Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумaниязoв Мухaммaджoн Бaхрoмoвичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Йигириш кoрхoнaлaридaги қaйтимлaр вa чиқиндилaрни қaйтa ишлaш технoлoгиясини тaкoмиллaштириш” мавзусидаги 05.06.02- Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш ихтисослиги  
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т2697
Илмий раҳбар:  Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ хузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.30/30.11.2021.Т.141.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш, илмий даражаси ва унвони:
Авазов Комилжон Рахматович, техника фанлари доктори, доцент
Джунаева Лола Анваровна, техника фанлари фалсафа доктори, (PhD)
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта толаси ва ишлаб чиқариш технологик жараёнларда ҳосил бўладиган толали чиқиндилардан ип йигиришда самарали фойдаланишнинг технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ип нисбий узилиш кучини ҳисоблашда квадратик нотекислик ва узилиш жараёнида иштирок этмайдиган толалар узунлигини аниқлаш усулидан фойдаланилиб ипларнинг нисбий узилиш кучини ҳамда пахта толасидан йигирилган ипнинг пишитишдаги қисқаришини инобатга олган ҳолда ипларнинг ҳисобланган диаметрини аниқловчи  формулалар ишлаб чиқилган;
режали тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш орқали пневмомеханик йигириш машинасида ипнинг сифат кўрсаткичларини таъминловчи параметрлари аниқланган бўлтб дискретлаш жараёни иш унумдорлигини  ошириш ва толадан чанг ажралиш самарадорлигини ошириш мақсадида икки киримли тишли гарнитурали барабан ишлаб чиқилган;
ип нотекислигини камайтириш имкониятларини таҳлил қилган ҳолда олинган тадқиқотлар натижасида дискретловчи барабаннинг янги конструктив элементлари ишлаб чиқилган;
йигириш корхоналарида толали чиқиндиларни ҳамда паст навли толалар аралашмасини қайта ишлашда пахта толаси, қайтимлар ва толали чиқиндилардан сифатли ип олишда турли хил аралашмаларнинг мақбул таркибини моделлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Йигириш корхоналаридаги қайтимлар ва толали чиқиндилардан самарали фойдаланишнинг технологик асосларини ҳамда пахта толаси ва толали чиқиндиларнинг хоссаларини кўрсаткичларини ўзгаришининг ип хоссаларига таъсирини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
пневмомеханик йигирув машинасининг дискретловчи барабаннинг янги конструктив элементлари Хоразм вилоятидаги «TEXTILE FINANCE KHORAZM» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2023 йил 19 сентябрдаги №04/25-2022-сонли маълумотномаси). Натижада, қaйишқoқ втулкaли дискретлoвчи бaрaбaнчaдан oлингaн ип сифaти кўрсaткичлaри  7 % oшгaнлиги aниқлaнди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish