Sayt test rejimida ishlamoqda

Миркамилов Миразиз Нодир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Повышение производственного потенциала  промышленных предприятий  Республики Узбекистан (на примере СП АО “УЗКАБЕЛ”)”, 08.00.03 - Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси ро'йҳатга олинган рақам: B2021.I.PhD/Iqt87.
Илмий раҳбар: Аллаева Гулчеҳра Жалгасовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Саматов Гаффор Аллақулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кадиров Абдурашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади электротехника комплекси корхоналарининг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Ўзкабел» АЖ ишлаб чиқариш самарадорлигини ёрдамчи ишлаб чиқариш ва таъминотни молиялаштиришнинг мутаносиблигига кўра оширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган;
ишлаб чиқариш салоҳияти даражасини ва ундан электротехника саноати корхоналарида фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари тизими асосида ташкилий-ҳуқуқий шаклни ривожлантириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун захираларни аниқлаш ёндашуви таклиф этилган;
умумий салоҳиятнинг алоҳида таркибий қисмлари катталигини, уларнинг салмоқ (вазн) қийматлари ва ишлаб чиқариш фаолиятида эҳтимолий риск даражасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш салоҳиятининг прогноз қилинадиган ривожланиш даражасига комплекс ёндашув нуқтаи назаридан таклиф қилинган ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг итератив механизми таклиф қилинган;
«Ўзкабел» АЖнинг 2025 йилгача ишлаб чиқариш қувватларидан самаралироқ фойдаланиш ва маҳсулот номенклатурасини кенгайтириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Электротехника комплекси корхоналарининг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
«Ўзкабел» АЖ ишлаб чиқариш самарадорлигини ёрдамчи ишлаб чиқариш ва таъминотни молиялаштиришнинг мутаносиблигига кўра оширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифдан «Ўзкабел» АЖ ҚКни истиқболда ривожлантириш дастурини ишлаб чиқшда фойдаланилган («Ўзелтехсаноат» Уюшмасининг 2024 йил 5 февралдаги 04-3/160-сон маълумотномаси ва «Ўзкабел» АЖ ҚКнинг 2024 йил 29 январдаги 1/53-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Ўзкабел» АЖ қўшма корхонасида 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида ёрдамчи ишлаб чиқариш ва таъминотни молиялаштиришнинг мутаносиблигига эришиш ҳисобига 125 миллион сўм тежаб қолиниб, ички инвестициялар имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган;
ишлаб чиқариш салоҳияти даражасини ва ундан электротехника саноати корхоналарида фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари тизими асосида ташкилий-ҳуқуқий шаклни ривожлантириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун захираларни аниқлаш ёндашуви «Ўзкабел» АЖ ҚКни истиқболда ривожлантириш дастурини ишлаб чиқшда фойдаланилган («Ўзелтехсаноат» Уюшмасининг 2024 йил 5 февралдаги 04-3/160-сон маълумотномаси ва «Ўзкабел» АЖ ҚКнинг 2024 йил 29 январдаги 1/53-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши ривожланиш захираларини аниқлаш ва асосий воситалардан фойдаланиш самарадор-лигини оширишга кўра 2020 йилнинг иккинчи ярмида 2 миллиард сўм қўшимча фойда олинган;
умумий салоҳиятнинг алоҳида таркибий қисмлари катталигини, уларнинг салмоқ (вазн) қийматлари ва ишлаб чиқариш фаолиятида эҳтимолий риск даражасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш салоҳиятининг прогноз қилинадиган ривожланиш даражасига комплекс ёндашув нуқтаи назаридан таклиф қилинган ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг итератив механизми Ўзкабел» АЖ ҚК фаолиятига жорий қилинган («Ўзелтехсаноат» Уюшмасининг 2024 йил 5 февралдаги 04-3/160-сон маълумотномаси ва «Ўзкабел» АЖ ҚКнинг 2024 йил 29 январдаги 1/53-сон маълумотномаси). Таклифнинг жорий этилиши натижасида «Ўзкабел» АЖ ҚКда техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқликда корхона ишлаб чиқариш фаолиятини оптималлаштиришга қаратилган ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг итератсион механизмини жорий қилиш 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида ишлаб чиқариш ҳажмининг 0,8% ўсиши ҳисобига қўшимча 127 млн сўм фойда олишга имкон берган;
«Ўзкабел» АЖнинг 2025 йилгача ишлаб чиқариш қувватларидан самаралироқ фойдаланиш ва маҳсулот номенклатурасини кенгайтириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишнинг прогноз кўрсаткичларидан «Ўзкабел» АЖ ҚКнинг қисқа ва ўрта муддатли прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқшда фойдаланилган («Ўзелтехсаноат» Уюшмасининг 2024 йил 5 февралдаги 04-3/160-сон маълумотномаси ва «Ўзкабел» АЖ ҚКнинг 2024 йил 29 январдаги 1/53-сон маълумотномаси).  Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланишни комплексли баҳолаш, шунингдек, «Ўзкабел» АЖ ишлаб чиқариш салоҳиятининг қисқа муддатли ва узоқ муддатли даврларда ўсиши асосий прогноз кўрсаткичларини ҳисобга олиш ҳамда нормал, инқироз ва инқироздан кейинги шароитларда корхонани ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш орқали «Ўзкабел» АЖ мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни 25% ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish