Хидоятова Шахноза Комил қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Матриcариа, Cалендула, Ажуга, Лйcоперсиcон туркум ўсимликларининг липидлари ва улар асосидаги дори воситаларини ишлаб чиқиш”, 02.00.10 - Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/К600.
Илмий раҳбар: Гусакова Светлана Дмитриевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: Бабаев Бахром Нуриллаевич, кимё фанлари доктори; Нормахаматов Нодирали Сохобаталиевич, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Матриcариа реcутита Л., Матриcариа матриcариоидес (Лесс.) Портер., Cалендула оффиcиналис Л., Ажуга туркестаниcа (Ргл.) Бриг. ва Лйcоперсиcон эсcулентум (Тоурн.) Милл. ўсимликлари липидларини ўрганиш, улардан мойли экстрактлар олиш усулларини ишлаб чиқиш ва мойли экстракт, ўсимлик фосфолипидлари ва каротиноидлари асосида янги дори воситаларини яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Матриcариа матриcариоидес ўсимлиги уруғларининг липидлари илк марта тадқиқ қилиниб, таркибида эпокси - ва гидроксиацилглицеридлар аниқланган; спектрал, кимёвий ва хроматографик усуллар ёрдамида оксидланган ёғ кислоталарининг таркиби ва тузилиши тадқиқ қилинган ва уларда Астераcеае (Мураккабгулдошлар) оиласига хос маълум изомер кислоталар 9,10-эпокси-18:1(12), 12,13-эпокси-18:1(9), 9-гидрокси-18:2(10,12) ва 13-гидрокси-18:2(9,11) устувор эканлиги аниқланган;
Ажуга туркестаниcа барглари, гуллари, уруғлари ва илдизлари липидлари илк марта тадқиқ қилинган; нейтрал липидлар, глико - ва фосфолипидларнинг таркиби ва ёғ кислоталарининг тузилиши ҳамда ўсимликнинг барча қисмларидаги фосфолипидларда А. туркестаниcа ўсимлиги учун хос бўлган иридоидлар ва экдистерон аниқланган;
Лйcоперсиcон эсcулентум помидор мевалари пўстлоғининг липидлари тавсифланган, биринчи марта пўстлоғи ликопиннинг юқори миқдори бўлган каротиноидларга бой бўлиб, липид компонентларининг мураккаб комплексини (ёғ кислоталарининг этил эфирлари, фитостероллар, тритерпеноллар) ўз ичига олганлиги кўрсатилган;
Доривор ўсимликларнинг вегетатив органларидан биологик фаол моддаларга бой бўлган мойли экстрактлар олишни таъминлайдиган икки фазали ултратовушли сув-мойли экстракция усули ишлаб чиқилган;
Матриcариа реcутита, Cалендула оффиcиналис ва Ажуга туркестаниcа ўсимликлари мойли экстрактларидан организмнинг регенератив жараёнларини жадаллаштирувчи ва ошқозон-ичак йўллари касалликларида самарали таъсир этувчи янги Биофитол фитомойи яратилган;
Соя лецитини, рафинацияланмаган писта мойи, Лйcоперсиcон эсcулентум каротиноидлари экстракти, экдистен ва глицирризин кислотаси асосида яратилган жигарни ҳимояловчи “Гепалипин” дори воситаси композицияси маълум “Фосфоглив” (Россия Федерацияси) дори воситасидан самаралироқ таъсирга эга эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон ҳудудида ўсувчи Матриcариа матриcариоидес, Матриcариа реcутита, Cалендула оффиcиналис, Ажуга туркестаниcа ва Лйcоперсиcон эсcулентум ўсимликларининг липидлар ва липофил бирикмаларини тадқиқотида олинган илмий натижалар асосида:
Ўсимлик хом ашёсини комплекс қайта ишлаш усулига Ўзбекистон Республикасининг Интеллрктуал мулк агентлигининг патенти олинган (№ ИАП 04702, 2013й.). Тадқиқотлар натижаси биологик фаол моддалар миқдори юқори бўлган ёғли, сув-спиртли ва спиртли экстрактларни олиш имконини берган;
Организмнинг тикланиш хусусиятини кучайтирувчи воситани олиш усулига Ўзбекистон Республикасининг Интеллрктуал мулк агентлигининг патенти олинган (№ ИАП 05367, 2017й.). Олинган натижалар асосида кенг фармакологик спектрга эга биологик фаол моддаларга бой доривор ўсимликларнинг экстрактлари асосида янги фитомойларни олиш имконияти яратилган.
Жигарни ҳимояловчи “Гепалипин” янги дори воситаси субстанциясига ВФМ 42 Уз-4691-2021 вақтинчалик фармакопея мақоласи ишлаб чиқилган ва ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган (11.10.2021й.). Илмий тадқиқотлар натижалари гепатопротектор таъсирга эга субстанциясини амалиётга тадбиқ қилиш имкониятини берган;
Гепалипин дори воситаси субстанцияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтказилган ва гувоҳнома олинган (№ ДВ/М 03937/10/21, 11.10.2021й.). Бу эса Гепалипин дори воситасининг тиббиёт амалиётида қўллаш ва субстанцияни ишлаб чиқариш имконини берган;
Гепалипин дори воситасини клиник синовларини ўтказишга ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат олинган ва Тошкент шаҳридаги клиника белгиланган (Фармакология қўмитасининг 2022 йил 22 июлдаги № 29/03-529 хати). Натижада ушбу дори воситаси республикада импорт ўрнини босиш имкониятини яратган.