Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдураимов Бунъет Муратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида сифатни ошириш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1776.
Илмий раҳбар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиуот фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангирберген, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бегленов Нокисбай Даулетниязович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида сифатни ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли хизматлардан фойдаланиш модели рақамли транзакция даражасини мақсадли параметрларга кўра ошириш, виртуал тузилмалар фаолиятини ташкил этиш, рақамли компетенсия ҳамда интеграциялашган қўшимча ва соф рақамли хизматларга кўра такомиллаштирилган; 
халқаро ва миллий стандартларда электрон хизматларнинг индивидуал истеъмол хусусиятларидан фойдаланиш частотаси ҳамда рақамли ва гибрид хизматлар сифати таркибий элементларини аниқлаш асосида электрон хизмат таркибий қисмларининг ўзаро алоқадорлиги модели таклиф этилган;
истемолчи эҳтиёжи ва хизматлар сифатини бошқариш тизимининг иқтисодий самарадорлигини ошириш ҳамда истеъмолчи талабларига таъсир қилувчи омилларни мақсадли параметрларига кўра дифференциялаш асосида хизмат кўрсатиш корхонаси ривожланишининг сифат мақсадлари зонаси таклиф этилган;  
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасининг барқарор ривожланиш динамикаси ҳамда рақамли хизматлар ҳажмини оширишнинг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида сифатни ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақамли хизматлардан фойдаланиш модели рақамли транзакция даражасини мақсадли параметрларга кўра ошириш, виртуал тузилмалар фаолиятини ташкил этиш, рақамли компетенсия ҳамда интеграциялашган қўшимча ва соф рақамли хизматларга кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2023-2024 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 27-ноябрдаги 9/05-30-15468-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш рақамли транзакция орқали жамиятнинг ҳаёт сифатини минимал инсон аралашуви билан яхшилаш ҳамда қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш имконини берган;
халқаро ва миллий стандартларда электрон хизматларнинг индивидуал истеъмол хусусиятларидан фойдаланиш частотаси ҳамда рақамли ва гибрид хизматлар сифати таркибий элементларини аниқлаш асосида электрон хизмат таркибий қисмларининг ўзаро алоқадорлиги модели Савдо-саноат палатаси томонидан “2023-2024 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 27-ноябрдаги 9/05-30-15468-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш электрон хизмат кўрсатиш хусусиятлари ва уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш ҳамда хизматларнинг талаб қилинадиган сифатига эришиш бўйича мақсадли хусусиятларини аниқлаш имконини берган;
истемолчи эҳтиёжи ва хизматлар сифатини бошқариш тизимининг иқтисодий самарадорлигини ошириш ҳамда истеъмолчи талабларига таъсир қилувчи омилларни мақсадли параметрларига кўра дифференциялаш асосида хизмат кўрсатиш корхонаси ривожланишининг сифат мақсадлари зонаси бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2023-2024 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 27-ноябрдаги 9/05-30-15468-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш электрон хизматнинг истеъмол хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда истеъмолчининг талаблари ва кутишларига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш имконини берган;
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасининг барқарор ривожланиш динамикаси ҳамда рақамли хизматлар ҳажмини оширишнинг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2023-2024 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 27-ноябрдаги 9/05-30-15468-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2027-йилга келиб, хизмат кўрсатиш соҳасида рақамли хизматлар ҳажмини 116,9 % ва АКТ хизматлари экспорти ҳажмини 118,6 %га ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish