Sayt test rejimida ishlamoqda

Ниёзов Норбек Қурбоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тажрибавий гипотиреоз ҳолатидаги оналардан туғилган авлодлар меъда ости безининг морфологик ўзгаришлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2632.
Илмий раҳбар: Ахмедова Сайёра Мухамадовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Қахоров Зафар Абдурахмонович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: онадаги тажрибавий гипотиреоз шароитида туғилган авлодлар меъда ости безида кечадиган морфологик ўзгаришларни баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипотиреоз ҳолатидаги она каламушлардан туғилган авлодларда меъда ости безининг (оғирлиги, узунлиги, кенглиги ва қалинлиги) анатомик кўрсаткичларнинг назорат гуруҳига нисбатан ишончли ўсиши аниқланган;
гипотиреоз ҳолатидаги оналардан туғилган авлодларда меъда ости безининг экзокрин қисмида дистрофик, деструктив ва атрофик ўзгаришларнинг морфологик белгиларининг ривожланиши асосланган;
постнатал онтогенезнинг турли даврларида тажрибавий гипотиреоз шароитида меъда ости безининг экзокрин ҳужайраларида ацинус ҳужайраларининг диаметри ва баландлиги назорат гуруҳига нисбатан кичикроқ эканлиги асосланган;
дистрофик ўзгаришлар сабабли меъда ости безининг эндокрин қисмидаги Лангерганс оролчаларининг диаметри кичрайиши, α- ва β-ҳужайраларнинг ҳажми ва уларнинг нисбати қисқариши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгашининг 2023 йил 17 январдаги 01/057-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш тўғрисида Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 17 августдаги 09-06798-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: гипотиреоз ҳолатидаги она каламушлардан туғилган авлодларда меъда ости безининг (оғирлиги, узунлиги, кенглиги ва қалинлиги) анатомик кўрсаткичларнинг назорат гуруҳига нисбатан ишончли ўсиши аниқлангани Республика патологик анатомия маркази бўйича 12.07.2023 йилдаги 29/у-сон ҳамда Хоразм вилояти патологик анатомия экспертиза бюроси бўйича 15.06.2023 йилдаги 29/И-сон амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гипотиреоз ҳолатида меъда ости безида кузатиладиган анатомик жиҳатдан ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, профилактика, прогнозлаш ва зарур терапевтик чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширишда муҳим рол ўйнайди, бунинг натижасида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар сони камаяди ва даволаш натижаларини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида олинган маълумотлар онасида қалқонсимон без гормонларининг етишмовчилиги натижасида туғилган болаларнинг меъда ости бези касалликларини эрта босқичларда аниқлаш ва болаларда кечадиган меъда ости бези касалликларини олдини олиш мақсадида  режали  равишда  скрингдан  фойдаланиш  самарадорлигини  асослаш учун  тавсия  этилган  усул  ҳар  бир  ҳолат  учун  15000  сўмни  иқтисод қилишга олиб келиши мумкин. Хулоса: гестацион гипотиреоз ҳолатидаги оналардан туғилган авлодлар меъда ости безида кузатиладиган анатомик жиҳатдан ўзгаришларни билиш эрта ташҳислаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 15000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: гипотиреоз ҳолатидаги оналардан туғилган авлодларда меъда ости безининг экзокрин қисмида дистрофик, деструктив ва атрофик ўзгаришларнинг морфологик белгиларининг ривожланиши илмий асослангани Республика патологик анатомия маркази бўйича 12.07.2023 йилдаги 29/у-сон ҳамда Хоразм вилояти патологик анатомия экспертиза бюроси бўйича 15.06.2023 йилдаги 29/И-сон амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш учун, гипотиреоз ҳолатидаги оналардан туғилган авлодлар меъда ости безида кузатиладиган морфологик ўзгаришларни тушуниш, бу ўзгаришлар оқибатида кузатиладиган асоратларни эрта прогнозлаш, даволаш чора-тадбирларини тўғри олиб бориш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида меъда ости безининг стромасидаги ўзгаришлар, шиши, қон-томирларда қон димланиши каби ўзгаришларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар бюджет маблағларини бир курс учун 150000 сўмдан ортиқ иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: онасида гипотиреоз ҳолатида туғилган авлодлар меъда ости безида кузатиладаган дистрофик, деструктив ва атрофик ўзгаришларни билиш ва бу ўзгаришларни бартараф этишга қаратилган чора тадбирлар 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 500000 сўмдан 1500000 сўмгача иқтисод қилиш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: постнатал онтогенезнинг турли даврларида тажрибавий гипотиреоз шароитида меъда ости безининг экзокрин ҳужайраларида ацинус ҳужайраларининг диаметри ва баландлиги назорат гуруҳига нисбатан кичикроқ эканлиги илмий асослангани Республика патологик анатомия маркази бўйича 12.07.2023 йилдаги 29/у-сон ҳамда Хоразм вилояти патологик анатомия экспертиза бюроси бўйича 15.06.2023 йилдаги 29/И-сон амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гипотиреоз ҳолатида меъда ости безида кузатиладиган ультраструктуравий ва морфологик ўзгаришларни тушуниш, бу ўзгаришлар оқибатида кузатиладиган асоратларни эрта прогнозлаш ва даволаш чора-тадбирларини тўғри олиб бориш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар гипотиреоз ҳолатидаги оналардан туғилган болаларда кечадиган меъда ости бези зарарланишини олдини олиш мақсадида режали равишда скрингдан фойдаланиш самарадорлигини  асослаш учун  тавсия  этилган  усул  ҳар  бир  ҳолат  учун  15000 сўмдан 30000 сўмгача иқтисод қилишга олиб келиши мумкин. Хулоса: гестацион гипотиреоз ҳолатидаги оналардан туғилган авлодлар меъда ости безида кузатиладаган ултраструктуравий ўзгаришларни билиш педиатрларга бу патологияни тўғри тушуниш ва мақсадли даволаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 15000 сўмдан 30000 сўмгача иқтисод қилиш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: дистрофик ўзгаришлар сабабли меъда ости безининг эндокрин қисмидаги Лангерганс оролчаларининг диаметри кичрайиши, α- ва β-ҳужайраларнинг ҳажми ва уларнинг нисбати қисқариши илмий асослангани Республика патологик анатомия маркази бўйича 12.07.2023 йилдаги 29/у-сон ҳамда, Хоразм вилояти патологик анатомия экспертиза бюроси бўйича 15.06.2023 йилдаги 29/и-сонли буйруқ билан фундаментал тадқиқотлар лабораторияси амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гипотиреоз ҳолатида меъда ости безининг эндокрин қисмида кузатиладиган салбий оқибатларни тушуниш, бу ўзгаришлар натижасида ривожланиши мумкин бўлган асоратларни эрта прогнозлаш ва даволаш чора-тадбирларини тўғри олиб бориш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар гипотиреоз ҳолатидаги оналардан туғилган болаларда кечадиган меъда ости бези зарарланишини олдини олиш мақсадида режали равишда скрингдан фойдаланиш самарадорлигини  асослаш учун  тавсия  этилган  усул  ҳар  бир  ҳолат  учун  15000 сўмдан 30000 сўмгача иқтисод қилишга олиб келиши мумкин. Хулоса: гестацион гипотиреоз ҳолатидаги оналардан туғилган авлодлар меъда ости безининг эндокрин қисми зарарланишини билиш педиатрларга бу патологияни тўғри тушуниш ва мақсадли даволаш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 15000 сўмдан 30000 сўмгача иқтисод қилиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish