Sayt test rejimida ishlamoqda

Исхакова Наргиза Патхиллаевнанинг
бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рақамли трансформациялаш шароитида ахборот тизимларида асосий воситалар хисобини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит ҳамда 08.00.14 – Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3361.
Илмий раҳбар: Мехмонов Султонали Умаралиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмаджонов Каримжон Бокиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамдамов Уткир Рахматиллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Рақамли трансформациялаш шароитида ахборот тизимларида асосий воситалар хисобини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бир бирлик (тўплам) учун қиймати (харид пайтида) белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг ўн беш бараваридан ортиқ бўлган компютер қурилмалари ва ҳисоблаш машиналарини асосий воситалар таркибига киритиш таклиф этилган ҳолда улар ҳисобини акс эттириш учун (1С:Корхона) платформасида алоҳида дастур иловаси ишлаб чиқилган;
ҳисоб сиёсатига 0131 “Давлат субсидияси ҳисобига олинган машина ва ускуналар” 0231 “Давлат субсидияси ҳисобига олинган машина ва ускуналарнинг эскириши” ишчи счётларни киритиш таклиф этилган ҳолда уларни тахлилий (аналитик) ҳисоби учун  (1С: Корхона) платформасида алоҳида дастур иловаси ишлаб чиқилган;
ҳисоб сиёсатига 0151 “Давлат субсидияси ҳисобига олинган компютер қурилмалари ва ҳисоблаш машиналари” 0251 “Давлат субсидияси ҳисобига олинган компютер қурилмалари ва ҳисоблаш машиналарининг эскириши” ишчи счётларни киритиш таклиф этилган ҳолда уларни тахлилий (аналитик) ҳисоби учун (1С:Корхона) платформасида алоҳида дастур иловаси ишлаб чиқилган;
асосий воситаларни тугатиш муносабати билан ҳисобдан чиқариш натижасида қабул қилинадиган бошқа асосий воситаларни таъмирлаш учун яроқли қисмлари ва бошқа рангли ва қимматбахо металларини эхтимолий фойдаланиш баҳосини белгилаш асосида кирим қилиш ҳамда алоҳида ишчи счётларда акс эттириш таклиф этилган ҳолда уларни тахлилий (аналитик) ҳисоби учун (1С:Корхона) платформасида алоҳида дастур иловаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли трансформациялаш шароитида ахборот тизимларида асосий воситалар хисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бир бирлик (тўплам) учун қиймати (харид пайтида) белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг ўн беш бараваридан ортиқ бўлган компютер қурилмалари ва ҳисоблаш машиналарини асосий воситалар таркибига киритиш таклиф этилган ҳолда улар ҳисобини акс эттириш учун (1С:Корхона) платформасида алоҳида дастур иловаси таклифи “Ўзбектелеком” АК нинг 2022 йил 27 декабрдаги 465-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ҳисоб сиёсати”га киритилган ҳамда (1С:Корхона) платформасида ўз аксини топган. Натижада асосий воситалар таркибида компютер қурилмалари ва ҳисоблаш машиналарини ҳисоби бўйича ахборотларни аниқлилиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда улар ҳисобини (1С:Корхона) платформасида алоҳида юритиш имконияти яратилган;
ҳисоб сиёсатига 0131 “Давлат субсидияси ҳисобига олинган машина ва ускуналар” 0231 “Давлат субсидияси ҳисобига олинган машина ва ускуналарнинг эскириши” ишчи счётларни киритиш таклиф этилган ҳолда уларни тахлилий (аналитик) ҳисоби учун (1С:Корхона) платформасида алоҳида дастур иловаси таклифи “Ўзбектелеком” АК нинг 2022 йил 27 декабрдаги 465-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ҳисоб сиёсати” га киритилган ҳамда (1С:Корхона) платформасида ўз аксини топган. Натижада давлат субсидияси ҳисобига олинган машина ва ускуналарга ҳисобланган эскириш қийматини молиявий натижаларда акс эттиришда ахборотларни аниқлилиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда улар ҳисобини (1С:Корхона) платформасида алоҳида юритиш имконияти яратилган;
ҳисоб сиёсатига 0151 “Давлат субсидияси ҳисобига олинган компютер қурилмалари ва ҳисоблаш машиналари” 0251 “Давлат субсидияси ҳисобига олинган компютер қурилмалари ва ҳисоблаш машиналарининг эскириши” ишчи счётларни киритиш таклиф этилган ҳолда уларни тахлилий (аналитик) ҳисоби учун (1С:Корхона) платформасида алоҳида дастур иловаси таклифи “Ўзбектелеком” АК нинг 2022 йил 27 декабрдаги 465-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ҳисоб сиёсати” га киритилган ҳамда (1С:Корхона) платформасида ўз аксини топган. Натижада давлат субсидияси ҳисобига олинган компютер қурилмалари ва ҳисоблаш машиналарига ҳисобланган эскириш қийматини молиявий натижаларда акс эттиришда ахборотларни аниқлилиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда улар ҳисобини (1С:Корхона) платформасида алоҳида юритиш имконияти яратилган;
асосий воситаларни тугатиш муносабати билан ҳисобдан чиқариш натижасида қабул қилинадиган бошқа асосий воситаларни таъмирлаш учун яроқли қисмлари ва бошқа рангли ва қимматбахо металларини эхтимолий фойдаланиш баҳосини белгилаш асосида кирим қилиш ҳамда алоҳида ишчи счётларда акс эттириш таклиф этилгани ҳолда уларни тахлилий (аналитик) ҳисоби учун (1С:Корхона) платформасида алоҳида дастур иловаси таклифи “Ўзбектелеком” АК нинг 2022 йил 27 декабрдаги 465-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ҳисоб сиёсати” га киритилган ҳамда (1С:Корхона) платформасида ўз аксини топган. Натижада асосий воситаларни тугатиш муносабати билан ҳисобдан чиқариш натижасида қабул қилинадиган бошқа асосий воситаларни таъмирлаш учун яроқли қисмлари ва бошқа рангли ва қимматбахо металларга оид ахборотларни аниқлилиги ва шаффофлигини ошириш ҳамда улар ҳисобини (1С:Корхона) платформасида алоҳида юритиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish