Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдужалилова Гузал Сайдиллаевнанинг
бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбекистон Республикасида саноат тармоғининг иқтисодий фаолиятини статистик тадқиқоти », 08.00.06- Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт  фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2152.
Илмий раҳбар: Расулов Абдужаббор Саттарович, физика-математика фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий  университети ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc.29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Абдугафаров Абдухалил иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирзаев Бобур Сойибжонович иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миллий саноат тармоғининг  иқтисодий фаолиятини статистик усулларда баҳолаш, эконометрик моделларини тузиш ва истиқболларини прогнозлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
саноат статистикасини тадқиқ этишнинг услубий жиҳатларини такомиллаштириш мақсадида тармоқ ва унинг соҳалари ҳамда ҳудудлари кесимида иқтисодий салоҳиятларни яхлит бир тизимда комплекс статистик баҳолаш асосида иқтисодий фаолият турлари бўйича интеграл кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган;
халқаро стандарт ва тавсияларни қўллаш ҳисобига иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат тармоғи таркибий тузилмаси ва кўламига таъсир этувчи омиллар, тамойиллар ҳамда мезонлар ҳисобга олиниб, миллий саноат кўрсаткичларини статистик ахборотлар базасини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган;
турли мулкчилик шаклидаги саноат корхоналарида статистик ҳисобни юритиш асосида улардаги асосий кўрсаткичларни сифат жиҳатидан бойитиш ҳамда кенгайтирилган ҳолда статистик маълумотларни тўплаш мақсадида ёппасига кузатиш усулидан фойдаланиш билан бирга қисман статистик кузатиш усулларидан фойдаланиш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган;
саноат тармоғи иқтисодий салоҳияти, мавжуд имкониятлари ҳисобга олиниб, уларнинг иқтисодий ривожланишини ўрта муддатли истиқболдаги (2023–2026 йй) статистик прогнозлари тузилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий саноат тармоғи иқтисодий фаолиятининг замонавий статистик услублардан фойдаланиш, самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саноат статистикасини тадқиқ этишнинг услубий жиҳатларини такомиллаштириш мақсадида тармоқ ва унинг соҳалари ҳамда ҳудудлари кесимида иқтисодий салоҳиятларни яхлит бир тизимда комплекс статистик баҳолаш асосида иқтисодий фаолият турлари боʼйича таклиф этилган интеграл кўрсаткичлар тизими Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика Агентлиги амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика Агентлигининг 2023 йил 28 сентябрдаги  01/1-04-18/2-240-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар мамлакатимизда саноат тармоғининг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва корхоналар фаолиятида турли статистик таҳлил қилиш усулларини қўллаш имкониятларини  оширган;
халқаро стандарт ва тавсияларни қўллаш ҳисобига иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат тармоғи таркибий тузилмаси ва кўламига таъсир этувчи омиллар, тамойиллар ҳамда мезонлар ҳисобга олиниб, миллий саноат кўрсаткичларини статистик ахборотлар базасини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика Агентлиги амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика Агентлигининг 2023 йил 28 сентябрдаги 01/1-04-18/2-240-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши мамлакатимиз саноат ишлаб чиқариши ва самарадорлигини халқаро андоза ва тамойиллар асосида статистик баҳолаш имкониятларини оширган;
турли мулкчилик шаклидаги саноат корхоналарида статистик ҳисобни юритиш асосида улардаги асосий кўрсаткичларни сифат жиҳатидан бойитиш ҳамда кенгайтирилган ҳолда статистик маълумотларни тўплаш мақсадида ёппасига кузатиш усулидан фойдаланиш билан бирга қисман статистик кузатиш усулларидан фойдаланиш бўйича илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Савдо Саноат Палатаси амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо Саноат Палатасининг 2023 йил 12 сентябрдаги 11/051-04-11/307-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикаси  шаҳар ва туманларида саноат корхоналарининг иқтисодий-инновацион  салоҳиятини комплекс статистик баҳолаш имкониятини оширишга хизмат қилган;
саноат тармоғи иқтисодий салоҳияти, мавжуд имкониятлари ҳисобга олиниб, уларнинг иқтисодий ривожланишини ўрта муддатли истиқболдаги (2023-2026 йй) статистик прогнозлари тузилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика Агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг 2023 йил 7 июлдаги 01/1-01-15/2-137-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар истиқболда саноат корхоналари салоҳияти ва самарадорлигини ошириш йўналишларини статистик баҳолаш ҳамда барқарор ривожлантириш учун махсус дастурлар, “йўл хариталари” ва чора тадбирларни ишлаб чиқиш имкониятларини кенгайтирган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish