.32.01.

Расмий оппонентлар: Тўхтаев Ҳаким Рахманович, фармацевтика фанлари доктори; Халимов Абдураҳим Халимович, фармацевтика фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пирацетам ва циннаризин асосида таблетка, капсула, гранула дори  турлари таркибини ишлаб чиқиш ва технологияларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор бош мияда қон айланишини яхшиловчи пирацетам асосидаги таблеткалар, педиатрия амалиётида ишлатишга мўлжалланган капсула ва гранула дори шаклларининг  таркиби ва технологияси ишлаб чиқилган;

илк бор бош мия қон томирларини кенгайтирувчи циннаризин асосидаги педиатрик амалиётга мўлжалланган гранула дори шаклларининг  таркиби ва технологияси ишлаб чиқилган;

«Пирацетам 0,2г ва 0,4г» қобиқланмаган таблеткалари, «Пирац» капсуласи ва «Гранпир» грануласи, шунингдек кальций канали блокатори таъсирига эга бўлган  «Цингран» грануласи препаратлари яратилган;

«Пирацетам 0,2г ва 0,4г»,  «Пирац», «Гранпир»  ва «Цингран» дори шаклларининг сифатини назорат қилиш ва стандартлаш усуллари  ҳамда турғунлигини таъминловчи сақланиш шароитлари ва яроқлилик муддатлари аниқланган. 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Яратилган дори препаратларининг таркиби ва технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Пирацетам 0,2г ва 0,4г» таблеткалари учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Дори воситалари, тиббий ашё ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази» ДУК томонидан меъёрий ҳужжат тасдиқланган (КФМ 42Уз-15745533-2524-2014). Ушбу препаратнинг ишлаб чиқарилиши миянинг когнитив функциясига таъсир кўрсатувчи тайёр дори турлари ассортиментини янада кўпайтириш имконини берган;

«Пирацетам» ноотроп препаратига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази» ДУК томонидан тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат берилиб, «Пирацетам» 0,2г ва 0,4г таблеткалари «SAMO» МChJ корхонасида ишлаб чиқариш йўлга қўйилган (18.06.2014 й.; 14/207/7-сон гувоҳнома). Натижада иқтисодий жиҳатдан самарадор бўлган дори воситасини ишлаб чиқариш, олинган препарат мияда қон айланишини бузилиши натижасида келиб чиқадиган  касалликларни даволаш ҳамда ушбу препаратларни ишлаб чиқариш импортини қисқартириш, бир қатор тиббий, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish