Тўхтаева Феруза Шоназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тажрибавий қандли диабетда метаболик бузилишларни Плантаго туркумига мансуб ўсимликлар полифеноллар суммаси билан коррексиялаш», 03.00.01 – Биокимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/B1010.
Илмий раҳбар: Юлдашев Насирджан Мухамеджанович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.B.01.13.
Расмий оппонентлар: Далимова Сурайё Нугмановна, биология фанлари доктори, профессор; Эргашова Мукаррамой Журабаевна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Плантаго мажор Л. ва Плантаго ланcеолата Л. ўсимликлари полифеноллари таркибини аниқлаш ҳамда ушбу полифеноллар суммасини тажрибавий қандли диабетда моддалар алмашинувига бўлган биокимёвий таʻсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ҳудудида учровчи П. мажор ва П. ланcеолата ўсимликларининг полифеноллар таркиби қиёсий таҳлил қилинганда ҳар икки тур Плантаго туркумига киришига қарамай уларнинг полифеноллари таркибида ўзига хосликлар аниқланди;
Плантаго туркумига кирувчи бу ўсимликлардан ажратиб олинган полифеноллар суммасида гипогликемик хусусият мавжудлиги углевод кўрсаткичлари натижалари асосида баҳоланган ҳамда ҳар икки тур ўсимликлари полифеноллари суммаси аллоксанли ҚДда ЛПО жараёнлари жадаллигини чеклаши, антиоксидант ферментлари фаоллигини юқорироқ даражада сақлаши аниқланган;
П. мажор ва П. ланcеолата ўсимликлари полифеноллари суммаси ҚДда организмдаги моддалар алмашинуви жараёнлари кўрсаткичларини интакт кўрсаткичларга яқинлаштириши аниқланган;
П. ланcеолата ўсимлиги полифеноллари суммасининг ёгʻ алмашинувига таʼсири П. мажор полифеноллари суммаси таʻсиридан устунлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тажрибавий ҚДда метаболик бузилишларни Плантаго туркумига мансуб ўсимликлар полифеноллари суммаси билан коррексиялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
П. мажор ўсимлигидан ажратиб олинган субстанция тажрибавий ҚДда метаболик бузилишларни олдини олиш тўгʻрисида олинган натижалардан Медиcал Cентер ат Траининг & Ресеарч Институте – Жерамба Илму Суксес лойихасида тажрибавий ҚДда П. мажор полифеноллари субстанциясининг гипогликимик хусусиятидан фойдаланилган (Индонезия ўқув ва илмий-тадқиқот институти тиббиёт марказининг 2022-йил 22-сентябрдаги маълумотномаси). Натижада, П. мажор субстанцияси ҚД симптомларида метаболик бузилишларнинг олдини олиш ва даволаш имконини берган;
П. ланcеолата ўсимлигидан ажратиб олинган полифеноллар субстанцияси тажрибавий ҚД касаллигининг ривожланиш механизмларида метаболик бузилишларнинг олдини олиш тўгʻрисида олинган натижалардан Гётеборг Университетининг (Швеция) Ресеарч Cентер фор Молеcулар анд Cлиниcал Медиcине лойиҳасида тажрибавий ҚДда полифеноллар субстанциясининг биологик фаолликлари касалликнинг ривожланиш механизмларида олдини олиш ва даволаш мақсадида фойдаланган (Гётеборг университети молекуляр ва клиник тиббиёт тадқиқот марказининг 2022-йил 29-сентябрдаги маълумотномаси). Натижада, П. ланcеолата субстанцияси ҚД симптомларида гипергликемияни олдини олиш ва касаллик хавфини пасайтириш имконини берган;
диссертация ишининг илмий-назарий ва амалий хулосалари асосида ишлаб чиқилган “Ўсимликлардан фенол бирикмаларини ажратиб олиш ва уларни тиббиётдаги аҳамияти” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Тошкент педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгашининг 29-апрел 2023-йил, №03/38 рақамли гувоҳнома). Натижалар, Тошкент Фармацевтика институти Фармакология ва клиник фармация кафедраси ўқув жараёнлари амалиётига жорий этилган ҳамда ўқув жараёнида самарадорликка эришилган.