Ибрагимов Зафар Зокиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда остеопороз касаллигида суяк тўқимаси метаболизмини бошқарувчи баъзи генларнинг полиморфизм хусусиятлари», 03.00.01–Биокимё; 03.00.03–Молекуляр биология. Молекуляр генетика. Молекуляр биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/B62.
Илмий раҳбарлар: Мухамедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор; Бобоев Кодиржон Тухтабоевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.
Расмий оппонентлар: Азимова Шахноз Садыковна, биология фанлари доктори, профессор;
Алимходжаева Парахат Рустамовна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда остеопороз хавфи ривожланишида суяк тўқимаси метаболизмини бошқарувчи асосий генларининг баъзи полиморфизм хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коллаген 1-типининг альфа занжири (COL1A1), эстроген альфа рецептори (ESR1), кальцитонин рецептори (CALCR) витамин D рецептори (VDR) генларини rs1107946, rs2228480, rs1801197, rs10735810 полиморфизмларининг тарқалиш частотаси аниқланган;
илк бор суяк тўқимаси метаболизмини бошқарувчи асосий COL1A1, ESR1, CALCR, VDR генлари билан остеопороз ва остеопения ривожланишидаги ассоциациялари ҳамда прогностик хусусиятлари исботланган;
илк бор COL1A1, ESR1, CALCR, VDR генларининг rs1107946, rs2228480, rs1801197, rs10735810 полиморфизмларини бошқа ҳудудий популяцияларда учраш частотаси баҳоланган;
витамин D рецептори гени 2-экзон соҳаси секвенирланганда икки турдаги rs2225870 ва rs2225872 полиморфизми мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суяк тўқимаси метаболизмини бошқарувчи асосий COL1A1, ESR1, CALCR, VDR генларининг полиморфизмларини тавсифлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суяк тўқимаси метаболизмини бошқарувчи асосий COL1A1, ESR1, CALCR, VDR генларининг полиморфизмларини молекуляр-генетик аниқлаш усуллари Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтида амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 1 июндаги 8н-4/156-сон маълумотномаси). Натижада молекуляр-генетик текшириш усулларининг қўлланилиши остеопороз ривожланиши хавфини аниқлаш имконини берган;
остеопороз касаллигида суяк тўқимаси метаболизмини бошқарувчи баъзи генларнинг полиморфизм хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётида фойдаланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 1 июндаги 8н-4/156-сон маълумотномаси). Натижада суяклар синиши хавфини самарали прогнозлаш ва профилактика қилиш имконини берган.