Sayt test rejimida ishlamoqda

Алмарданов Ҳамидилла Абдиғаниевичнинг 
доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Биомассадан муқобил ёқилғилар олиш учун гелиопиролиз қурилмасини ишлаб чиқиш”, 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т3949
Илмий раҳбар: Узоқов Ғулом Норбоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.09.2020.Т.111.03. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахатов Жасуржон Саидович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Юлдошев Исроил Абриевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади биомассадан муқобил ёқилғилар олиш учун параболик қуёш консентраторли гелиопиролиз қурилмасини ишлаб чиқиш ва энергия самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
параболик қуёш консентратори ва қувурсимон пиролиз реакторини комбинациялаштириш асосида юқори консентрациялаштирилган қуёш нурланиши энергияси билан биомасса ва углеводородли чиқиндиларни термик қайта ишлаш имконини берадиган, қўшимча иссиқлик аккумуляторли ва қуёшга нисбатан кузатиш тизимли такомиллаштирилган гелиопиролиз қурилмасининг технологик схемаси ишлаб чиқилган; 
биомасса ва органик чиқиндиларни юқори консентрациялаштирилган қуёш энергияси билан термик қайта ишлаш имконини берадиган, пиролиз жараёнининг иккиламчи иссиқлигидан фойдаланиб биомассани дастлабки қуритиш учун иссиқлик алмашинуви аппарати билан қўшимча жиҳозланган энергия самарадор гелиопиролиз қурилмасининг конструксияси яратилган;
гелиопиролиз жараёнида реактордаги ҳарорат режимининг қуёш радиацияси, атроф муҳит ҳарорати, параболик қуёш консентратор апертураси, биомассанинг иссиқлик сиғими ва реактор ўлчамларига боғлиқлигини ҳисоблаш имконини берадиган реактор иссиқлик балансининг тенгламалари асосида математик модели ишлаб чиқилган;
иссиқлик аккумуляторли параболик қуёш консентратори асосида юқори консентрациялаштирилган қуёш нурланиши энергиясидан фойдаланиб биомассадан муқобил ёқилғилар олишнинг гелиопиролиз технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Биомассадан муқобил ёқилғилар олиш учун гелиопиролиз қурилмасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
марказлашган энергия таъминотидан узоқда жойлашган истеъмолчиларнинг (деҳқон ва фермер хўжаликлари) маиший эҳтиёжлари учун ишлаб чиқилган параболик қуёш консентраторли гелиопиролиз қурилмаси ва унинг технологик схемалари Чироқчи туманидаги “Сухроб” фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 22-ноябрдаги №07/22-05/5989-сонли маълумотномаси). Натижада, параболик қуёш консентраторли кичик қувватли гелиопиролиз қурилмасида Қашқадарё вилояти иқлим шароитларида йиллик 900÷1000 кг биомасса ёки органик чиқиндиларни қайта ишлаш имконияти яратилган;
параболик қуёш консентраторли гелиопиролиз қурилмаси ёрдамида йилига ўртача 300÷350 м3 газсимон ёқилғи, 350÷400 кг суюқ пиролиз ёқилғиси ҳамда 200÷300 кг қаттиқ муқобил ёқилғилар олишга эришилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 22-ноябрдаги №07/22-05/5989-сонли маълумотномаси);
биомассадан пиролиз усулида муқобил ёқилғилар олиш гелиопиролиз технологияси Чироқчи тумани “Сухроб” фермер хўжалигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 22-ноябрдаги №07/22-05/5989-сонли маълумотномаси). Натижада, пиролиз технологиясида параболик қуёш консентраторларидан фойдаланиш орқали қурилманинг энергия самарадорлиги 10÷12 % га оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish