Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурмаматов Абдумалик Шерматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Илк ёшдаги ўспиринларнинг ҳаётий стратегик ўз–ўзини англашига креативликнинг таъсири”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/P134.
Илмий раҳбар: Умаров Бахриддин Менгбоевич, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, психология фанлари доктори (ДСc), профессор; Халилова Наргиза Икромалиевна, психология фанлари доктори (ДСc), профессор.
Этакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади илк ёшдаги ўспиринларнинг ҳаётий стратегик ўз-ўзини англашига креативлик омилининг таъсирини аниқлаш ҳамда илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўспирин ёшидаги креативлик хусусиятини намоён бўлишидаги гендер фарқларга кўра дивергент тафаккурнинг мослашувчанлиги, хилма-хиллиги, тезкорлигини ўғил болаларда, вербал компонентини қиз болаларда устуворлиги туфайли шахснинг ҳаётий стратегик ўз-ўзини англашида дифференциасиянинг мавжудлиги далилланган;
ўспиринларнинг муваффақиятга интилиш мотивасиясини намоён бўлишидаги гендер фарқлар аффилясия ва локус назоратнинг  “ўзгаларга ёрдам беришга”, “қадриятларга” йўналганликка интеграсияси мослашувчан хулқнинг сензитивлигини даражавий ривожланишига олиб келганлиги туфайли  шахснинг ўз-ўзини намоён қилишидаги дифференциал тафавутларга идентив эканлиги асосланган;
ўспиринлардаги креативлик хусусиятини ривожланиши тафакккр тезлиги, мослашувчанлиги, вербаллиги ва равонлиги билан боғлиқ сифатларни ҳаётий стратегик ўз-ўзини англашга интегратив намоён бўлиши сабабли шахснинг муваффақиятга интилиш мотивини шаклланишига идентивлиги далилланган;  
ўспиринларнинг ҳаётий стратегик ўз-ўзини англашида индивидуал-шахсий хусусиятлар (мақсад аниқлиги, рефлекция, прогнозлаш)ни ҳамда “билиш эҳтиёжини”, ахборотларга нисбатан “сензитивлик”ни креативлик сифатига ўзаро уйғун ривожланиши туфайли ҳаётий ориентациянинг ички англанганлик даражасини адекватлигига устуворлик бериш муҳим эканлиги далилланган
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илк ёшдаги ўспиринларнинг ҳаётий стратегик ўз–ўзини англашида креативлик таъсирини тадқиқ этиш асосида:
ўспирин ёшидаги креативлик хусусиятини намоён бўлишидаги гендер фарқларга кўра дивергент тафаккурнинг мослашувчанлиги, хилма-хиллиги, тезкорлигини ўғил болаларда, вербал компонентини қиз болаларда устуворлиги туфайли шахснинг ҳаётий стратегик ўз-ўзини англашида дифференциасиянинг мавжудлиги далилланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4-сентябрдаги ПМ-70-сон буйруғи билан  «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 11-сентябрдаги ПМ-70-а-сон маълумотномаси). Натижада ҳаётий стратегик ўз-ўзини англашда креативлик омилининг жинслараро тафовутларини аниқлаш имконияти яратилган;
ўспиринларнинг муваффақиятга интилиш мотивасиясини намоён бўлишидаги гендер фарқлар аффилясия ва локус назоратнинг  “ўзгаларга ёрдам беришга”, “қадриятларга” йўналганликка интеграсияси мослашувчан хулқнинг сензитивлигини даражавий ривожланишига олиб келганлиги туфайли  шахснинг ўз-ўзини намоён қилишидаги дифференциал тафавутларга идентив эканлиги асосланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4-сентябрдаги ПМ-70-сон буйруғи билан  «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 11-сентябрдаги ПМ-70-а-сон маълумотномаси). Натижада илк ўспиринларнинг муваффақиятга интилиш мотивасиясини намоён бўлишидаги гендер фарқларни аниқлаш имконияти яратилган;
ўспиринлардаги креативлик хусусиятини ривожланиши тафакккр тезлиги, мослашувчанлиги, вербаллиги ва равонлиги билан боғлиқ сифатларни ҳаётий стратегик ўз-ўзини англашга интегратив намоён бўлиши сабабли шахснинг муваффақиятга интилиш мотивини шаклланишига идентивлиги далилланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4-сентябрдаги ПМ-70-сон буйруғи билан  «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 11-сентябрдаги ПМ-70-а-сон маълумотномаси). Натижада ўспирин-ёшлар шахсида креативлик хусусияти тафаккур сифатлари билан шартланишини, ҳаётий стратегик ўз-ўзини англаш креативлик хусусиятлари билан детерминасияланишини асослаш имконияти яратилган;  
ўспиринларнинг ҳаётий стратегик ўз-ўзини англашида индивидуал-шахсий хусусиятлар (мақсад аниқлиги, рефлекция, прогнозлаш)ни ҳамда “билиш эҳтиёжини”, ахборотларга нисбатан “сензитивлик”ни креативлик сифатига ўзаро уйғун ривожланиши туфайли ҳаётий ориентациянинг ички англанганлик даражасини адекватлигига устуворлик бериш муҳим эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4-сентябрдаги ПМ-70-сон буйруғи билан  «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 11-сентябрдаги ПМ-70-а-сон маълумотномаси). Натижада ўспиринларнинг ҳаётий стратегик ўз-ўўзини англашида индивидуал-шахсий хусусиятлари ва креативлик омилининг ўзаро алоқадорлиги ҳаётий ориентациясининг ички англанганлик даражасининг адекватлигига боғлиқлигини асослаш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish