Sayt test rejimida ishlamoqda

Умиров Асрор Пардаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муқобил энергия манбалари асосидаги энергетик тизимлардан насос станциялар самарадорлигини оширишда фойдаланиш”, 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3332
Илмий раҳбар: Уришев Бобараим, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.09.2020.Т.111.03. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдошев Исроил Абриевич, техника фанлари доктори, профессор; Садуллаев Насулло Нематович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муқобил энергия манбалари асосидаги энергетик қурилмалар ва тизимлардан насос станцияларда фойдаланиш самарадорлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуёш нурланиш энергиясининг ўзгариши, насоснинг чегаравий босимлари ва сув бериш унумдорлиги, суғориш муддати, бериладиган сув ҳажми ҳамда қувурлар тизими параметрларини ҳисобга олган ҳолда фотоелектрик насос қурилмасининг максимал қувватини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
фотоелектрик қурилманинг кун давомидаги ўзгарувчан қуввати қийматларига мос келувчи насос иш режимини ишчи ғилдирак айланишлари частотасини ўзгартириш усули билан ростлаш параметрларини насос статик босими ўзгаришларини ҳисобга олиб аниқлашнинг графоаналитик усули ишлаб чиқилган;
насоснинг фойдали иш коеффициенти, статик босими, қувурлар тизими ўлчамлари ва босим йўқолиши қийматларини ҳисобга олган ҳолда, фотоелектрик қурилманинг ўзгарувчан қуввати қийматларига мос келувчи насос сув бериш унумдорлигининг оптимал қийматларини ҳисоблаш имконини берадиган математик модел ишлаб чиқилган;
қуёш ва шамол энергетик қурилмалари ишлаб чиқарган электр энергияси асосида насос қурилмасининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш ва ортиқча энергия аккумуляцияланадиган локал энергетик тизимнинг функсионал схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Муқобил энергия манбалари асосидаги энергетик қурилмалардан насос станциялар самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қуёш нурланиш энергиясининг ўзгариши, насоснинг чегаравий босимлари ва сув бериш унумдорлиги, суғориш тизими учун бериладиган сув ҳажми,  суғориш муддатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган фотоелектрик насос қурилмаси Қашқадарё вилояти, Қамаши туманидаги “Фазлиддин сифат чорва” фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 12-июлдаги №05/26-05/3411-сонли маълумотномаси). Натижада экин майдонларини суғориш учун фойдаланилаётган насос қурилмаларига сарфланаётган йиллик энергия миқдорига нисбатан 2 баробар иқтисодий самарадорликка эришилган;
энергия эҳтиёжи қуёш ва шамол энергетик қурилмалари асосида қопланадиган, ортиқча энергия аккумуляцияланадиган локал энергетик тизимга эга бўлган фотоелектрик насос қурилмаси Қашқадарё вилояти, Қамаши туманидаги “Фазлиддин сифат чорва” фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 12-июлдаги №05/26-05/3411-сонли маълумотномаси). Натижада, тизим учун сарфланган капитал харажатларнинг 4 йилда қопланишига ҳамда йиллик 40 минг м3 газ тежаш ва атмосферага 64,15 тонна CО2 зарарли газ чиқишининг камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish