Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаров Умидбек Акбаровичнинг
бўйича фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қўшилган қийматни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2209.
Илмий раҳбар: Ниязметов Исламбек Машарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Боймуродов Содиқ Роззиқович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда қўшилган қийматни солиққа тортиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
солиқнинг тўлов занжири узлюксизлигини таъминлаш мақсадида суғориладиган ерлари 25 гектар ва ундан ортиқ бўлган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўшилган қийматни солиққа тортиш таклиф этилган;
қўшилган қиймат солиқ базасини кенгайтириш ва унинг йиғувчанлик салоҳиятини ошириш мақсадида тўлиқ озод қилиш шаклидаги ҳар қандай имтиёзлаш амалиётини босқичма-босқич бекор қилиш таклиф этилган;
қўшилган қиймат солиқда кенг тарқалган “йўқолган трейдер” ва “ҚҚС карусели” фирибгарлигини камайтириш мақсадида мулкчилик шакли ва тушумидан қатъи назар солиқ тўловчиларнинг барчаси учун ҚҚС бўйича солиқ даври ва ҳисобот даврини бир ой қилиб белгилаш таклиф этилган;
қўшилган қиймат солиқ бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлик ҳақида гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартибини бекор қилиш орқали тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлаш лозимлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қўшилган қийматни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
солиқнинг тўлов занжири узлюксизлигини таъминлаш мақсадида суғориладиган ерлари 25 гектар ва ундан ортиқ бўлган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўшилган қийматни солиққа тортиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-741-сон қонуни билан Солиқ кодексига ўзгартириш киритишни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Солиқ қўмитасининг 2023 йил 07 февралдаги 18/1-14096-сонли далолатномаси). Натижада, қўшилган қиймат солиқ базасини кенгайтириш ва занжири узлюксизлигини таъминлаш имконини берган;
қўшилган қиймат солиқ базасини кенгайтириш ва унинг йиғувчанлик салоҳиятини ошириш мақсадида тўлиқ озод қилиш шаклидаги ҳар қандай имтиёзлаш амалиётини босқичма-босқич бекор қилиш таклифи “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-741-сон қонуни ишлаб чиқишда фойдаланилган ва қонун асосида Солиқ кодекси 243-моддаси биринчи қисми 14-бандидан жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари хизматлари учун ҳамда 244-моддаси биринчи қисми 1-бандидан қиймати қатъий суммада белгиланган хизматлар учун кўзда тутилган тўлиқ озод қилиш тарзидаги имтиёзлар олиб ташлашда фойдаланилган (Солиқ қўмитасининг 2023 йил 07 февралдаги 18/1-14096-сонли далолатномаси). Натижада, имтиёзларнинг бекор қилиниши ҚҚС занжирида юзага келаётган каскад эффектини бартараф этиш ва солиқ механизмини такомиллаштириш имконини берган;
қўшилган қиймат солиқда кенг тарқалган “йўқолган трейдер” ва “ҚҚС карусели” фирибгарлигини камайтириш мақсадида мулкчилик шакли ва тушумидан қатъи назар солиқ тўловчиларнинг барчаси учун ҚҚС бўйича солиқ даври ва ҳисобот даврини бир ой қилиб белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-741-сонли Қонунида акс этган бўлиб, у асосида Солиқ кодексининг 259-моддаси иккинчи қисмига тегишли ўзгартириш критишда фойдаланилган (Солиқ қўмитасининг 2023 йил 07 февралдаги 18/1-14096-сонли далолатномаси). Натижада, ҚҚС комплаенс тафовутини камайтириш ва бу солиқ билан боғлиқ турли хил солиқ фирибгарликларини олдини олиш ҳамда ҚҚС маъмурчилигини соддалаштиришга хизмат қилади;
қўшилган қиймат солиқ бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлик ҳақида гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартибини бекор қилиш орқали тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-292-сонли Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 7 сентябрдаги №11/1-01-12590-сон далолатномаси). Натижада, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлаш, ҚҚС маъмурчилиги ва бизнес юритишни соддалаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish