Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамов Жахонгир Икром ўғлининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эрта туғруқ соғлом авлодни шакллантиришга тўсиқ бўлувчи ижтимоий омил сифатида”, 22.00.02 - Ижтимоий тизим, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/S149.
Илмий раҳбар: Абдураманов Хамид Худайбергенович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01
Расмий оппонентлар: Собирова Умида Фархадовна, социология фанлари доктори, доцент; Абдурахмонова Манзура Манафовна, социология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда эрта туғруқ ҳолатларини социологик жиҳатдан тадқиқ этиш орқали вояга етмаганлар ўртасида туғруқнинг олдини олиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилавий ҳаёт цикли тартибларининг издан чиқиши оқибатида вояга етмаганлар орасида социал қадриятлар эквивалентлари “лост генератион” ғоясидан келиб чиқиб авлодлараро ворисийликдаги узилишларнинг пайдо бўлиши таъсирида репродуктив феъл-атвор трансформацияси социологик асосланган;
жинсий эркинлик ва эрта никоҳнинг ижтимоий, ахлоқий, ҳуқуқий оқибатларидан огоҳлантиришда тенгдошлар гуруҳи орқали жамоатчилик ташаббусларини эътиборга олиб ёшларнинг ички заҳираларини фаоллаштиришга йўналтирилган жонли ижтимоийлашувнинг йўлга қўйилиши асослантирилган;
вояга етмаганларнинг социал муҳитида кечаётган шахсий ҳамда жамоавий  муносабатларда эрта туғруқнинг олдини олишга йўналтирилган креатив вайнларнинг виртуал муҳитининг оила-мактаб-маҳалла орқали йўлга қўйилиши социологик асосланган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари кесимида туғилишлар сони ва коеффициенти, эрта туғруқлар сонининг “юқори”, “ўрта” ва “паст” даражали кўрсаткичлар асосида ўрта муддатли (2040-йилгача) демографик прогноз ссенарийлари АРИМА ва МОРТПАК моделлари асосида ишлаб чиқилган.
IV.Натижаларининг жорий қилинганлиги. Ўзбекистонда эрта туғруқ ҳолатининг олдини олиш бўйича амалга оширилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
оилавий ҳаёт цикли тартибларининг издан чиқиши оқибатида вояга етмаганлар орасида социал қадриятлар эквивалентлари “лост генератион” ғоясидан келиб чиқиб авлодлараро ворисийликдаги узилишларнинг пайдо бўлиши таъсирида репродуктив феъл-атвор трансформацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг 2022-йил 13-декабрдаги 190-сонли баёни иловасининг 15-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 2-октябрдаги 01/09-1624А-сонли маълумотномаси), шунингдек, “Ўзбекистонда эрта туғруқ ҳолати: муаммо, сабаб ва оқибат” номли услубий қўлланмада (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасининг 2023-йил 23-ноябрдаги ДГУ-006976-сонли гувоҳномаси) ўз аксини топган. Натижада эрта туғруқ ҳолатининг олдини олишга қаратилган услубий таъминот яхшиланган;
жинсий эркинлик ва эрта никоҳнинг ижтимоий, ахлоқий ва ҳуқуқий оқибатларидан огоҳлантиришда тенгдошлар гуруҳи орқали  жамоатчилик ташаббусларини эътиборга олиб, ёшларнинг ички заҳираларини фаоллаштиришга йўналтирилган жонли ижтимоийлашувнинг йўлга қўйилиши 2021–2024-йилларга мўлжалланган АЛМ–2021233200 рақамли “Ўзбекистон Республикасида эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажралишларни бартараф этиш бўйича мултимедиа маҳсулотларини яратиш” номли мақсадли амалий лойиҳасининг оралиқ ҳисоботини тайёрлашда фойдаланилган (“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 2-октябрдаги 01/09-1624А-сонли маълумотномаси). Натижада эрта туғруқ ҳолатининг олдини олиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни бойитиш яратилган;
вояга етмаганларнинг социал муҳитида кечаётган шахсий ҳамда жамоавий муносабатларда эрта туғруқнинг олдини олишга йўналтирилган креатив вайнларнинг виртуал муҳитини “оила–мактаб–маҳалла” тизими орқали йўлга қўйилиши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Вазирлар Маҳкамаси билан қўшма мажлисининг 2023-йил 14-февралдаги 6-сонли баёнига 1-илова “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатини 2023-йилда амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури”нинг 84-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 2-октябрдаги 01/09-1624А-сонли маълумотномаси). Натижада эрта туғруқ ҳолатининг олдини олиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни бойитиш имкони пайдо бўлган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари кесимида туғилишлар сони, туғилиш коеффициенти ва эрта туғруқлар сонининг “юқори”, “ўрта” ва “паст” даражали кўрсаткичлар асосида ўрта муддатли (2040-йилгача) демографик прогноз ссенарийлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7-мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли Фармонининг 2-илова 91-банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 2-октябрдаги 01/09-1624А-сонли маълумотномаси). Прогноз кўрсаткичлари эрта туғруқ ҳолатининг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish